Пешонамдаги нур. Маҳмуд Олакош
Пешонамдаги нур. Маҳмуд Олакош
Download 0.59 Mb. Pdf ko'rish
|
Peshonamdagi nur [@kitoblar pdf]
Пешонамдаги нур. Маҳмуд Олакош
22 / 59 учун тўй либосини олишмоқчи эди. Мен куёв дея тахмин қилган йигит бир нечта кўйлакни кийиб кўрди, бироқ, ҳеч бирини ёқтирмади. Унга қараб турарканман, “Сўнгги либосинг кафан бўлади, эй йигит!..” дедим ичимда. Кафан кийдирилаётганда ҳеч бир маййит инжиқлик қилолмайди. Ҳозир кўриб турганимдек, “Менга буниси ёқмади! Рангги шунақа, кўриниши бунақа бўлсин!..” дейишолмайди. Шу пайт дўконга чўлоқ бир киши кириб келди! У ўрта ёшларда бўлиб, соқол қўйган, бир оз бечораҳол кўринишга эга эди. Бир-икки қадам ташлади-да, тўхтаб, атрофига қаради. Исмоилнинг харидорлар билан гаплашаётганини кўргач, мен томонга бурилди. Нима қилишга қарор бергандек, чўлоқланганча мен тарафга кела бошлади. Тиланчи бўлса керак. Юзидаги сокин ифода билан ёнимга яқинлашди. Бир муддат тараддудланиб турганимдан сўнг чўнтагимни кавлаб пул олдим-да, унга узатдим. Тўхтади, пулга қараб турди-да “Аллоҳ қабул қилсин”, деганча уни олди. Кейин Исмоил турган тарафга қараб, унга ёрдамлашаётган сотувчи қизни чақирди: – Осмон хоним! Ёнимизга келган қиз табассум билан: – Хуш келибсиз, Саид домла! – деди. “Хуш кўрдик”, дегандан сўнг қўлидаги пулни узатди-да: – Қизим, мана буни бир фақирга беринг, илтимос!– деди. – Ассалому алайкум, устоз! Хуш келибсиз! Бу овоз Исмоилники эди. Исмоилга жилмайганча бошини қимирлатгач, уларни ҳайрат билан кузатиб турган менга қараб ”Ассалому-алайкум!” деганча ёнимдаги курсига ўтирди. Ўзимни аранг қўлга олиб, “Ваалайкум-ассалом!..” дедим ва дарҳол илова қилдим: – Кечирасиз!.. Кўзларимга майин бир табассум билан қараб: – Астағфируллоҳ!.. Аллоҳ учун садақа бериш, мағфиратга, афвга василадир. Иншаоллоҳ кечириласиз!..– деди. Бу сўзларнинг маъносини тўла тушунмаган бўлсам-да, “Иншаоллоҳ” дедим. Бутун диққатимни жамлаб, бу ғалати кишини кўздан кечирдим. Бу киши Исмоилдан кийим олиб киймаганлиги, ёхуд уни Исмоил кийинтирмаганлиги кўриниб турарди. Кийимлари бир оз эски эди, бироқ топ-тоза эди. Соч-соқолининг учдан бир қисми оқарганди. Юзи сокин, жиддий ва ўта сермаъно кўринишда эди. Яхшилаб эътибор бердим. Сотувчи қиз “домла”, Исмоил “устоз” дея атаган бу киши негадир менга жуда таниш кўринарди! Худди уни қаердадир кўргандек эдим. Нигоҳимни бошқа ёққа қаратганча, эслашга ҳаракат қилдим. Бироқ, эслай олмадим! Балки, бир пайтлар қўлимда ишлагандир, ёки бирор масжидда кўргандирман. Барибир эмасми! – Исмим Салжуқ. – Танишганимдан хурсандман, меники Саид. Харидорларни дўкон эшигидан кузатган Исмоил ёнимизга келди. “Устоз, яна бир бор хуш келибсиз!” деганча қўлларини сиқди. Ёнимизга ўтиргандан кейин бизларни таништирди. У кишини Қуръон илмига эга ва билганларига амал қилувчи муҳтарам бир инсон |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling