Пешонамдаги нур. Маҳмуд Олакош
Пешонамдаги нур. Маҳмуд Олакош
Download 0.59 Mb. Pdf ko'rish
|
Peshonamdagi nur [@kitoblar pdf]
Пешонамдаги нур. Маҳмуд Олакош
58 / 59 деганидир.Чексиз марҳамат соҳиби бўлган Раббимнинг мени ҳақиқий мусулмон шахсида ўлдириши, менга “Эй бандам, энди Мен сендан розиман! Энди сен учун имтиҳон, синов тугади!..” дейиши эди!.. Муҳими бу шахсни, энг аҳамиятли бўлган нарса, бу самимий ва шижоатли мусулмон шахсиятини бой бермасдан, Азроил (а. с.) билан саломлашиш ва ўлим билан қучоқлашиш эди!.. Чунки шундай ҳолатда келган ўлим, Жаннатга ва Жаннатнинг Соҳибига етишиш дегани эди!.. Иншаоллоҳ, иншаоллоҳ ё Рабби!.. Ширин билан такрор шифокорга бордик. Туширилган рентген натижасига кўра, шиш олти ой олдин қандай бўлса, шундан асло катталашмаганди. Шифокорларнинг фикрига кўра, унинг хавфли босқичи ўтган бўлиб, секин-аста йўқолиб кетиши ҳам мумкин экан. Бу хабарни эшитиб, на севиндим, на хафа бўлдим. Балки сизга ғалати туюлар, лекин миямдги бу шишнинг йўқолиб кетишини сираям истамасдим. Чунки пешонамдаги бу шиш маъдан конларида ишловчиларнинг пешонасидаги ёритгич янглиғ йўлимни ёритган, тўғри йўлни топишимга васила бўлганди!.. Негадир бу шишни яхши кўриб қолгандек эдим. Уни шиш деб эмас, пешонамдаги нур дея қабул қилгандим!.. ҚАСИДА Аршнинг қуббаларига номи нурла ёзилган, Исми самода Аҳмад, ерда Муҳаммад бўлган, Етти қават осмонда Ҳақ жамолини кўрган Аввал-охир йўлбошчи, ё ҳазрати Муҳаммад! Сизга нур ёмғирлари ёғаркан, етти қатдан У тунда сиз, дин келган азал қадар узоқдан. Малаклар ҳар заррага мужда бераркан, Ҳақдан У тунда сиз туғилган, ё ҳазрати Муҳаммад! Қуёш ҳам у кечанинг нурига сажда қилди! Юлдузлар беҳуд бўлиб, коинот важда қилди! Ҳамду санолар бари Яратганга ўқилди, У тунда сиз туфайли, ё ҳазрати Муҳаммад! Каъбада ширк тошлари – бутлар ерга қуларкан, Жаҳолат байроқлари бари бир-бир синаркан, Минг йиллик куфр олови абадиян сўнаркан Қутлуғ қадамингиздан, ё ҳазрати Муҳаммад! Шу тунда Саъва кўли мўъжизайла йўқ бўлди! Кисро саройларининг устунлари йиқилди! Арздан Аршгача олам раҳматингизга тўлди! - У кеча сиз, дин келган, ё ҳазрати Муҳаммад! |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling