Пешоб клиник анализи
Download 225 Kb.
|
1. ПЕШОБ КЛИНИК АНАЛИЗИ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Эпителий хужайралари Ясси эпителий ҳужайраси
- Ўтувчи эпителий ҳужайралари
- Буйрак эпителийси ҳужайралари
- Эритроцитлар
ПЕШОБ МИКРОСКОПИЯСИ.
Пешоб микроскопияси учун 10 мл пешоб 3000 оборотда 5 минут центрифугаланади ва 1 мл чўкмаси ажратиб олинади. Пешоб чўкмаси яхшилаб аралаштирилади ва буюм ойнасига қўйилади, устидан ёпқич ойна қўйилади ва объектив 40 да (400 марта катталаштириш) кўрилади. Пешоб қолдиғини микроскопик текшириш учун эрталабки пешобнинг биринчи порцияси 1 соат ичида лабораторияга келтирилиши керак. Эпителий хужайралари Ясси эпителий ҳужайраси қин, ташқи жинсий аъзолар, сийдик ажратув йўлларида бўлади. Ясси эпителий хужайраси полигонал шаклдаги бўлиб, кичик пикнотик ядрога эга. Хужайраларнинг диаметри 50 – 60 мкм бўлиб, унда органоидлар кам булади. Ясси эпителий хужайраси якка ёки тўп бўлиб жойлашади. Нормада ясси эпителий хужайраси бир кўрув майдонида 5-6 тадан 10 тагача бўлиши мумкин. Ясси эпителий хужайраси кўп бўлиши диагностик аҳамиятга эга эмас, бироқ унинг кескин кўпайиб кетиши пешоб нотўғри олинганини кўрсатиши мумкин. Ўтувчи эпителий ҳужайралари сийдик қопи, сийдик найлари ва кам миқдорда буйрак жоми шиллиқ қаватида бўлади. Одатда бу ҳужайралар узунчоқ, урчуқсимон шаклда, ядроси 1 та ёки 2 та бўлади. Нормада ўтувчи эпителий ҳужайралари бир кўрув майдонида 0 – 2 бўлади. Буйрак эпителийси ҳужайралари буйрак каналчалари эпителийсида бўлади. Буйрак эпителийси ҳужайралари 20-30 мкм ли, юмалоқ ёки кубсимон шаклидаги, катта ядроли ҳужайралардир. Нормал пешобда 5-10 кўрув майдонида буйрак эпителийси ҳужайраси учраши мумкин. Битта кўрув майдонида буйрак эпителийси ҳужайраси 1 – 2 ва ундан кўп бўлиши буйрак тўқимасининг зарарланишидан дарак беради. Шу билан бирга лейкоцитурия, гематурия ёки цилиндрурия кузатилиши пиелонефрит, каналчалар ўткир некрози, ёмон сифатли нефросклероз, салицилатларнинг токсик таъсири, оғир металлар, этиленгликол билан захарланишда кузатилади. Лейкоцитлар Лейкоцитлар нормада бир кўрув майдонида 5 - 6 тагача бўлади. Лейкоцитурия сабаблари: физиологик холатда оғир жисмоний мехнат билан шуғулланувчиларда лекоцитлар нормадан 1,5 – 2 баробар кўп бўлиши; сийдик ажратиш тракти инфекциялари - ўткир ва сурункали пиелонефрит, цистит, уретрит; медикаментоз - ампициллин, аспирин, героин қабул қилиш. Лейкоцитлар миқдорини ошиши билан бирга бактериялар ҳам аниқланиши ялиғланиш касаллигини тасдиқлайди. Эритроцитлар Хужайралар микроскоп бир кўрув майдонида саналади. Нормада микроскоп бир кўрув майдонида эритроцитлар 0 - 2 бўлади. Пешобда бир кўрув майдонида эритроцитларнинг 3 ва ундан кўп бўлиши эритроцитурия дейилади. Пешобда эритроцитлар сони бир кўрув майдонида 100 тадан кам бўлганда пешоб ранги ўзгармайди ва бу холат микрогематурия дейилади. Пешоб ранги оч қизил рангдан тўқ қизил ранггача ўзгариши ва пешоб микроскопиясида эритроцитлар сони кўп бўлиши макрогематурия дейилади. Бир кўрув майдонидаги эритроцитлар сони 200 ва ундан кўп бўлганда пешоб ранги қизил тусга киради. Цилиндрлар Цилиндрлар гломеруляр филтрдан ўтган плазма оқсилларининг буйрак каналчаларида ивиб қолиши натижасида ҳосил бўлади. Цилиндрлар турлари: Download 225 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling