Philological research: language, literature, education filologik tadqiqotlar
Download 4.11 Mb. Pdf ko'rish
|
Filologik tadqiqotlar 2023 05 (2)
3-байт. Шоир ҳаётий тафсилотларни чуқур-
лаштиришда давом этади: сариқ касалининг яши- рин даври тугагач, кўз ва тери сарғаяди. Гулрух (бу сўз айрим нашрлардаги каби “ҳ” билан эмас, “х” билан ёзилиши лозим) – гулюзли бир дилбар уйғотган ишқнинг алангасидан кўзнинг оқи заъ- фаронлашиб, сарғайган оқлик ва мардумак ту- файли кўз – туби доғли сариқ лолага менгзайди. “Мараз” (авж олган, фасод боғлаган яра) сўзи ҳам 2-байтдаги ҳолатни юқорига томон даражалаб, хасталикнинг шиддатига ишора қилади. Байтда “мараз” сўзи дард билан, “гулрух” – лола билан, “сарғайган кўз оқи” – сариқ касаллиги билан та- носубият ҳосил этади. Аммо шарор – аланга-чи? Бу сўзнинг муносабатдорлиги эса яшириндир. Оқ мато аланга ҳароратидан сарғаяди – буни ҳамма яхши билади. Касалликнинг яширин даври тугаб, кўз оқининг сарғайиши эса тана ҳароратининг кўтарилиши билан бирга кечади. Мана шундай ҳаётий ҳолатлар орқали шарорнинг ҳам ғазал си- стемаси марказига дахлдорлиги аёнлашади. Ишқ, кўз, лола, шарор, касаллик кабилар дастлабки қарашда бир-биридан анча узоқ тушунчалардир. Аммо шоир тафаккур ва тасаввур кучи билан яхлит бир система бўлган оламнинг бир-бирига алоқаси йўқдек туюлган бўлаклариаро алоқадор- ликни, ўхшашликни кўра олади; аслида шоирнинг шоирлиги ҳам шундадир. 4-байт. Халқ орасидаги яна бир қарашга кўра, сариқ касали билан оғриган киши шу рангдаги нарсаларга қараб ўтирса фойдали бўлар эмиш. Бизнинг беморимиз ҳам тузалмоқ учун сариқ гул барги сингари нозик матодан либос кийган ёрга термулиб ўтирмакни истайдики, бундан унинг асл муддаоси васл эканлиги аёнлашади. 5-байтда “ҳаводис кожиға” деган бирикма бор. Жумла барча нашрларда шу тарзда берил- ган. “Кож” – шапалоқ, бўйинга уриш демакдир. Аммо бундай ўқиш мазмунда мавҳумликни кел- тириб чиқаради, яъни “ҳижрон куни ўзгаришлар, воқеалар шапалоғига сарғайиб қолди”. Албатта, матншуносларнинг кўмаги билан бу ҳолатга яна аниқлик киритилар; аммо мазмун тақозосидан ке- либ чиқсак, бизнингча, бирикма “ҳаводис комиға” тарзида берилиши лозим. Икки сўзнинг имлосида- ги яқинлик ( کﺎﺠیضه - کﺎمیضه ) мана шундай чал- кашликни туғдирган бўлиши мумкин 1 . Агар сўзни “ком” деб ўқисак; Навоий даври туркийсида ҳам, ҳозирги турк тилида ҳам “-га” ва “-да”нинг алма- шиниб ишлатилишини инобатга олсак, мазмун аёнлашади: касаллик авжига чиқди, ўзгаришлар шундай шиддатли тус олди(аждарга ўхшаган оғ- зидан олов пуркай бошлади)ки, унинг тафтидан ҳижрон кунида ошиқ жисми сарғайиб кетди, бу – сариқ қуш(зарғалдоқ)нинг бошқа қушлар тўдасига тушиб қолган ҳолатига ўхшайди. Зарғалдоқ – чум- чуқсимонлар оиласига мансуб қуш бўлиб, фақат ўз жуфти билан, бошқа қушларга қўшилмасдан юрар, сап-сариқ лимондай сайроқи бу қушни кўриш амри маҳол экан 2 . Бошқа қушлар тўдасига тушиб қолиш зарғалдоқнинг ҳолини танг қилга- ни сингари ўзгаришлар шиддати ҳам ошиқни шу аҳволга солиб қўяди. Download 4.11 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling