Пешоб клиник анализи


Download 225 Kb.
bet8/9
Sana21.04.2023
Hajmi225 Kb.
#1368809
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
1. ПЕШОБ КЛИНИК АНАЛИЗИ

Аддис-Каковский синамаси
Аддис - Каковский синамасида 24 соат ёки 12 соат давомида пешоб йиғилади. Пешобга шаклли элементлар парчаланиб кетишининг олдини олиш мақсадида консервант, яъни 4 - 5 томчи формальдегид қўшилади. Пешоб салқин жойда сақланади. Йиғилган пешоб яхшилаб аралаштирилади, хажми ўлчанади ва 12 минутлик пешоб миқдори тахлил учун ажратиб олинади. 12 минутлик пешоб қуйидаги формула орқали аниқланади:
24 соатлик пешоб учун Р = V / 120
12 соатлик пешоб учун Р = V / 60
Бунда V пешоб хажми (мл)
Аниқланган пешоб хажми пробиркага олинади ва 5 минут 3000 оборотда центрифуга қилинади. 1 мл чўкма қолдирилади ва яхшилаб аралаштирилгач, Горяев камерасига қўйилади. Камерада лейкоцит, эритроцит ва цилиндрлар саналади. Аниқланган элементлар 120000 га кўпайтирилади ва 1 мл даги шаклли элементлар хисобланади.
Аддис-Каковский синамаси нормал кўрсаткичлари

Кўрсаткич

Норма

Лейкоцитлар

2000000

Эритроцитлар

1000000

Цилиндрлар

20000



Ноорганик қолдиқ
Пешоб мухити кислотали бўлганда сийдик кислотаси тузлари (урат, сийдик кислотаси кристаллари), оксалат кристаллари бўлса, ишқорий бўлганда аморф фосфатлар, трипельфосфатлар учрайди.

  1. Сийдик кислотаси тузлари урат ва сийдик кислота кристаллари сифатида пешобда бўлади. Пешобда узоқ вақт сийдик кислотаси тузлари бўлиши сийдик тош касаллиги ёки подаграга олиб келиши мумкин.

    1. Уратлар жигарранг ёки пушти рангли аморф кичик доначалар сифатида кўрилади. Ишқорда ва қиздирилганда эрийди.


Download 225 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling