"перспективные задачи разработки и внедрения инновационных технологий в ветеринарии и животноводстве" международная научно-практическая конференция
"ПЕРСПЕКТИВНЫЕ ЗАДАЧИ РАЗРАБОТКИ И ВНЕДРЕНИЯ ИННОВАЦИОННЫХ
Download 0.49 Mb. Pdf ko'rish
|
Мақола Бойматов 2022
- Bu sahifa navigatsiya:
- 14-15 октября AGROBIOTEXNOLOGIYA VA VETERINARIYA TIBBIYOTI ILMIY JURNALINING MAXSUS SONI
"ПЕРСПЕКТИВНЫЕ ЗАДАЧИ РАЗРАБОТКИ И ВНЕДРЕНИЯ ИННОВАЦИОННЫХ
ТЕХНОЛОГИЙ В ВЕТЕРИНАРИИ И ЖИВОТНОВОДСТВЕ" международная научно-практическая конференция 14-15 октября AGROBIOTEXNOLOGIYA VA VETERINARIYA TIBBIYOTI ILMIY JURNALINING MAXSUS SONI 845 Сенаж бериб боқилган моллар қонида каротин миқдори 2 – 3 баробар кўп бўлади. Бу уларнинг қиш ва баҳор ойларида соғлом бўлишини таъминлайдиган омиллардан бири ҳисобланади. Сулитилган кўкат озуқадан сенаж тайѐрлаш технологияси ўриш, сўлитиш, тўдалаш (қуритиш майдончаларига келтирилган бўлса), транспортга ортиб, ташиб келтириш, хандакга жойлаш, шиббалаш, ѐпиш жараѐнларидан иборат. Беда ва бошқа пояси юмшоқ ўтлардан майдаланиб ҳам, майдаланмай ҳам сенаж босиш мумкин. Бунда хўжаликдаги мавжуд имкониятлардан келиб чиқиб иш кўрилади. Иложи борича кўк озиқни майдалаб сенаж бостириш мақсадга мувофиқ, чунки майдаланган кўк озиқалар яхши шиббаланади ва олишда ҳам осон ажралади. Сенажни майдаламай бостирганда эса, кўк озуқаларни тўдалашдан то келтириб хандакка солгунча бўлган ишлар 2 – 3 баробар тез битади. Аммо шиббалаш анча қийинлашади. Шунда ҳам барибир уни молларга тарқатишда майдалаб қирқиш зарур бўлади. Сенаж оқсил ва бошқа тўйимли моддаларга бой, аммо қанд моддаси кам ва беқарор озуқабоп экинлардан тайѐрланади. Чунки қанд минумуми ташқи муҳит шароитига, етиштириш агротехникаси, тупроқ иқлим шароити, солинадиган ўғит дозаси, ўсимликнинг кимѐвий таркиби (кислотали – ишқорли элементлар нисбати), ўрим – йиғим даври ва шу каби омиллар таъсирида ўзгариши мумкин. Ўсимлик таркибида ишқорли элементлар ва азот миқдори кўпайса, қанд моддасига талаб ортади. Шу боисдан кўпчилик дуккакли экинлар қийин силосланадиган, баъзан ҳатто бутунлай силосланмайдиган экинлар сирасига киритилади. Судан ўти, эспарсет, арпа, жавдар ва бошқа озиқабоп экинлардан сенаж тайѐрлаш мумкин. Бу экинлар таркибида гидрофил моддалар жуда озлиги туфайли улар сўлитилганда ѐки қуруқ озиқалар билан аралаштирилганда, дуккакли экинларга нисбатан ўзидан намликни тез чиқаради. Бошоқли экинлардан сенаж тайѐрланадиган бўлса, уларни бошоқлагунча ѐки энди бошоқлай бошлаган даврда, дуккакли экинларни эса у энди ғунчалаб 7 – 10 фоизли гулга кирган пайтида ўрган маъқул. Шу муддатлардан кечиктирилса, экинлар дағаллашади, клетчатка миқдори кескин кўпайиб, протеин ва каротин миқдори камаяди. Дағаллашгандан кейин уларни хандакда шиббалаш ҳам қийинлашади, оқибатда сенажни пўпанак босади. Беданинг барча ўримларидан сенаж тайѐрлаш мумкин. Лекин шуни эсда тутиш керакки, кўпинча биринчи ўримда бедага ҳар – хил дағалпояли бегона ўтлар аралашган бўлади. Ундан ташқари, эрта баҳорда об – ҳаво беқарор бўлиб, сўлиш жараѐни чўзилади ва ўз навбатида тўйимли моддаларнинг камайишига олиб келади. Сенаж учун жой ҳозирлаганда экинларни жойлаш, шиббалаш, ҳаво тегмайдиган қилиб ѐпиш, кейин сенажни олиш ишларини механизациялаштиришни назардан қочирмаслик керак. Сенаж бостириш учун, одатда, бетонланган хандак ѐки махсус мезана қурилади. Бир қатор илғор чорвачилик фермер хўжаликларининг иш тажрибалари кўрсатишича, бетонланган ҳандакларда ҳам юқори сифатли сенаж тайѐрлаш мумкин. Бунинг учун сенаж диққат билан шиббаланиб, зудлик билан ҳаво кирмайдиган қилиб ѐпилиши лозим. Ҳар бир ҳандакнинг ҳажмини белгилаѐтганда унга солинадиган кўк озиқанинг миқдори ва молларнинг сенажга бўлган бир кунлик талаби ҳисобига олиниши лозим. Хўжаликда моллар бош сони оз бўлса ҳандак катта қилиб қурилган бўлса, ундаги сенажнинг сифати тез бузилади. Чунки ҳар сафар сенаж олинаѐтган хандакдаги сенажнинг 30 – 50 см ва |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling