Philological research: language, literature, education filologik tadqiqotlar
Download 4.11 Mb. Pdf ko'rish
|
Filologik tadqiqotlar 2023 05 (2)
6-байт. Ҳар қандай касаллик даволанмаса,
оқибати – ўлимдир. Лирик қаҳрамон хасталиги- нинг давоси бўлмиш каҳрабо май қани, сариқ ли- босли сарвиноз қани? Улар йўқ. Демак, ўлим ва аза ҳақида гап очиш вақти келди. Сариқ касалига гирифтор бўлган бечора кас – ошиқ-ку, шом билан тонг бетоб эмаслар-ку, бўлмаса нима учун тун сочини ёйиб, қуёш юзларини тимдалаб-йиртиб аза тутмоқдалар? Улар лирик қаҳрамоннинг ҳо- лидан қайғуда эмасми? “Тун”дан мурод – ёрнинг паришон сочлари, “қуёш”дан мурод – унинг ойдин чеҳраси эмасми? Ўлим ҳолатида ҳам кўз олдида ёр сочлари-ю орази турган ошиқнинг ишқини сўз билан ифода этиш мумкинми? Бу байтда ҳаётий тафсилотлар яна чуқурлашади: шоир мотам ҳо- латлари – аёлларнинг сочларини ёйиб, юзларини тимдалаб йиғлашларига ишора этади. 1 Ғазалнинг 10-мисрасидаги “бир” сўзи ҳам 20-жилдлик- нинг 6-жилдида “сир” деб, Ҳ.Сулаймон нашри ва “Қаро кўз- ум” тўпламида “бир” деб берилган. Бунга ҳам шаклий яқин- лик сабаб: “ﺒیر - ﺜیر”. 2 Мазкур маълумотлар учун орнитолог олим, проф. С. Бақоевга миннатдорчилик билдирамиз. 95 Адабиётшунослик • Литературоведение • Literature 7-байт. Аза маросими мантиқий равишда дафнга бориб уланади. Ғазал мақтаси ҳам шу ҳақда. Бу дард охир-оқибатда Навоийнинг касал- ликдан олтиндай сарғайиб, сихдай ингичкалашиб қолган жисмини тупроқ остига олиб кетди. Бу ман- зара бир сих олтин топиб, қаерга яширишни бил- масдан, ерга кўмиб қўйган гадонинг ҳолатига му- возийдир – халқ ҳаёти ва тилининг нодир билим- дони бўлган Навоий бу ерда “Гадо жой топса, нар- са топмайди, нарса топса – қўйгани жой” мақолига ишора қилиб ўтган. Шу тарзда ғазалда бадиий образлар ва ҳаётий тафсилотлар параллелизми охирги мисрагача давом этиб, сўз санъаткорлиги бизнинг тасаввуримиз чегараларига сиғиб-сиғ- майдиган даражада ҳадди аълосига кўтарилади. Юқорида қайд этилганлардан ташқари, шеър структурасидаги ички боғланишнинг кўп ёқлама- лигини кўрсатувчи яна қуйидагиларга эътибор бе- ринг: 7 байтли ғазалнинг беш байти наҳвий жиҳат- дан риторик сўроқ гап тарзида шакллантирилган, бу – сўз санъати илмида тажоҳули орифона деб юритилади; яна бир усул – илтизом – шеърнинг ҳар бир мисраси ёки байтида битта сўзни такрор- лаш усули ҳам байтлараро алоқадорликни му- стаҳкамлашга хизмат қилган: шоир мақтаъдан бо- шқа барча байтларда “сариғ” сўзини такрорлайди. Хўш, ғазал муаллифи нега айнан сариқ касал- лигини мавзу этиб тайинлади? Бунда ҳам маъно бор: сариқ касаллигида жигарнинг ҳолати ўзга- ради. Мумтоз адабиётда эса жигарнинг пора-по- ра бўлиши, жигарнинг хун бўлиши ишққа нисбат берилади. Демак, ғазалда тилга олинган “сориғ оғриғ”дан муддао – ишқ, ишқдан муддао – ошиқ- нинг ўзлиги, илк бошланғичи – Аллоҳ ва унга муҳаббат, унга бирлашиш – ваҳдатдир. Мана шу ерда ғазалнинг ирфоний мазмуни бошланади. Бу мазмун шарҳини эса тасаввуфий шеъриятнинг нуктадон мутахассислари зиммасига қолдирамиз. Resume. In this article, Alisher Navoi’s ghazal, taken from the book “Favoyid ul-kibar” and beginning with the words “I’m sick of jaundice, oh soqi, hazani hajr aro”, is analyzed. The deep life details in this ghazal of the thinker and mystic poet, the scale of the poet’s thinking, the clarity of his imagination, the vividness and consistency of the image are scientifically and theoretically justified. Резюме. В данной статье анализируется газель Алишера Навои из “Фавойид ул-кибар”, которая начинается со слов “Надоела желтизна, о саки, хазани хаджр аро”. Глубокие жизненные детали в этой газели мыслителя и поэта-мистика, масштаб мышления поэта, ясность его воображения, живость и последовательность образа научно и теоретически обоснованы. 96 Адабиётшунослик • Литературоведение • Literature Filologik tadqiqotlar: til, adabiyot, та’lim. 2023; 5 ISNN: 2181-1741 (Print) ISNN: 2181-1725 Download 4.11 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling