Пешонамдаги нур. Маҳмуд Олакош
Пешонамдаги нур. Маҳмуд Олакош
Download 0.59 Mb. Pdf ko'rish
|
Peshonamdagi nur [@kitoblar pdf]
Пешонамдаги нур. Маҳмуд Олакош
25 / 59 Саид домлага қаради. Юзида ҳеч қандай ўзгариш кўринмаган домла менга ўгирилиб, сўради: – Исломни биладими? Бошида саволни нотўғри англадимми, деган хаёлда бир лаҳза ўйланиб қолдим. Йў-ў-ўқ, тўғри тушунган эдим! Мендан унинг диндан хабари борми, дея сўраётганди! Шунақаям бемаъни савол бўладими? Унга айтадиганимни айтсаммикан, ёки индамасдан ўрнимдан туриб кетворсаммикан, деб ўйладим. Саид исмли бу одамга такрор қарадим. Ғоят сокинлик билан менинг жавобимни кутиб турарди. Жим туролмасдим: – Бу нима деганингиз? Сизга унинг беш вақт намоз ўқиётганини айтдим, шекилли! Ёки эшитмадингизми?! – Эшитдим. Бу ярамас менинг жиғимга тегаётганди! – У ҳолда нега “Исломни биладими?” деб сўраяпсиз? Беш вақт намоз ўқиган одам билмаслиги мумкинми? Исмоил ҳам, Саид исмли бу нусха ҳам менга бир хилда қараб туришарди. Нигоҳларида на бир ҳайрат, на бир ҳаяжон бор эди. Ташқаридан қаралса, гўё улар мени тушуниб туришарди, аммо, аммо мен уларни англамаётгандим! Жавобни яна ўша Саид деганлари берди: – Намоз албатта, динимизнинг буйруқларидан бири. Бироқ, Исломга киришнинг биринчи, илк шарти намоз эмас. Ҳар қандай бир инсон намоз ўқиб бошлагани билан, Ислом динини билган, Исломга кирган ҳисобланмайди. – Сиз намоз ўқийдиганлар мусулмон эмас, демоқчимисиз? – Йў-ў-ў-қ! Мен бундай демоқчи эмасман. Ҳар бир мусулмон албатта намоз ўқийди. Бироқ, минг афсуски,бугунги кунда ҳамма намоз ўқиётган кишини мусулмон дея қабул қила олмаймиз!.. – Барибир ҳеч нарса тушунмадим! Мана диққат қилинг! Ислом дини янги келган пайтларда намоз диннинг шиори эди. Ўша вақтларда намоз ўқиётган бир кишини кўрилганда, унинг мусулмон эканига шаҳодат келтириш мумкин эди. Чунки, у даврларда мушриклар ҳам, кофирлар ҳам намоздан йироқ эди. Исломнинг бошларида намоз ўқиган кишилар фақат ва фақат мусулмон эди. Бироқ, ҳозир бундай эмас. Ҳозирги вақтда мушриклар ҳам намоз ўқийди. Албатта, буни намоз дейиш мумкин бўлса!.. – Бир дақиқа шошманг!.. Мушриклар қандай қилиб намоз ўқишлари мумкин? Ахир Аллоҳга ишонмаган киши қандай қилиб, масжидга борсин, нима учун намоз ўқисин?! – Мушриклар Аллоҳни инкор қилиб “Аллоҳ йўқ” дейишмайди. Аллоҳга ишонишади, фақат Аллоҳга шерик қўшишади!.. Масжиддаги маърузаларда Аллоҳга ишонмайдиган, Аллоҳни инкор қиладиган кофирларни кўп эшитардим. Аммо, Аллоҳга шерик қўшадиган мушрикларни ҳечам эшитмаган эканман. Одамзот нақадар ғалати махлуқ! Баъзилари инкор қилиб, Аллоҳнинг ягона Яратувчи эканини қабул этмаскан, баъзилари эса, Унга шерик қўшиб, Аллоҳнинг якка-ю ягона Зотини иккита-учтага чиқаришармиш!.. Астағфируллоҳ! Бироқ, намоз ўқийдиган кишилар ичида шундай ботил ишонч эгалари бормикан? – Ҳам намоз ўқиб, ҳам Аллоҳ иккита-учта дейдиганлар борми? |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling