Пешоб клиник анализи
Download 225 Kb.
|
1. ПЕШОБ КЛИНИК АНАЛИЗИ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ланге синамаси
- Билирубинурия
Гайнес синамасида Гайнес реактиви (сульфат кислота, натрий гидроксид ва глицерин эритмалари аралашмаси) қўлланилади. 3 мл Гайнес реактивига 8-12 томчи пешоб солинади ва юқори қисми қиздирилди. Пешобда глюкоза бўлганда эритма кўк рангдан тўқ сариқ ёки жигар ранггача ўзгаради. Ранг интенсивлиги глюкоза миқдорига тўғри пропорционал.
Кетонурия. Кетонурия пешобда кетон таначаларини (ацетон, ацетосирка ва β-оксимой кислот) аниқланишидир. Нормада пешобда кетон таналари 1 кунда 20 – 50 мг гача бўлади. Бу миқдор оддий усулларда кетон таналарини аниқламайди ва манфий натижа беради. Кетонурияни аниқлаш индикатор тест-тилимчалар ёки Ланге реакцияси орқали амалга оширилади.
Ланге синамасида 10 мл фильтрланган пешобга 0.5 мл 10% ли натрий нитропруссид ва 0.5 мл концентрланган уксус кислота қўшилади. Ҳосил бўлган эритма устига бир неча мл 25% аммиак девор бўйлаб юборилади. Кетон таналари бўлганда бинафша ранг халқа ҳосил бўлади. Кетон таначаларини пешоб орқали ортиқча миқдорда ажралишиниг сабаби харорат кўтарилиши, совуқ қотиш, жисмоний зўриқиш бўлиши мумкин. Кетонурия қандли диабетнинг декомпенсация босқичида, оғир токсикозларда, дизентерияда кузатилади, узоқ вақт оч қолганда, ёғ махсулотларини нормал миқдорда қабул қилиб, углеводларни чегараланганда, оғир тиреотоксикозда. Билирубинурия. Нормада пешобда аниқланмайди. Билирубиннинг пешобда пайдо бўлиши патологик холатдир. Пешобда билирубин индикатор тест-тилимчалар, Гаррисон ёки Розин синамалари билан аниқланади.
Download 225 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2025
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling