Philological research: language, literature, education filologik tadqiqotlar


ДИЛАФГОР ШЕЪРИЯТДАГИ ЎЗИГА ХОС НАЗИРАЛАР


Download 4.11 Mb.
Pdf ko'rish
bet112/133
Sana01.11.2023
Hajmi4.11 Mb.
#1737524
TuriЛитература
1   ...   108   109   110   111   112   113   114   115   ...   133
Bog'liq
Filologik tadqiqotlar 2023 05 (2)

ДИЛАФГОР ШЕЪРИЯТДАГИ ЎЗИГА ХОС НАЗИРАЛАР
Мансуров Собир,
Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти 
университети катта ўқитувчиси
Дилафгор таржимаи ҳоли ва ижодий мероси-
га доир маълумотлар унчалик кўп эмас. Мавжуд 
манбалар ҳам мазкур ижодкор фаолияти ҳақида 
қисқа хабарлар шаклидадир.
Дилафгор шоир сифатида анча баркамол 
лирик асарлар яратган. У ҳам ижодда устоз сўз 
санъаткорларидан илҳомланган, уларга ўхшатма-
лар ёзган, шеърларига тахмислар боғлаган, Фузу-
лийга ўхшатма ғазаллар ёзган. Яссавий, Машраб, 
Хислат, Ҳазиний, Муқимий, Фурқат, Завқий, Ми-
скин, Камий каби шоирлар ижод намуналарига 
мухаммаслар боғлаган. Дилафгор лирик мероси-
нинг аксариятини ишқий ғазаллар ташкил этсада, 
кези келганда шоир бошқа турларга ҳам мурожаат 
қила борган.
ХХ аср бошларида фотографиянинг кириб ке-
лиши ғазал жанрининг бир қатор янгиликлар би-
лан бойишига сабаб бўлган эди, десак муболаға 
бўлмайди. Лирик қаҳрамоннинг қалби муҳаббатга 
лиммо-лим бўлганида ёрнинг сурати унга янада 
қайноқ илҳом берган бўлса не ажаб:
Илтифот айлаб юбормишсан, нигоро, сура-
тинг,
Яхши соатда келиб тегди, дилоро, суратинг.
Лирик қаҳрамон ёрсиз бир лаҳза ҳам нафас 
олиши қийин. Мудом унинг хаёли билан яшайди. 
Айниқса, шоирнинг “Сенсиз” радифли ғазали ўзи-
нинг ўйноқилиги, енгил ўқилиши билан ажралиб 
туради. Шеър матлаъи қуйидагича:
Шоир ғазалларида илоҳий муҳаббат, сўфиёна 
севги мотивлари ҳам куйланади. Шоир аксарият 
шеърларида ёр гўзаллигига мурожаат қилаётган-
дек бўлса ҳам, аслида Яратганга бўлган севгиси-
ни изҳор этади. Албатта, шу ўринда “Ал-мажозу 
қантаратул-ҳақиқат” (“Мажоз ҳақиқатга олиб бо-
рувчи кўприкдир”) эканлигини унутмаслик лозим:
Дариғо, умрим ўтди, эй пари, ҳажрингда жоно 
деб,
Қаронғу бўлди олам кўзларимға, шўху барно 
деб.
Бўлибман мисли Мажнун, кил тараҳҳум, ёри 
жононим,
Ютай токайғача қон лахта-лахта, оҳ Лайло, 
деб.
Қўйибман остонангға бошимни, эй жафопе-
ша,
Жаҳон маҳвашларидин сен пари пайкарни 
аъло деб.
Дилафгорнинг юқорида таъкидлаганимиздек, 
“мажозий йўл билан борувчи илоҳий ишқ” тўғри-
сидаги байтлари талайгина. Улардан яна бири 
қуйидаги матлаъ билан бошланади:
Арсаи оламда, жоно, оразинг чун офтоб.
Ламъаи анвор аксинг кўкда гўё моҳтоб.
Адабиётимиз тарихида Фузулийдан баҳра-
манд бўлмаган туркий тилли ижодкор бўлмаса 
керак. Бир вақтлар Фузулийнинг ширинзабонлиги-
дан унинг тилида ғазаллар ёзиш ҳам урфга кирган 
эди. Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов ҳам 
Фузулий даҳосига тан бериб: 
Менинг шоирлигим ёлғондир аммо, 
Фузулий шеърига ошиқлигим рост, - 
деб ёзган эди. Дилафгор ҳам салафлари син-
гари фузулиёна ғазаллар битиб, ушбу анъанани 
қайсидир маънода давом эттирди. Жумладан, шо-
ирнинг қуйидаги матлаъ билан бошланувчи ғаза-
ли Фузулийга ўхшатмадир:
Гўзал маҳвашлар ичра сен каби ҳурлиқо бўл-
маз,
Қиёмингла нечун ташбиҳ қилам тубо расо 
бўлмаз.
Рикобинг бўса этмазми, гўранда ҳар нучук 
одам,
Аё, эй офати даврон, санингла подшоҳ бўл-
маз... 
Исо пайғамбарнинг ўликни тирилтира олиш 
мўжизаси мумтоз адабиётимизда ёрнинг сўзлари 
ошиққа жон бағишлаши ё тирилтириши каби си-
фатлари мажозий образ бўлиб кўчган. Дилафгор-
нинг юқоридаги “Нигоро, лаъли нобинг вермаям 


108
Адабиётшунослик • Литературоведение • Literature 
мен Хизри ҳайвона” сатрларида эса “Ҳаёт Хиз-
ри” дея мажозий образ олинган. Ибн Сино “Шеър 
санъати” рисоласида бу ҳақда шундай ёзади: “... 
шеъриятдаги ҳар бир масал ва афсона ўзидан бо-
шқа бир нарсага ташбеҳ қилиб олинган бўлади, ё 
бўлмаса ўша нарсанинг ўзини қандай бўлса, ўша 
тарзда олмасдан, балки аксинча, уни бирмунча 
ўзгартирилган ҳолатда олинади. Нарсанинг ўзи 
қандай бўлса, ўшандайлигича олмасдан, уни сал 
ўзгартирилган тарзда олинганига истиора ё мажоз 
дейилади. Шеър мана шу истиора билан мажоз-
нинг таркибидан ҳосил бўлади”
1

Шарқ адабиётида назира битиш анча кенг 
тарқалган, замондош шоирлар ёки салафлар би-
лан ўзига хос ижодий мусобақа тусини олган анъ-
анадир
2

Нега, нечун манга сиз мунчалик жафо қиласиз,
Ғамингиз ила юрак-бағрими адо қиласиз
3
.
Ҳамза ижодидан ўрин олган юқоридаги матлаъ 
билан бошланувчи шеърга шоир Дилафгор нази-
ра боғлаган ва у қуйидаги матлаъ билан бошла-
нади:
Итобу ноз ила боқиб мани адо қиласиз,
Тараҳҳум айламайин ҳолима жафо қиласиз.
Зиёли оразингизға тасаддуқ ўлсун жон,
Кўнгул уйини қачон лутф илан зиё қиласиз?
“Адабиётшунослик луғати”да қайд этилиши-
ча, “ўзга шоир асарига боғланган назиранинг 
тақлиддан иборат бўлиб қолмаслиги, шоирнинг 
унга ижодий ёндашиши талаб этиладики, бун-
да мавзунинг янада ёрқинроқ ифодаланиши ва 
бадиий савиянинг юксалиши кўзда тутилади”
4

Бу ўринда Дилафгор Ҳамза байтида айтилган 
фикрларни ривожлантириш баробарида бадиий 
юксак сатрлар ижод қилганлигини сезиш қийин 
эмас. 
Дилафгор шеъриятининг яна бир жиҳати – 
ҳақиқий мусулмон кишининг Яратганга бўлган чин 
эътиқоди, маслакда қатъийликнинг намоён бў-
лишидир. Шоир ҳар бир мўмин киши бу ёлғончи 
дунёнинг ҳою ҳавасларига учмасдан, чин дунёга 
тайёрланиб бориши лозимлигини уқтиради. “Такя 

Абу Али ибн Сино. Шеър санъати. Саломон ва Ибсол. – 
Тошкент: Фан. 1980. – Б. 98.

Қуронов Д. ва бошқ. Адабиётшунослик луғати. – Тош-
кент: Академнашр, 2010. – Б. 200.

Амонов Ш.Н. Ҳамза шеъриятининг манбалари, матний 
тадқиқи: Филология фан. номз... дисс. – Тошкент: 2010. – Б. 
15.

Қуронов Д. ва бошқ. Адабиётшунослик луғати. – Тошкент: 
Академнашр, 2010. – Б. 200.
қил” радифли ғазалида худди ана шундай ғояни 
давом эттирган шоир: Бандалик шулдур санго, 
қодир Худога такя қил, Ўн саккиз минг олама қу-
дратнамоға такя қил, - дея мудом Яратганга такя
қилиш (суяниш) кераклигини эслатади. 
Шоир Дилафгор ҳам бир мусулмон кишиси си-
фатида тасаввуфий асарлардан бебаҳра қолиши, 
ундан илҳомланмаслиги мумкин эмас эди. 
Бандасан, эй дил, ризойи Раббанони излагил,
Уммат ўлсанг, сарвари ҳақ Мустафони изла-
гил.
Мисли Адҳамдек бу олам нашъасини тарк 
этиб,
Оҳ уруб йиғлаб, ҳақиқий подшоҳни излагил.
Дилафгорнинг ушбу ғазалида “Иброҳим Адҳам 
сингари подшоҳ бўлсанг ҳам бу дунёнинг жилва-
ларига учма, уни тарк эт, ҳақиқий дунё роҳати 
сенга кўпроқ керак бўлади охиратда” деган ғоя 
илгари сурилган бўлиб, бундай фикрлар ҳар қан-
дай даврда ҳам ўз қимматини йўқотмайди. 
Дилафгор шеърларида турк элининг машойи-
хи Яссавий ҳикматлари мавзулари оҳангини ҳам 
кузатиш мумкин. Инсон охир қилар иши “тўрт оёқ-
ли чўбин от”га тушиши аччиқ ҳақиқат эканлигини 
тан олмай илож йўқ. 
Табиат гўзалликларидан баҳраманд бўлиш, 
уларнинг қадрига етиш нафақат мусулмончилик-
дагина эмас, балки инсонман деган мавжудотнинг 
ҳар бири қалби қатларига-да кириб боргувчи бир 
хусусият эканлигини англаш қийин эмас. Мумтоз 
адабиётимизда “баҳориёт” туркумидаги бир қа-
тор ижод намуналари вужудга келган. Бу сингари 
шеърларни Муқимий, Фурқат каби шоирлар ижо-
дида кўриш мумкин. Маълумки, Фурқатнинг “Фас-
ли навбаҳор ўлди, кетибон зимистонлар” ғазали 
жуда машҳур. 
Хулоса қилиб айтганда, “Гулшани Дилафгор” 
тўплами ноширлари Дилафгор ижодида Муқимий, 
Хислат, Камий каби шоирларнинг таъсири куч-
ли бўлган деган хулосаларга келишсада, аслида 
шоир шеъриятининг мавзу кўлами анча кенгроқ-
дир. Дилафгорнинг ҳақиқий мусулмон фарзанди 
сифатида ҳазрати Абу Бакр Сиддиқ муножотлари-
га тахмис боғлаганлиги ҳам бунга далилдир. Ди-
лафгор ғазалларида илоҳий муҳаббат, сўфиёна 
севги мотивлари ҳам куйланади. Шоир аксарият 
шеърларида ер гўзалига мурожаат қилаётгандек 
бўлсада, аслида уларда Яратганга бўлган севги-
сини изҳор қилади. 



Download 4.11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   108   109   110   111   112   113   114   115   ...   133




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling