б. Сийдик кислота кристаллари ариқ рангдаги кристаллар бўлиб, ишқорда осон эрийди, кислотада эримайди.
Оксалат кристаллари оксалат кислота аммоний ёки кальций тузларидан иборат. Оксалат тузлари турли хил ўлчамдаги конверт ёки овал шаклдаги тузлардир. Оксалат тузлари узоқ вақт бўлиши сийдик тош касаллигига олиб келади.
Аморф фосфатлар кальций ва магний фосфат тузларидан иборат. Бу моддалар организмга овқат билан тушади. Аморф фосфатлар туз чўкмаларидан иборат бўлиб, тош ҳосил бўлишига олиб келиши мумкин.
Трипельфосфатлар одам учун энг хавфли бўлган фосфат тошларидир. Трипельфосфатлар қисқа вақт ичида хавфли даражада катталашади, коралсимон тошларни ҳосил қилади. Пешобда трипельфосфатлар аниқланиши тошларнинг ҳосиб бўлиши бошланганидан дарак беради.
Шиллиқ
Нормада пешобда шиллиқ бўлмайди. Сийдик чиқарув йўллари яллиғланиш касалликларида, яъни цистит, уретрит, сийдик тош касаллиги, простатитда шиллиқ аниқланиши мумкин.
Реберг – Тареев синамаси
Реберг – Тареев синамаси қон ва пешобдаги креатинин эндоген клиренси орқали буйрак коптокчалари фильтрацияси ва каналчалар реабсорбциясига бахо беради.
Реберг синамасини бажариш қадамлари:
Эрталаб 6:00 да пешоб ажратилади.
Беморга 300 мл суюқлик ичирилади.
Эрталаб 7:00 да нахорга биохимик усулда зардобдаги креатининни аниқлаш учун веноз қон олинади.
Эрталаб 8:00 да барча пешоб олинади.
Қон зардоби ва пешобдаги креатинин биохимик усулда аниқланади.
Коптокча фильтрацияси тезлиги қуйидаги формула билан аниқланади:
КФТ = (ПК х V) / (ЗК х T)
Бунда ПК – пешобдаги креатинин;
V – пешоб хажми, мл;
ЗК- зардобдаги креатинин;
Т- пешоб йиғилган вақт, мин.
Коптокча фильтрацияси тезлиги камайиши буйрак етишмовчилигидан дарак беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |