Philological research: language, literature, education filologik tadqiqotlar
Download 4.11 Mb. Pdf ko'rish
|
Filologik tadqiqotlar 2023 05 (2)
зараркунандасан! Сен колхоз мулкини йўқ қилиб
юборяпсан. Сен халқ душманисан! Сенинг ўрнинг партияда эмас, турмада. Сен мусобақа устидан куляпсан” 1 . Бу ифлос сўзлар Танабойнинг сабр ко- сасидан илк томчини тширди. Сегизбоевдан роса гап эшитган Жўранинг дўстини тинчлантиришга бўлган шунча ҳаракатларига қарамай, “Менинг жойим турмада, турмада!” дея, Танабой бутунлай қутуриб кетди. Сегизбоевга паншаха билан ҳам- ла қиларкан, “Қоч, Гулсари, нари тур! Мен чармга ўралган манави манапни тутиб олай” деб бақир- ганча, отига устма-уст қамчи туширди. Қўрқиб кетган Сегизбоевлар бу ердан тезроқ жўнаш пай- ига тушиб қолди. Ранги қув учган хотини Жавдар “Нима қилиб қўйдингиз? Нима қилиб қўйдингиз? 1 Қайд этилган асар. – Б. 356. деганча олдига келганда эса Танабой йўрғани бекорга урганига ачинишини айтди. Шўро тузуми учун жон олиб, жон берган Танабой ўша тузум- нинг гумаштаси томонидан улуғ бир ҳақоратга му- стаҳиқ этилганди... Танабойнинг кўнглида йиғилиб қолган айрим гапларни айтган бу ҳақгўй йигитнинг мазкур сўзлари инобатга олинмаслиги аниқ эди. Чунки суд раиси Қўчқортоев (“Қиёмат”) – туман партия қўмитаси котиби Қашқатоев, даъвогар тер- говчи Тансиқбоев – прокурор Сегизбоев, манфа- атдорлар Собитжон – тилёғлама, айёр Иброҳиму Ўразқул – колхоз раиси Олданов эди. Чунки жами- ятда шулар ҳукмрон эди. Улар ҳатто Жўранинг ту- зукроқ сўзлашишига ҳам қўйишмади. Оқибатда Та- набой қамалмаган эса-да, ўзи қаттиқ меҳр берган жонажон партиясидан ҳайдалди, руҳи тушган, ҳеч кимнинг гапини эшитмаётган бу одам ҳозир шуни ўйларди: “Менинг бутун орзу-умидларим қаёққа кетди? Бизнинг сурувларда, подаларда бўлаёт- ган аҳвол билан бу ердагиларнинг ишлари ҳам йўқ. Мен аҳмоқ бўлиб юрган эканман. Ўз умримни колхозни деб, қўй-қўзиларни деб ўтказдим. Ҳо- зир эса буларни ҳисобга олмаяптилар. Энди мен хавфли одамман. Билганларингни қилинглар” 2 . Энди ҳаммаси тамом, деб эшик томон йўналган чўпонни Қашқатоев тўхтатиб, унга партия билети- ни қолдириб кетишни буюрди ҳамда шуни қўшиб қўйди: “Ҳа. Столга қўйинг. энди сиз партия аъзо- си эмассиз ва уни олиб юришга ҳаққингиз йўқ”. Ҳа, у дўсти Жўрабой билан партия йўлида, унинг мутлоқ ғалабаси йўлида 30-йилларда шонли, ша- рафли ишларни қилганди. Кейин эса йилқичилик ва қўйчиликда заҳмат чекканди. Ёшлигида қизил байроқни баланд кўтарганча ҳайқиргани, янгилик- ка, ўзгаришларга даъват этгани, ҳатто бунинг учун ўгай оғасидан, қадим халқ ҳунармандчилигидан юз ўгиришга журъат қилгани, чорвачиликдаги хиз- матлари... ҳамма, ҳаммаси абас энди. Бир куни аъзолигини тиклаш-тикламаслик бо- расида иккиланиб юрган Танабой даштда чопиб кетаётган қадрдон йўрғасини кўриб қолди. Ҳа, одамлар сендан юз ўгирганда ҳам, ана шу тил- сиз, онгсиз жониворлар сени унутмас экан! Муму ёки Оқ Бим Қора Қулоқнинг ўз эгаларига меҳри- ни садоқатини бир эсланг. Ницше ҳам бежизга “Одамлардан қоч, ҳайвонларга бор” демаганди. Қариб қолган Танабойнинг ҳозирги йўлдоши ҳам забонсиз, аммо қалби дарё жонивор эди! Лекин “Танабой унга узоқдан қараб туриб хафа бўлиб кетди. Энди бўлса йўрғани чанг-тўзон булут- лари ўраб оларди” 3 . Шунда Танабой хотираларга ғарқ бўлди: “Наҳотки шу эндиги қисмати бўйнига 2 Қайд этилган асар. – Б. 374. 3 Қайд этилган асар. – Б. 402. 100 Адабиётшунослик • Литературоведение • Literature куя тушган бўйинча илиб, эски аравани тортиш- дан иборат бўлган” қари от бир вақтлар ёшу қари- нинг ҳавасини келтириб самоларда парвоз этган, улоқларнинг кўрки бўлган от бўлса?! Наҳотки, шу одам, келинию ношуд ўғлидан гап эшитиб юрган шу Танабой 30-йилларнинг зарбдор қурувчиси, шўровий тартибларни мустаҳкамлашда фидойи- лик кўрсатган олов қалб йигит бўлса?! Наҳотки, йўлдаги ҳар турли шофёрлар томонидан “Итга ташланг уни, ҳув анави жарликка итариб юбо- ринг, вассалом, қарғалар чўқиб тамом қилиша- ди” 1 деб ҳақоратланаётган шу от қачонлардир ортидан чанг-тўзон қолдириб, тўраларнинг кўзини ўйнатган жонивор?! Наҳотки, шу “мияси айниган” чол – Иккинчи жаҳон уруши жанггоҳлари бўйлаб олис Европагача ўлимларни доғда қолдирган еф- рейтор Танабой Бекасов, Гулсаридек учқур са- маннинг энг муносиб эгаси Танабой?! Гулсарини кимлар минмади дейсиз?! Танабойни ҳам кимлар иззат қилмади, яна кимлар ер қилмади?! Бу икки тақдирдош – Танабой ва Гулсари параллелизми улуғ Айтматов ижодида Эдигей ҳамда Қоранор, Арсену Жаабарс образларида намоён бўлади. Шундай қилиб, барча нарсаларнинг завол топ- моғи муқаррар экан, бизга фақат улардан қолгув- чи ХОТИРАгина тасалли бериши мумкин. Алек- сандровка баландлиги узра аста қадам босиб, бутун ҳаётига назар ташлаган, азиз Гулсарини сўнгги йўлга кузатганча бўғзидан “АЛВИДО, ГУЛ- САРИ!” деган нидо отилиб чиққан Танабой ҳозир ана шу ҳақиқатни англаб етган бўлса, не ажаб!? Resume: In this article, one of the leading representatives of Turkish literature, Chingiz Aitamatov’s short story “Goodbye, Gulsari”, the issue of the dialectics of man, nature and animal world, the skill of expressing poetic thought is studied. Резюме: В данной статье рассматривается рассказ одного из ведущих представителей тюркской литературы Чингиза Айтаматова “До свиданья, Гулсари”, вопрос диалектики человека, природы и жи- вотного мира, мастерство выражения поэтической мысли. Filologik tadqiqotlar: til, adabiyot, та’lim. 2023; 5 ISNN: 2181-1741 (Print) ISNN: 2181-1725 Download 4.11 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling