Philological research: language, literature, education filologik tadqiqotlar
Download 4.11 Mb. Pdf ko'rish
|
Filologik tadqiqotlar 2023 05 (2)
ти учун мен ўз отамга ҳам раҳм-шафқат қил-
майман. У бўлса менинг акам, сизлар хижолат тортмасанглар ҳам бўлади. Сизлар йўқ десан- гиз, уни менинг ўзим қулоқ қиламан” 1 , дея Си- бирга сургун этганди. Ҳа, у комсомол йиғилишида “Битсин ўтов! Эскичасига яшашни бас қилайлик!” деб, ўтовларни тугатиш ҳақида нутқ сўзлаганди. Орадан ўттиз йилга яқин вақт ўтиб, Танабой бу- ларнинг барини эсларкан, “Гўё унинг бутун ҳаёти колхозлар кучга кирган ўша ажойиб дамларда ўтиб кетгандек эди. У яна ўша кезлардаги “Қизил дуррали зарбдор қиз” ашуласини эслади, колхоз- га биринчи марта берилган полуторка машинаси- ни, унинг кабинаси ёнида ўзининг қизил байроқ ушлаб турганини эслади...” 2 . Ўша оловли ёшлик йилларининг эрта сўнишига дастлаб уруш сабаб бўлди. Словакия, Австрия ва бошқа мамлакатларда қон кечди. Ана шу оралиқ давр бир-бирига тамоман ўхшамайдиган икки Та- набойни, икки тақдирни яратди. Уларнинг бирин- чиси коммунистик фанатизм туфайли акасини хароб қилишдан ҳам тоймайдиган, бу қилмиши билан аксар қишлоқдошларида оловланган ға- забу норозиликни писанд этмайдиган кимса эди. 40-йилларнинг иккинчи 2-ярми, 50-йиллар боши- га келиб эса бутун жамиятда бўлгани каби Тана- бойнинг дунёқарашида ҳам кескин ўзгаришлар юз берди. Урушдан кейинги улкан харобазор устидан энди шунча даҳшатни бошидан ўтказиб, бу ёғига инсондек яшашга қаттиқ умид қилган кишиларнинг авлоди пайдо бўлди. Шундайлардан бири Тана- бойнинг оталиғи остида чўпонлик қилиб юриб, қаҳратонда қўйлар қирилаверганидан охири ҳам- маси жонига теккан Бектой бўлиб, тўрт юзга яқин бош қўйни Танабойга топшираркан шундай де- ганди: “Мен эса одамлар қандай яшаётган бўлса шундай яшашни истайман. Менинг бошқалар- дан бир ерим камми? Мен ҳам бошқалар сингари шаҳарда ишлаб, мояна олишим мумкин. Нега мен бу ерда қўйлар билан бирга нобуд бўлиб кетишим керак. Ем-хашак бўлмаса, қўйхона бўлмаса, би- рон бошпана бўлмаса. Мени тинч қўйинг. Ишин- гизга бораверинг. Жонингизни жабборга бериб, гўнгга ботиб юраверинг! Ўзингизга бир қаранг, кимга ўхшаб кетибсиз. Бу ерда ҳалок бўласиз. Сизга бу ҳам оз, яна шиорлар билан жар соласиз. Бошқаларни ҳам орқангиздан эргаштирмоқчи бўласиз. Етар!” 3 . Ҳа, эндиликда ҳамма нарса- ни ўзгартиришга қатъий бел боғлаган фидокор ёшлар йўқ. Хўжалик, йилқичилик, чорвачилик эса 1 Қайд этилган асар. – Б. 355. 2 Қайд этилган асар. – Б. 355-356. 3 Қайд этилган асар. – Б. 359. абгор ҳолатда. Жўранинг таклифи бўйича қўйчи- лик соҳасида ишлаб, унинг бор заҳматини тотган Танабой ҳам ҳаётга бошқача назар билан қарай бошлаган, урушгача бўлган фаолият, ундаги баъзи жиҳатлар кўзига ғалати кўринаётганди. Ўз вақтида у ўтовларга қарши фаол тарғибот олиб борганини юқорида айтиб ўтдик. Энди “маълум бўлишича, узоқ яйловларда ўтовларсиз чорвачилик қилиб бўлмас экан. Танабой бундай сўзларни айтишга оғзи қандай борганлигига, кўчма чорвачилик учун ҳали ўтовдан дурустроқ бошқа ҳеч нарса ўйлаб топилмаганлигига қарамай, уни нега қоралага- нига энди ўзи ҳам ҳайрон қоларди. Ҳар бир кичик бўлаги аждодларнинг асрий тажрибасидан ўт- ган ўтов ўз халқининг ажойиб кашфиёти эканли- гини у нега кўра олмаган экан?” 4 . Аммо Танабой барибир янги замонга тўлиқ мослаша олмаётган- ди. Бундан унинг ўзи ҳам қийналар, ўйга ботарди: “Соддасан, ҳаёт сени ҳеч нарсага ўргатмабди. Сен ҳеч нарсани билмайсан ҳам, пайқамайсан Download 4.11 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling