"перспективные задачи разработки и внедрения инновационных технологий в ветеринарии и животноводстве" международная научно-практическая конференция
Download 0.49 Mb. Pdf ko'rish
|
Мақола Бойматов 2022
- Bu sahifa navigatsiya:
- 14-15 октября AGROBIOTEXNOLOGIYA VA VETERINARIYA TIBBIYOTI ILMIY JURNALINING MAXSUS SONI 844
- Калит сўзлар
"ПЕРСПЕКТИВНЫЕ ЗАДАЧИ РАЗРАБОТКИ И ВНЕДРЕНИЯ ИННОВАЦИОННЫХ ТЕХНОЛОГИЙ В ВЕТЕРИНАРИИ И ЖИВОТНОВОДСТВЕ" международная научно-практическая конференция 14-15 октября AGROBIOTEXNOLOGIYA VA VETERINARIYA TIBBIYOTI ILMIY JURNALINING MAXSUS SONI 844 ОЗУҚА БАЗАСИНИ МУСТАҲКАМЛАШДА СЕНАЖ ТАЙЁРЛАШНИНГ АҲАМИЯТИ И. Қ Қўзиев., О. Б Файзуллаев., О. Б. Тўхтаев., О. С. Бойматов. - Аннотоция: Сенаж чорва моллари учун тўймли озуқа ҳисобланиб, қорамолларни маҳсулдорлигини ошириш, гўшт, сут ва гўшт-сут маҳсулотлари билан таъминлаш ва олинган маҳсулотни таннархини арзон бўлишини таъминлайди. Калит сўзлар: озуқа, қанд минумуми, оқсил, каротин, консерватциялаш, хандак. Бугунги кунда чорвачилик маҳсулотларини ишлаб чиқаришни кўпайтириш, долзарб масалалардан бири бўлиб ҳисобланади. Чорвачиликни ривожлантириш учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиѐев 2019-йил 7-ноябрда чорвачиликни жадал ривожлантириш чора- тадбирлари тўғрисидаги ПҚ-4512 сонли қарорида қорамолчиликка ихтисослашган фермер хўжаликлар ташкил қилиш, йирик шохли наслли чорва молларини саноат усулида боқиш, озуқа экин ер майдони ажратиб бериш ва мустаҳкам озуқа базасини яратиш тўғрисида тафсиялар берган. Президентимизнинг 2019-йил 13-ноябрда чорвачилик тармоқларини ривожлантиришга бағишлаб ўтказилган видеоселекторида, мамлакатимизда чорвачилик соҳасида сақланиб қолаѐтган долзарб муаммолардан бири наслчилик ишини тўғри йўлга қўйишдир деб тўхталиб ўтди. Қорамолларнинг 95 фоизи аҳолининг хонадонларида боқиладиган бўлса, шулардан 34 фоизи зотли моллардир. Шунинг учун ҳудудий суний қочириш пунктларини ташкил этиш, кейинги йил якунига қадар аҳоли ихтиѐридаги 70 фоиз сигирларни сунъий уруғлантириш 2025-йилгача 60 фоиз чорва молларини наслини яхшилаш чора-тадбирлари белгилаб берилди. Ўзбекистон Республикаси Президенти “Чорвачиликни янада ривожлантириш ва чорва озуқа базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида” 2022-йил 8-февралдаги, ПҚ- 121-сонли қарори қабул қилинди, қарорда ташкил этилган кластрларга тегишли суғориладиган ер майдонларининг 10 % ни беда билан алмашлаб экишни ташкил этиш орқали чорва озуқаси базасини мустаҳкамлаш ва шу билан биргаликда ернинг ҳосилдорлигини ошириш назарда тутилган. Чорва молларини наслини яхшилаш билан бир қаторда озиқлантиришни тўғри ташкил этиш, озуқа базасини яратиш, тўйимлилиги юқори бўлган сифатли озуқалар жамғариш, уларнинг маҳсулдорлигини оширишга таъсир этадиган асосий омиллардан бири бўлиб ҳисобланади. Чорвачилик фермер хўжаликларида пичан тайѐрланганда таркибида тўйимли моддалар 28-30 фоиз йўқолади. Шу кўк ўтлардан консерватциялаш усули билан силос ѐки сенаж тайѐрлаш таркибидаги тўйимли моддаларни сақлаб қолиш даражаси 1:2; 1:3 нисбатан юқори бўлади. Download 0.49 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling