Пешонамдаги нур. Маҳмуд Олакош
Пешонамдаги нур. Маҳмуд Олакош
Download 0.59 Mb. Pdf ko'rish
|
Peshonamdagi nur [@kitoblar pdf]
Пешонамдаги нур. Маҳмуд Олакош
23 / 59 эканлигини билдирди. Мени эса эски таниши, дўсти эканимни айтди. Қандай қилиб беш вақт намозни бошлаганимни айтишни ҳам унутмади. У киши менга шундай нигоҳ билан қарадики, бу нигоҳлар жуда ўткир ва қатъий бўлиб, унда чуқур маъно ва савол яширинган эди. Боқишларидаги саволга жавоб бердим: – Исмоил айтгандек, оғайнимнинг аҳволини кўргач, барчамиз эртами-кечми барибир ўлишимиз муҳаққақ эканлигини тушундим... – Қизиқ! – Нима қизиқ, ўлишимизни англашимми? – Йўқ! Оғайнингизнинг хасталигидан шундай ибрат олишингиз! .. Бир оз довдираб қолдим: – Тушунмадим? – Ҳозирги инсонлар бошқа бировнинг ҳатто ўлимини кўриб ҳам ҳеч қандай сабоқ олмас экан, сизнинг ҳаракатларингиздан ҳайратда қолдим! Нима ҳам дея олардим? Гапирилаётган “ оғайним” менинг ўзим, деб айта олармидим?.. Масалани бошқа тарафга буриш мақсадида: “Сиз бошқаларнинг аҳволидан сабоқ олмайсизми?” дея сўрадим. – Ўзгаларнинг аҳволини кўриб, керагича ибрат олганимда эди, бошқалардан анча фарқли инсон бўлган бўлардим. Унга қарадим. “Бошқаларга умуман ўхшамайсиз”, демоқчи бўлдим, бироқ индамадим. Суҳбатимизни жимгина тинглаб ўтирган Исмоилга ўгирилдим: – Исмоил, Шоҳинбей яхши юрибдими? Шоҳинбей Исмоилнинг эски хўжайини бўлиб, ниҳоятда очкўз, баднафс тадбиркор эди. Исмоил кулимсираб жавоб берди: – Кексалик ҳамда хасталиклар Шоҳинбейнинг қанотларини синдирди. Ҳозир сурункали парҳез қилишга мажбур. Камгина овқатга қаноат қилиб яшамоқда. Мен ҳам енгилгина кулиб қўйдим. Балки мендан ҳам бой бўлган Шоҳинбейнинг аҳволи, Исмоилга ҳам, менга ҳам кулгили туюлгандир. Шунда гўзал бир сўзни хотирладим. Инсонлар бошдан кечирган трагедия, у ҳақда ўйлаган кишиларни кулдириб, ҳис қилган кишиларни йиғлатаркан!.. Гарчи, Шоҳинбейнинг аҳволига кулган бўлсам-да, ичимда хомуш бўлганимни яширмайман. – Исмоил, ҳеч нарса саломатликнинг ўрнини босолмайди! Қонуний Султон Сулаймоннинг сатрлари бор эди-ку, нима эди? Исмоил бир оз ўйлагандан сўнг, Саид домлага қаради. Устози жавоб берди: “ Халқ ичинда мўътабар ҳеч нарса йўқ, давлат киби Бўлмагай давлат жаҳонда, бир нафас сиҳҳат киби...” Домлага қараганча “Ҳа, худди шу”, дедим ва қўшиб қўйдим: – Ниҳоятда гўзал сатрлар эмасми? – Нимаси гўзал?– деди совуққина қилиб. “Бефаҳм” деб юборишимга салгина қолди. Ўзимни аранг ушлаб қолдим. – Албатта маъноси. – Маъноси қандай? Нима, нафас қийматли-ю, давлат қадрсизми?! Бу одам ё мени имтиҳон қилаётган, ёки сабримни синаётганди. Жаҳлим чиқаётганини билдирмасдан жавоб бердим: – Бир нафаслик соғлик, сиҳат, албатта минг давлатдан кўра қимматли! Берган жавобимни гўё эшитмагандек, эшитса ҳам аҳамият бермагандек юзимга қаради. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling