"перспективные задачи разработки и внедрения инновационных технологий в ветеринарии и животноводстве" международная научно-практическая конференция
"ПЕРСПЕКТИВНЫЕ ЗАДАЧИ РАЗРАБОТКИ И ВНЕДРЕНИЯ ИННОВАЦИОННЫХ
Download 0.49 Mb. Pdf ko'rish
|
Мақола Бойматов 2022
- Bu sahifa navigatsiya:
- 14-15 октября AGROBIOTEXNOLOGIYA VA VETERINARIYA TIBBIYOTI ILMIY JURNALINING MAXSUS SONI
"ПЕРСПЕКТИВНЫЕ ЗАДАЧИ РАЗРАБОТКИ И ВНЕДРЕНИЯ ИННОВАЦИОННЫХ
ТЕХНОЛОГИЙ В ВЕТЕРИНАРИИ И ЖИВОТНОВОДСТВЕ" международная научно-практическая конференция 14-15 октября AGROBIOTEXNOLOGIYA VA VETERINARIYA TIBBIYOTI ILMIY JURNALINING MAXSUS SONI 846 ундан ҳам чуқурроқ қатламигача ҳаво киради. Натижада сенаж қизийди, қораяди, баъзан унинг тами бузилади. Масалан, бир ѐшдан катта битта қорамол ҳар куни 10 – 15 килограмм атрофида сенаж истеъмол қилади. Ҳандакнинг 1м 3 қисмига озуқнинг тури, намлиги, майдаланганлги ва зичлигига қараб 450 – 550 килограмм сенаж сиғади. Ҳандакнинг қирғоқларини 15 – 25 о қия қилиб тушириш керак, шунда сенаж яхши зичланади. Ҳандакнинг бир томони трактор кира олиши учун 1:2 ѐки 1:3 нисбатда нишаб қилиб очилиши лозим. Сенаж тайѐрлаш технологиясида сенажбоп экинларнинг ҳажми 60 фоиздан кам бўлиши керак. Бунга икки йўл – кўкат озиқани сўлитиш ѐки унга қуруқ озиқа аралаштириш йўли билан эришилади. Ўта ҳўл кўкат озиқанинг намини керакли даражага тушириш учун унга қанча миқдорда қуруқ озиқ аралаштириш лозимлигини аниқлашда Пирсон квадратидан фойдаланилади. Бунда кўкат озуқнинг намлиги 75 фоиз, унга аралаштириладиган похолнинг намлиги 15 фоиз бўлса, озиқнинг намлиги 55 фоизгача камаяди, Бу кўрсаткичларни Пирсон квадратига қўйсак, қуйидаги натижага эришамиз: 75 15 55 40 20 Демак, 40 фоиз кўкат озиқа 20 фоиз похол аралаштириш керак ѐки улар ўзаро 2:1 нисбатда бўлиши лозим. Ўсимликларни ўриш ва яссилаш орасида узилиш бўлмаслиги керак. Яхшиси, иккала ишни кетма – кет бажариб бориш. Бунда ҳам ўриб, ҳам яссиланиб кетаверадиган КПВ – 3,0 ўриш машинасидан фойдаланиш мақсадга мувофиқ. Ўрим пайтида ѐмғир ѐққан бўлса, экинлар яхши ўсган бўлса уларни яссилашга ҳожат йўқ, ҳатто яссиланиш зарарлидир. Чунки экинлар қалин усганда, айниқса, беданинг поялари ингичка ва нозик бўлади, ѐмғир остида яссиланганда эса ўсимликдаги осон эрийдиган углеводлар ювилиб кетади. Ўзбекистоннинг иссиқ иқлими шароитида сенаж бостириш ишлари – ўтларин ўришдан бошлаб, Ҳандакка жойланган сенажнинг устини ѐпишгача ҳаммаси узоғи билан 2 кунда тугалланиши керак. Шундагига кутилган натижага тўла эришиш мумкин. Хулоса: Чорвачилик фермер хўжаликларида кўк озуқаларни консервацсия қилиб сақлаш озиқа базасини мустаҳкам бўлишида жуда муҳумдир, чунки озиқа таркибидаги тўйимли моддаларни сақланиб қолиш даражаси юқори бўлади. Айниқса хўжаликда экилган дуккакли озуқабоб экинлардан сенаж тайѐрлаш мақсадга мувофиқ. Сенаж хўжаликда бўлган барча ҳайвон турлари учун, жумладан наслли буқаларни, сутдан чиққан буғоз сигирларни, соғин сигирларни, ѐш бўрдоқилаш учун парвариш қилинаѐтган ўсувчи қорамолларни, бўрдоқига боқиладиган қорамолларни озиқлантиришда кенг қўлланилади. Соғин сигирларни сут маҳсулдорлигини, бўрдоқига боқиладиган қорамолларни кунлик ўсишини юқори бўлишида катта аҳамиятга эга. Download 0.49 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling