Педагогиканинг умумий асослари


Download 0.83 Mb.
Pdf ko'rish
bet23/54
Sana04.02.2023
Hajmi0.83 Mb.
#1161794
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   54
Bog'liq
Педагогика маруза матн

Дидактик ўйинлар методи. 
Кейинги йилларда илғор ўқит увчилар тажрибасида дидактик ўйинлардан таълим 
методлари сифатида фойдаланиш одат тусини олиб бормоқда. Дидактик ўйинларнинг 
самарадорлиги шундаки, улар воситасида ўқув-тарбия ишлари ҳаётга яқинлаштирилади, 
шунингдек, уларнинг ҳар бирида билимларни оғзаки баён этиш, кўргазмали, амалий 
методларнинг элементлари қўлланилади. Шу хусусиятларига кўра дидактик ўйинлар синтетик
характерга эга. Уларнинг қуйидагича турлари мавжуд: 
Симулятив ўйин-таълимни ҳаётда бўлиб ўтгани ижтимоий воқеаларга тенглаштириш, 
уларга муқояса қилиб ташкил этиш ва бошқариш методидир. Бу ўйиндан тарих, география 
дарсларида унумли фойдаланилади; бир ўқитувчи Амир Темур, бошқаси Боязид, қолганлари 
саркардалар, аскарлар ролида иштирок этади, шу йўл билан таълим бўлиб ўтган тарихий воқеага 
муқояса қилиб ташкил этилади. 


Симулятив ўйинларнинг бир кўриниши инсценировка (ролларга ажратиб ўқиш) методидир. 
Бошланғич синфларда бадиий мантлар, юқори синфларда бадиий асарларни ролларга ажратиб 
ўқтиш анъанаси мактабларимиз тажрибасида узоқ тарихга эга. Адабиёт ўқитувчилари «Туя 
билан бўталоқ« асарини ўқитганда бир ўқувчи ёзувчи иккинчи ўқувчи туя, учинчиси эса бўталоқ 
сўзларини ўқиб таълимда иштирок этишади. 
Ситуатив ўйинлар ҳам аста-секин мактаб тажрибасида ўз ўрнини олиб бормоқда. Меҳмон кутиш, 
касални даволаш, харид қилиш каби турли ҳаетий вазиятлар моҳиятидан келиб чиқиб, таълимни 
ташкил этиш ва бошқариш ситуатив ўйинлар сирасига киради. 
Амалий методлар. 
Таълимнинг амалий методларида ўқитувчи ва ўқувчининг ўзаро таъсири болалар олдига 
қўйиладиган топшириқлар ҳамда уларни қабул қилиш шаклида амал қилади.
Амалий методларнинг қуйидагича турлари мавжуд: 
Лаборатория тажрибаси амалий метод бўлиб, улар турли кўринишларга эга: химиядан ва 
бошқа табиий ўқув фанларидан ёппасига лаборатория машғулоти, физикадан ўқув практикуми, 
ёппасига кузатиш каби иш турлари машғулотнинг бир қисмини олади, баъзан уларга бир неча ўқув 
соатлари ажратилади.
Ўқув устахонасида турли топшириқларни бажариш, ўқув-ишлаб чиқариш цехида, 
ўқувчилар бригадасида ишлаш ҳам амалий методлар сирасига киради. Ўқувчилар турли 
меҳнат қуролларидан қайчи, пичоқ, чизғич, циркуль ва ш.ж.дан фойдаланиб қирқиш, ўлчаш 
каби ишларни бажаради. 
Электрон ҳисоблаш машиналари, овозни ёзиб олиш ва эшиттириш аппаратлари билан ишлаш
ўқув материаллари асосида компьютерларда дастурлар тузиш амалий методларнинг янги турлари 
саналади. 
Амалий методларнинг энг қадимий тури машқдир. Машқ-ўрганилган билимларни турли 
ўқув шароитларига татбиқ этиш йўлидир. Машқ воситасида турли малакалар-интелуктуал 
ва ақлий, хусусий (масалан, математика бўйича) ва умумий (масалан, барча ўқув фанларига 
оид) малакалар таркиб топтирилади. 
Машқ ўқув топшириқлари асосида ўтказилади. Уни бажаришда қуйидагича босқичларга 
риоя қилинади. 
1-босқич: машқни бажаришда фойдаланиладиган билим, фаолият методлларини эсга 
тушириш. Билимларни эсга тушириш бу хотиранинг оддийгина иши эмас. Бу жараён 
топшириқни бажаришга оид билимни эсга тушириш, уни билимлар орасидан ажратиб олиш, 
ажратилган билимни таҳлил этиш, уни ўқув шароитига татбиқ этишни тасаввур қилиш каби 
ақлий ишларни тақазоэтади. 


2-босқич: Ажратилган билимни, фаолият методини машқда берилган ҳолатга татбиқ этиш. Билимни, 
фаолият методини татбиқ этиш жараёнида ўрганилган билимлар онгда мустаҳкамланади, 
малакалар такомиллашади. 
3-босқич: Бу босқичда топшириқнинг бажарилиши текширилади, машқ қилиш жараёнидаги 
ютуқ ва камчиликлар баҳоланади, машқ қилиш асосида хулосалар чиқарилади. 
ЎЗАРО ТАЪСИР НАТИЖАСИНИ НАЗОРАТ ЭТИШ методлари 
Ўзаро таъсир натижасида болалар билим, малакаларни ўзлаштиришади, уларда ижодий фаолият 
тажрибаси, табиат, жамият ва тафаккур ҳодисаларига муносабат шаклланади. Бинобарин, биз 
ўзаро таъсир натижасини назорат этиш, деганда тўрт нарсани текширишни; а) билимлар тизимини; б) 
кўникма-малакаларни ўзлаштириш даражасини; е) ижодий фаолият тажрибаси тараққиётини; г) болаларда 
шаклланган муносабатлар тизимини текширишни англаймиз. 
Ўзаро таъсирни ташкил этиш ва бошқариш методлари марказида ўқитиш ва ўқиш фаолиятларининг 
бир-бирига мувофиқлашуви ётганидек, назорат этиш методлари воситасида ҳам ўқитиш ва ўқиш 
фаолиятлари бир-бирига киришишади: ўқитувчи назорат саволини берганда ўқувчилар жавоб 
қайтаришади; ўқитувчи диктовка қилганда ўқувчилар эшитганларини ёзишади. Назорат этиш 
методлари ҳам таркибан икки хил методдан иборат; ўқитиш методлари (диктовка-ўқитиш методи); ўқиш 
методи (эшитганларини ёзиш-ўқиш методи). 
Ўзаро таъсир натижасини назорат этиш методлари тизими вақти, ўқувчилар миқдори, нутқ шакли, 
танланган иш тури, ижтимоий тажриба элементларига кўра тасниф этилади. 



Download 0.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling