Philological research: language, literature, education filologik tadqiqotlar
Download 4.11 Mb. Pdf ko'rish
|
Filologik tadqiqotlar 2023 05 (2)
ЧИНГИЗ АЙТМАТОВ АСАРЛАРИДА ИНСОН,
ТАБИАТ ВА ҲАЙВОНОТ ОЛАМИ ДИАЛЕКТИКАСИ Ғаниев Илҳом, Термиз давлат университети ўзбек адабиётшунослиги кафедраси доценти, филология фанлари доктори Чингиз Айтматовнинг “Алвидо, Гулсари” қисса- си ҳам бошқа асарлари каби китобхонлар томони- дан муҳаббат билан кутиб олинди 1 . Одамзод ола-ғовурлар, шовқин ва ғазаб, ға- лаба ва мағлубият, умид ва надоматдан иборат умри интиҳосида босиб ўтган йўлларига бир-бир назар ташлар экан, унда фақат битта нарса қол- ганини туяди. У бутун мол-мулки, мансаби, об- рў-эътибори, яқин кишиларидан айрилганда ҳам ўша нарсагина унинг сояси бўлиб қолади. Бу сояда олис йиллар, минглаб воқеа-ҳодисалар, одамлар, миллионлаб ўй-фикрлар, ташвишлар, изтироблар мужассам. Қандай шарт-шароит бўл- масин, у одамнинг доимий йўлдошидир. Бахтда ҳам, бахтсизликда ҳам ягона ҳушёр кўз ва тасал- лидир. Шунинг учун жонажон шаҳри ғаним қўлига ўтган, хотини, бола-чақасидан айрилган файла- суф Стилпон шундай деганди: “Ҳаммаси ўзимда – адолатим, фасоҳатим, оқиллигим, хотиним ва бо- лаларим ёди...” Ҳа, ўтиб кетган барча кишилару ҳодисотларнинг танҳо гувоҳи, ўтда ёнмас, сувда чўкмас белгию аломати хотирадир. Бироқ лаъ- нати жунгжанглару совет тузуми Жўломонларни, Собитжонларни ўз она юрти, ота-боболаридан, улар ҳақидаги хотиралардан шафқатсизларча ай- иргани ҳам аччиқ ҳақиқат. Ҳозирча фақат барҳа- ётлик сирининг тагига етолмаган, энг олий ва шу билан бирга энг тубан мавжудот бўлмиш одам боласи “шири”, “туя териси”, “Чамбарак” операци- яси, “иксзурриёдлар”, “чексиз ахборот оқими” син- гари “кашфиёт”лари воситасида ўша муқаддас туйғуга-да тажовуз қилишга эришди. Лекин бу ҳол хотиранинг қудратини заррача сусайтиргани йўқ. Инсон оғир мусибат дамларида, чўққидан қу- лаганда ёлғизликда хотираларга берилади, ўтган умрини сарҳисоб қилади. Узоқ йиллик қадрдон дў- сти Казангапни дафн этишга бораётган чоғ Эди- 1 Қаранг: Радов Г. Танабай – друг Айтматова. “Комсомоль- ская правда”, 1966 г. 6.05; Рашидов А. Ч.Айтматов. Адабий портрет // Сўнмас юлдузлар. – Тошкент: Адабиёт ва санъат нашриёти, 1981; Дементьев В. Здравствуй, Танабай! “Лите- ратурная газета”, 1966 г. 7 июня. гейнинг кўз ўнгидан бутун бошли асрнинг миқё- сига тенг ҳаётининг ҳар бир палласи бирма бир ўтгани бежиз эмас. Даҳшатли Иф қалъасида ўн йиллаб тутқунликда ётган Эдмон Дантесни ҳам, кимсасиз оролда неча йил одам зотининг йўлига зор-интизор бўлган Робинзон Крузони ҳам айнан эски хотиралар ўлимдан сақлаб қолганди. Қариб, озиб кетган, энди ҳеч нимага ярамай қолган қир- чанғи оти Гулсари билан Александровка тепали- гига аста-секин кўтарилаётган, ўзи ҳам анча ёшга бориб қолган Танабойни худди уларда бўлганидек турли хаёллар чулғаб олганди... Ҳа, ёшлигида бу йўлларни агар отда бўлса, ўқдай учиб, пиёда бўл- са, кийикдек чопиб, босиб ўтарди. Ўшанда раҳ- матли дўсти Жўра унинг бу қилиғидан кулиб, ҳа- зиллашарди: “Сенга қолса ҳамма нарса тезроқ, дарров ҳал бўлса. Жаҳон революцияси ҳам бир- дан амалга ошса! Революция-ку майли-я, Алек- сандровкадан адирга олиб чиқадиган оддий йўлга ҳам сабринг чидамайди. Ҳамма одамлар аравада хотиржамгина ўтириб боришади-ю, сен бўлсанг сакраб тушиб, худди орқангдан бўрилар қуваёт- гандек тоққа қараб югурасан. Хўш, нима фойда кўрасан? Ҳеч нарса. Бари бир тепада ўтириб олиб, бошқаларни кутасан. Жаҳон революция- сига ҳам бир ўзинг кириб бормайсан, билиб қўй, бошқаларнинг ҳам етиб олишларини кутасан” 2 . Шўровий ибора билан айтганда, вужуди “инқило- бий жўшқинлик”дан ёниб, эскиликни янчишда, ян- гиликни жорий этишда ўз вақтида катта жонбозлик кўрсатган Танабой, муштумзўрларни қийратишда, қадимий халқ ҳунармандчилигини, хусусан, ўтов- ларни йўқотишда жуда фаол бўлган Танабой шид- датли 30-йилларнинг типик вакили эди. Ҳа, у бир вақтлар тенгдошлари билан полуторка машина- ларга ўтириб, алвон ранг байроқни ҳилпиратган- ча, совет тузумини, унинг доҳийларини, партияни, янги турмушни олқишлаганди. Ҳа, у яхши яшаб, яхши ишлаб юрган, йиғим-терим пайтида одам 2 Айтматов Ч. Алвидо, Гулсари – Тошкент: Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти, 1978. – Б. 238. 97 Адабиётшунослик • Литературоведение • Literature ёллаган ўгай акаси Қулибойни “Совет ҳокимия- Download 4.11 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling