Philological research: language, literature, education filologik tadqiqotlar
Download 4.11 Mb. Pdf ko'rish
|
Filologik tadqiqotlar 2023 05 (2)
Ва сени севмоқдан олдин бир куни
Дилдан севиб қолдим ўзимни ўзим... Шоир табиатан синиққўнгил, ғамгингина йи- гит эди. Бу унинг асарларига шундоққина кўчган. Адиб шеъриятининг самимийлиги, тиниқлиги, жо- зибадорлиги, руҳияти шундан иборатдир. “Янги йил кечаси” шеърида шундай сатрлар бор: Сўрсанг, севинчимдан ўқинчим кўпроқ. Шоирни энг кўп ранжитадиган нарса ёлғон эди. “Шукур Бурҳонини ҳам кузатиб қўйдик...” шеъ- рида: Бордик дўстлари ҳам, душманлари ҳам, Қабрин устида ҳам сўйладик ёлғон: Санъат фидолари, Мен сизга айтсам, Ундай Шукур Бурҳон, Бундай Шукур Бурҳон!...- деб ёзади. “Сурат” шеърида: Илон чақар, Аммо Гапирмас ёлғон!... тарзида бу иллатни қора- лайди. Таъбир жоиз тутилса, бу шоир шеъриятида меҳр асосий инсоний фазилат сифатида бўй кўр- сатади. Хўш, шоир лирик қаҳрамон айнан кимга меҳрни ифода этган? Жами 5 банддан иборат “Меҳр қолур” шеъри- нинг ҳар банди: Меҳр қолур, муҳаббат қолур, - деган мисра би- лан якунланади. “Севги садоси” шеърида: Гулим, меҳр кўзда дегани – ёлғон... “Азизамсан...” шеърида: Сочгум гулдай дунёга меҳрим, Токи юрак уриб туради. Сарлавҳасиз эълон қилинган бир шеърининг дастлабки банди мана бундай жаранглайди: Атиргулдан юмалади капалак, Бир силкиниб қўймади ҳам гул шохи. Жон талашиб, қум ялади капалак, Кўчди менинг кўксимга-да титроғим. “Зебижон” шеърида: Капалак ҳам сийлар гулнинг суйганини,- са- трини ўқиймиз. Мана бу шеъри тўлиқ капалак ҳақида: Жонимда жон қолмас югуриб-елуб, Кўнгил айтганимга кўнади бир кун. Туғишган синглимдек соғиниб келиб, Капалак кафтимга қўнади бир кун... Майсалар кун билан кўришгандек юз, Турармиз жилмайиб, бусўз, беармон. Мен унинг қанотин силарман маъюс, У менинг кафтимни силар меҳрибон. Капалак қўлимга қўнади бир кун Шоирнинг лирик қаҳрамони – жуда раҳмдил ин- сон. Кўп нарсага раҳми келади. Бу нарса, (“Ёлғон ёмон дерлар...” шеърида) қари қиз ҳам бор: Менимча, дунёда энг катта гуноҳ,- Қари қиз ҳақида ғийбат тўқимоқ. “Кристина” деган шеърида лирик қаҳрамон Кристина деган қўшнисининг мушугига меҳрибон- лигини ҳам кўздан қочирмайди: Ён қўшним-у, аммо мендан ҳам Мушугига меҳрибон қўшним... Бу шеърлари орқали шоир одамлар кўнглида меҳр туйғусини кучайтирмоқчи бўлади. Муҳаммад Юсуф шеърга муҳаббат қўйган шоирдир. У фикр қанотида эркин парвоз қилади. Ҳар бир миллатнинг шон-шавкатини ўлмас қадрини белгилаб берадиган шундай бир мезон бор. Адабиёт мамлакат халқ номидан сўзлайди. Адабиёт халқ қалбининг юзи, унинг олий фикри- дир. Улуғ адибларга эга бўлган халқнинг тарихи ҳам, ҳозири ҳам, келажаги ҳам буюкдир. Ёзув- чилар орзу ва умидларнинг улуғ куйчиларидир. Муҳаммад Юсуф шеъриятида ана шундай руҳият мавжуд. Унда ўзбекнинг дарди, қувончи, азоби, та- рих кўмиб ташлаган изтироб, армонлари бор. Улуғ ёзувчи Л.Толстойнинг бир гапи бор: “Мен санъаткорман ва менинг бутун ҳаётим гўзаллик- ни излашдан иборат. Агар менга шу гўзалликни кўрсатганингизда эди, сиздан худди ана шу олий бахтга сазавор қилинг, деб тиз чўкиб ёлворган бўлардим”. Ҳа, гўзалликни жилвасини хеч нарса боса ол- майди. Шоирлар эса умр бўйи гўзаллик ишқида мубтало бўлишади, уни эса халқ юрагидан топи- шади. Гўзалликни излаш дард ҳамдир. Гўзаллик излаш жараёнида инсоннинг мураккаб, такрор- ланмас қирраларини топади. Шоир шеъриятга гў- залликни хассос руҳ ва тоза туйғулар тилида олиб киради. Муҳаммад Юсуф ўз шеърларида даволи, баъзан давосиз дардни айта олган. Шоирнинг онаси изтиробдир. Бу эса шоирда субъектив туйғуларни акс этишига олиб келади. Халқнинг “Узумини егин-у, боғини суриштирма!”– деган бир мақоли бор. “Мулланинг айтганини қил-у, қилганини қилма!” – мақоли ҳам эл орасида жудда машҳур бўлиб кетган. Шунга ўхшаш, унда-бунда: “Шоирнинг шеърини ўқигин-у, шахсига кўп ҳам қи- зиқма!” – деган даъватни ҳам эшитиб қоламиз. Айрим шеърлар қўлма-қўл ўқилади. Баъзи шеърлар қўшиқ қилиб куйлангани учун шуҳрат топади. Бора-бора муаллифларнинг ўзи ҳам, би- либ-билмай, ё ўқишга, ё куйлашга мослаб ёзади- ган бўлиб кетади. 88 Адабиётшунослик • Литературоведение • Literature Муҳаммад Юсуф шеърларини қўшиқ қилиб эмас, балки, ўқиш учун ёзар эди. Лекин азбаройи халқоналиги, ҳаётийлиги, элнинг дилига яқинлиги, оҳангининг жозибадорлиги, кўпчиликка тушунар- ли, содда ва равон бўлгани учун уларнинг аксари- яти тез фурсатларда қўшиққа айланар эди. Ҳозир адабиётимизда ким кўп – шоир кўп. Бу яхши нарса. Чунки шоир чиқса, шошдан чиқади. Бироқ назаримизда, ижодда айтса-айтгудек айрим камчиликлар ҳам кўзга ташланяпти. Аввало, баъзи шеърларни ўқисангиз, уларнинг ижод столини қўл- тиқлаб, қийналиб, луғат титиб, мажбуран ёзилгани билиниб туради. Қолаверса, баъзи шоирлар шеър ясашнинг муайян сир-синоати, техникасини ўрганиб олган, энди бир-бирига ўхшаш шеърларни тўқиб ташлайверади. Булардан ташқари, ёзганим қўшиқ бўлсин, хонандалар қийналмай талаффуз қила ол- син, иложи борича, “тўйбоп” бўлсин, деб қалам оти- ни тинмай қамчилаётганлар ҳам кўпайгандан-кўпай- иб бораётир. Баъзи енгил-елпи қўшиқларни тинглаб “Нима бало, уларни яратаётган бастакору қўшиқ- чиларнинг савияси ҳам патлаб, ҳаминқадар бўлиб қолдимикан?” – деб ҳам ўйлайди киши. Муҳаммад Юсуфда бунга ўхшаш иллатларнинг биронтаси ҳам йўқ эди. Унинг шеърлари халққа бадиий сўз айтиш илинжи билан ёзилган. Такрор – шеъриятда азал-азалдан мавжуд бадиий санъат. Аммо такрорнинг хам тури, кўри- нишлари, анъанаси кўп. У сўзларнигина эмас, алоҳида-алоҳида парчаларни ҳам шу шеърнинг ўзида такрорлаб келтираверади. “Биз бахтли бўламиз” шеърининг биринчи бан- ди охиридаги мана бу тўрт мисра асар сўнггида мустақил бир банд янглиғ яна қайтарилади: Download 4.11 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling