Пешонамдаги нур. Маҳмуд Олакош


Пешонамдаги нур. Маҳмуд Олакош


Download 0.59 Mb.
Pdf ko'rish
bet24/59
Sana26.03.2023
Hajmi0.59 Mb.
#1298261
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   59
Bog'liq
Peshonamdagi nur [@kitoblar pdf]

Пешонамдаги нур. Маҳмуд Олакош 
24 / 59 
Балки бу одамнинг қалби тозадир. Жилмайганча “Тушунмадингизми?” дедим. 
Табассумимга табассум билан жавоб бермади. Сокин бир овозда “Тушунмадим, сиз ҳам 
тушундингиз, деб айтолмайман” дегандан сўнг қўшиб қўйди: 
– Бугун дунёда сиҳатли ҳолатда, соғ-саломат шаклда нафас олаётган милярдларча 
инсон бор. Менга айтинг-чи, қайси бирининг олган нафаси, қайси давлатдан қадрли?! 
Жим бўлиб қолдим, ўйга толдим, ҳаяжонландим!.. 
Бу ғоят мантиқли эътироз эди! Неча йиллардан буён, қанча асрлардан бери ҳамма тўғри 
деб билган, маъқуллаб келган сўзга шундай эътироз билдирган бу кишига нима деб 
жавоб беришимни билмадим. Энг яхшиси, саволга савол билан жавоб бериш эди: 
– У ҳолда бу сўз қандай маънога эга? 
– Менимча бу сўзнинг тайин бир маъноси йўқ. Маънога эга эмас, маънога муҳтож бир 
сўз! 
– Қандай? 
– ...Вақтни қийматли ёки беқадр қиладиган нарса, бу ўша вақтнинг қандай 
ўтказилишидир, уни сарфлаш шаклидир. Яъни вақт–умр қандай, нима амаллар билан 
ўтказилганига кўра баҳоланади. 
– Унинг айтаётган гаплари тўғри эди. Буни тасдиқлаётганимни ифодаловчи нигоҳлар 
билан унга қарадим. Сўзида давом этди: 
– Ҳар қандай бир нарсага бадал қилиб берган вақтимиз, ўша нарсадан кўра 
қимматлироқ эмас. Чунки, ҳақиқатдан ҳам қадрли бўлганида биз бу олди-сотдига рози 
бўлмаган бўлардик. Шу боис, давлатни, мол-дунёни ҳамда мансаб-мақомни қўлга киритиш 
учун сарфланган вақт, харж қилинган нарсалардан кўра қадрсиз ҳолатга туширилган. 
Унинг айтаётган сўзлари мени теранроқ фикрлашга ундарди. Мен унинг хулосасини 
эшитишни истаб “Алқисса?” дедим. 
Хулоса шуки, давлатга соҳиб бўлишдан ҳам муҳим, энг қимматли бўлган нафас, 
мол-дунёдан кўра қадрли бир ғоя, яна-да қимматлироқ мақсад сари берилган сўнгги 
нафасдир. 
– Яъни? 
Ҳеч нарса демасдан Исмоилга қаради. Бу саволга унинг жавоб беришини истарди. 
Исмоил менга кулимсираб қараганча: 
– Бунинг жавобини сен ҳам ўргангансан. Аллоҳни рози этиш учун, Унинг ризоси 
истиқоматида яшаш,– деди. Унинг табассумига жавобан жилмайганча “Тўғри” дедим ва 
қўшимча қилдим: 
– Исмоил, мен буни бир оз кечроқ ўргандим. Шунисига ҳам Аллоҳга беадад шукр!.. Буни 
билмайдиганлар, ҳамон ўрганолмаганлар жуда кўп!.. 
– Ўша оғайнинг биладими? 
– Қайси оғайним? 
– Ҳалиги хаста ўртоғинг-чи! 
Исмоилнинг бу саволидан бир оз довдираб қолдим. Хаста деб айтган ўша ўртоғимни, 
яъни ўзимни қандай таништиришни билмай иккиланиб қолдим. 
Унинг ўзим эканлигидан келиб чиқадиган бўлсам, ўзим қандай бўлсам, уни ҳам худди 
шундай таништиришим керак: 
– Яқинда у ҳам беш вақт намоз ўқишни бошлади. Зотан, кичик ёшидан буён жума 
намозларини қолдирмасдан ўқийди. Савобталаб яхши бир ўртоқ... 
Илгарилари суҳбатлашган кишиларимдек, “Э, шунақами? Машааллоҳ, боракаллоҳ!..” 
дейишларини кутардим. Аммо ҳеч нарса дейишмади. Қувончини яширмасдан Исмоил 



Download 0.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   59




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling