Philological research: language, literature, education filologik tadqiqotlar
Download 4.11 Mb. Pdf ko'rish
|
Filologik tadqiqotlar 2023 05 (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- “АЛПОМИШ” ДОСТОНИДА УЧРАЙДИГАН ЭТНОГРАФИК АТАМАЛАР Мадаминова Раъно Юсупбаевна
- Бойсун-Қўнғирот
Resume. The article discusses the interpretation of ethnographies, different approaches and views,
important tasks of researching ethnographies in Uzbek linguistics. Резюме. В статье рассматриваются толкование этнографии, различные подходы и взгляды, важ- ные задачи исследования этнографии в узбекском языкознании. 52 Тилшунослик • Языкознание • Linguistics Filologik tadqiqotlar: til, adabiyot, та’lim. 2023; 5 ISNN: 2181-1741 (Print) ISNN: 2181-1725 “АЛПОМИШ” ДОСТОНИДА УЧРАЙДИГАН ЭТНОГРАФИК АТАМАЛАР Мадаминова Раъно Юсупбаевна, Қорақалпоқ давлат университети ўзбек тили ва адабиети кафедраси ўқитувчиси “Алпомиш” достони туркий халқларнинг бой маънавий мероси бўлиб унда миллий қадрият- ларимизни акс эттирадиган кўплаб урф-одатлар, дастур ва анъаналар сақланиб қолган. Халқ оғзаки ижоди намуналаридан ҳисоблан- ган – “Алпомиш” достонининг тилини ўрганиш ай- ниқса, ундаги этнографик лексика халқимизнинг турмуш тарзи, урф одатлари, анъана ва дастурла- рини акс эттириши билан ажралиб туради. Бу эса миллий қадриятларимиз, ўзлигимизни англашга ёрдам беради. “Алпомиш” достонига холисона ёндашиш унда то ҳанузгача ўз қимматини йўқотмаган беҳад кўп ижобий томонлар мавжудлигини назарда тутиш билан бирга, у яратилган замонлар хусусиятлари билан тақозо этиладиган қатор хусусиятлар ҳам йўқ эмаслигини эътироф этишни талаб қилади. Достонда учрайдиган этнографик атамаларни тузилишига кўра турларга ажратиш мумкин: 1. Содда этнографик атамалар. 2. Қўшма этнографик атамалар. 3. Жуфт этнографик атамалар. 4. Бирикмали этнографик атамалар. 1. Достонда учрайдиган содда атамалар ўз навбатида туб ва ясама атамаларга ажратилади. Содда атамалар бир ўзакдан иборат. Масалан: эл, юрт, ўзбак, қалмақ, уруғ, ука, ака, эна, тоға, келин, бий, тўра, бой, шой, бек, чеча, езна, за- кот, жузъя, инъом, тўй, марака, сеп, кўпкари, тўш, чимилдиқ, улоқ, серка, дуо, туш, ул, қиз, қуда, анда, қайин кабилар. Демак, содда этнографик атамаларни ҳозир- ги нуқтаи назардан морфемаларга ажратиб бўл- майди. Лекин уларнинг айримларини тарихий жиҳатдан маъноли қисмларга ажратиш яъни эти- мологиясини аниқлаш мумкин. Масалан, кўпкари синоним улоқ этнографик атамаси “ўғил тўйида боланинг отаси томонидан ташкил этиладиган мусобақа ўйин номи”. Бунда чавандозлар тўдаси ўртасига эчки ёки улоқ ташланади. Тўдадан шу улоқ ёки эчкини биринчи бўлиб олиб чиққан ва даврани бир айланган чавандоз ғолиб саналади ва соврин берилади. Улоқ сўзининг этимология- си ва таркиби ҳақида ҳар хил фикрлар мавжуд. Жумладан, Э.В.Севортян бу сўзнинг қирқдан ор- тиқ маъносини борлигини санаб ўтади ва булар асосан “ҳайвон”, “улов” кабилари билан боғлиқ дейди 1 . Туркий тилларда “ула” феълининг “етиш- моқ”, “узоқлашмоқ” маъносини ҳам бир шундан “етишиш (совринга)”, “узоқлашилар яъни тўдадан ажралиб чиқиш” маъносида – ғ/қ аффикси билан “улоқ” номи ҳосил бўлган бўлиши мумкин. Бу ман- тиқан тўғри бўлса керак. Масалан, “Алпомиш” до- стонида Ҳакимбекдан йигитлар кўпкари уларнинг “куёв улоқ” сўрайди: Чошка-тушда соф йигитлар келади, Ҳакимбекдан “куёв улоқ” сўради. Сўраган одамлар қуруқ қолмади, Буларга ҳам битта сарка беради (164-б.) 2 Аслида қипчоқ гуруҳи шеваларида улоқ-эчки- нинг боласи маъносини англатади. Достондаги “куев улоқ” миллий спорт ўйини номи билан боғ- лиқ. Шунингдек, “қайин” сўзининг этимологияси ҳақида ҳам ҳар хил қарашлар мавжуд. Бу сўзнинг маъноси никоҳ орқали ҳосил бўладиган барча қариндошларнинг номи. Масалан, қайнота, қай- нона, қайин сингил, қайноға шаклида бирикиб келади. “Қайин” сўзи никоҳ, яъни эр ёки хотин то- монининг қариндошлари маъносида XI асрда ҳам ишлатилган. Жумладан, М.Қошғарийнинг “Девону луғотит турк” асарида “қада”, “қон-қариндош” ва “қайин” – “никоҳ қариндош” бир-бирига қарама-қарши маъ- нода кўлланилган. Шунингдек, “қаллиғ” сўзи ҳам “қайни-лиқ” шаклида талқин этилади 3 . “Қайин” сўзининг ўзини эса хатунлар, қатинлар сўзи билан боғлайдилар. Демак, “қаллиғ” сўзида “қайин” сўзининг энг қа- димги маъноси сақланган. Қаллиғ, қайинлиғ яъни “хотин бўлишга мўлжалланган” деган маънода қўлланган. Хуллас содда этнографик атамалар ҳам тари- хий жиҳатдан чуқур ўрганишни талаб қиладиган лексик бирликлар саналади. Шунингдек, улар- 1 Севартян Э.В. Этимологической словарь тюрских языков 1т. – Б. 588-590. 2 Алпомиш. Ўзбек халқ достонлари. 1т. Т., 1992. – 164 б. 3 Махмуд Қошғарий. Девону луғотит турк. 2 т. 1963. – 263 б. 53 Тилшунослик • Языкознание • Linguistics нинг бир қисми ясама ва қўшма сўзлардан иборат эканлигини англаш ҳам қийин эмас. Масалан: сов- чи, энчи, элчи, синчи, жарчи, суюнчи, жиловдор, элат, меросхўр, дастурхон, табгир, бойбича ва бошқалар. Демак, шахс отини ясовчи –чи аффикси ёрда- мида совчи, элчи, жарчи, суюнчи каби этнографик атамалар ҳосил бўлган. Масалан: элчи – содда ясама отининг ўзаги эл, -чи шахс отини ясовчи аффикс, эл, юрт, халқ сўзлари билан боғлиқ. Ле- кин элчи сўзи ўзагини эл шаклида тарихан ажра- тиш мумкин. Элчи сўзининг туркий тилларда, “ҳоким”, “ҳукм- дор” деган маъноси ҳам бор. В.В.Радлов “алчи”, “элси” сўзининг бош маъноси “халқ ҳоким”, “халқ ҳукмдори” маъносига тўғри келишини кўрсатган 1 . Бу ерда –чи эл, юрт ишлари билан шуғулланувчи элчи (посол маъноси ҳам бор. Лекин тўй маросим атамаси маъносидаги “элчи сўзи тарихан –ил (эл ал-)” олд томон, олдин)) сўзлари билан боғлиқ келиб чиққан. Тил тарихида ил (эл), ал ўзагидан илгари, олдин сўзлари ҳосил бўлгани маълум. На- тижада бу сўз “олдин борувчи шахс” маъносида қўлланади. Шунинг учун энг аввало келинникига борувчи, улар билан гаплашувчи, “айттириб бо- рувчи” одам “элчи”, “совчи” деб юритилган. Жиловдор сўзининг ўзаги жилов, -дор эса шахс отини ясовчи аффикс. Жиловдор отларга қараш унинг ажратган аскар ёки отнинг жиловини тутув- чи шахс маъносини англатади. Дастурхон – ўзаги дастур бўлиб, -хон аффик- си билан ясалган. Луғaвий маъноси ўртага ёзиб устига овқат қўйиладиган махсус мато, рўзғор бу- юми маъносида изоҳланади. Хуллас, достонда учрайдиган этнографик ата- маларнинг бир қисми ясама отлардан иборат бў- либ, ҳозир ҳам унинг маъноларини изоҳлаш мум- кин. Айримларининг этимологиясини аниқлаш анча мураккаб бўлиб, уларнинг тарихий манбалар, луғатлар ёрдамида аниқлаш мумкин. 2. Қўшма этнографик атамалар асосан от туркумига мансуб сўзлардан иборат. Масалан: Келинмоли, бешиккирити, бекгачча, бойбича, оқсоқол кабилар. Бу сўзлар кўпчилиги от+от, си- фат+от, от+феъл шаклидаги қўшимча сўзлар са- налади. Қўшма этнографик атамаларнинг бир гу- руҳи тарихан сўз бирикмаларидан келиб чиққан. Уларни ташкил этган қисмлар ўзининг синтактик муносабатини йўқатиб қўшма сўзга айланганлиги- ни кўрамиз. Масалан: бўй етмоқ, куёв улоқ, тўққиз товоқ, 1 Радлов В.В. Опыт словаря тюркских наречий. T.1. – СПБ, 1983. – 286. йил ағдармоқ, кўнгил қўймоқ, этагига солмоқ, коса берар, қиз сўйлатар, қўл ушлатар, чоч сий- патар, қуллук бўлсин каби. Достонда учраган этнотрафик атамалар от+- феъл шаклидаги феълли сўз бирикмаларидан ёки от+от шаклидаги отли сўз бнрикмалардан юзага келганини кўрамиз. Кўпинча от+от шаклида- ги қўшма сўзлар ўзаро тез бирикиб, битта кўшма сўзга,яъни қўшма этнографик атамага айланади. Масалаи: куёв новкар. тўққиз товоқ каби гапга тенг бирикмалар, яъни кампир ўлди, кўнгил қўйди, қиз ўтирсин, қиз сўйлатар кабиларда эса ҳам ҳар бир қисм ўз мустақиллигини йўқотиб қўшма сўз- ларга ўтиш яъни лексикализацияланиш жараёни давом этаётганлини кўрамиз. Хуллас, қўшма сўзлардан иборат этнографик атамалари бир бутун ҳолатда битта маънони ан- глатадиган лексик бирлик саналади. 3. Достонда жуфт ва такрорий этнографик атам- лар жуда кам учрайди уларни қуйидаги мисоллар орқали кўрсатишимиз мумкин. Асосан, улар тўй номлари ва қариндошликка оид атамаларга хос. Масалан Бойсун-Қўнғирот элатига етди. Қирқ кечаю қирқ кундуз тўй томоша бериб ётди (7- б.). Шуни элга тоза эркин бўламиз, болаларни Download 4.11 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling