Philological research: language, literature, education filologik tadqiqotlar
Download 4.11 Mb. Pdf ko'rish
|
Filologik tadqiqotlar 2023 05 (2)
эса ботаётган қуёшдай, ҳозир борман, бир
пастдан кейин йўқ гапида предметларни бир-би- рига қиёслаш учун асос бўладиган белги мавжуд эмас. Шунинг учун ҳам қиёслаш матн яратувчиси- нинг идрокий оламининг намунаси сифатида май- донга келади. Ўзбек тилшунослигида қиёслаш асосида вужу- дга келадиган яна бир тасвирий восита метафор- ларни антропоцентрик йўналишда Ш.Махмараи- мова томонидан махсус ўрганилган 4 . Тилшунос- ликда метафораларни яшириш ўхшатиш сифа- тида қараш Аристетелдан бошланган бўлиб, бу- гунги кунда ҳам кўплаб тилшунослар томонидан қайта-қайта айтилаётганлиги ҳаммага маълум. Бу фикр замирида метафоранинг ҳам асоси қиёсдан иборат эканлиги ётади. Метафорик ифодалар- нинг ҳосил бўлиши ҳам тушунча ва тафаккурнинг ўзаро алоқаси асосида вужудга келади. Нарса- ни қайта номлаш инсон нутқий фаолиятидаги муҳим жараёнлардан бўлиб, метафорик маъно ҳосил қилиш бевосита инсонни нарса-ҳодисалар- 3 Худойберганова Д. Ўзбек тилидаги бадиий матнларнинг антропоцентрик талқини: Филол. фан. док. дисс. – Тошкент, 2015. – Б. 112-113. 4 Махмараимова Ш. Ўзбек тилида метафораларнинг ан- тропоцентрик тадқиқи (номинатив аспек): Филол. Фан. док. дисс. – Самарқанд, 2020. 26 Тилшунослик • Языкознание • Linguistics ни уларнинг моҳиятини тушуниши билан боғлиқ. Метафора оламни англаш ва уни ифода этишда тафаккур ва когнитив оламнинг намоён бўлиши- нинг бир шакли, янгича ифоданинг усулларидан бири сифатида антропоцентрик хусусиятларини намоён этади. Метафора турли ёндашувлар асосида ўргани- лиши мумкин бўлган восита бўлиб, Ш.Махмараи- мованинг метафорани бадиий-фалсафий талқин этишда, уни қиёснинг алоҳида тури сифатида ўрганиш 1 ҳақидаги мулоҳазалари метафорани антропоцентрик таҳлил этишдаги муҳим жиҳат эканлигини алоҳида таъкидлаш лозим. Чунки ме- тафора асосан нутқий ҳодиса бўлиб, у ўз-ўзидан яратилган эмас. У инсоннинг муайян мақсадлари- ни кўзга тутиши асосида вужудга келади. Метафо- ранинг асосида оддий қайта номлашдан тортиб, нутқни бадиий образлилигини таъминлаш назар- да тутилади. Метафора ҳосил қилишдаги белги- ланган ҳар иккала усул ҳам экспрессивликни вужу- дга келтирувчи, услубий имкониятларни яратувчи усуллардир. Инсон ўз фикрларини, қарашларини бошқаларга таъсирчан ҳолда етказиш, предмет- ларни янги номлар билан аташ орқали таъсирчан- ликни таъминлаш учун метафораларни ва бошқа шу каби тил воситаларини яратиши орқали тилни сайқаллаштириб борган. Шу жиҳатлари асосида метафора семасиологик, структурал ва функцио- нал жиҳатдан тилшуносликда тадқиқотлар объек- тига айланган 2 . Метафора ҳосил бўлишида турли хил пред- метлар қиёсининг муҳим ўрни бўлиб, метафора- даги бадиий-образлиликнинг кучайиши қиёслаш- нинг бу турида муҳим омил ҳисобланади. Умуман, метафоралар ҳосил бўлишида бир хил ва турли предметлар орасидаги ранг қиёси, хусусият қиё- си, ҳолат қиёси, ҳаракат қиёси, шакл-кўриниш қи- ёси ва бошқа қиёслар билан бир қаторда тафак- кур қиёси муҳим ҳисобланади ва кўпгина ҳоллар- да бу хилдаги қиёслар образли ифодани вужудга келтиради. Resume.The article discusses the role of comparison as a method of expression in knowing the world and the issues of studying comparative expressions in Uzbek linguistics. Download 4.11 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling