Philological research: language, literature, education filologik tadqiqotlar


Download 4.11 Mb.
Pdf ko'rish
bet99/133
Sana01.11.2023
Hajmi4.11 Mb.
#1737524
TuriЛитература
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   133
Bog'liq
Filologik tadqiqotlar 2023 05 (2)

ТАФАККУР, ТАСАВВУР ВА БАДИИЙ СЎЗ
Афоқова Нодира,
“Тафаккур” журнали бўлим бошлиғи, филология фанлари доктори
Ғаниева Афифа,
Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат
Ўзбек тили ва адабиёти университети мустақил тадқиқотчиси
Сўз санъати – инсонга ўз фитратига жойлан-
ган яратувчилик сифатини воқелантириш учун 
берилган беқиёс имкониятдир. Чунки ҳақиқий шо-
ир-ёзувчи Сўзда ўзи яшаб турган оламга монанд 
янги бир олам яратади. Санъат асарида улкан 
миқёсли воқеа-ҳодисалардан тортиб ҳаётнинг 
кичик тафсилот, деталларигача акс этади. Бал-
ки, билъакс, улкан миқёсли воқеа-ҳодисаларнинг 
ўзи кичик тафсилотлардан бунёд бўлади. Шунинг 
учун ҳам ёзувчидан ижодкор учун зарур бўлган 
жуда кўп сифатлар қаторида энциклопедик билим 
соҳиби; энг майда ҳаётий тафсилотларнинг, инсон 
руҳиятининг заррабин билимдони бўлишлик ҳам 
талаб этилади. Улуғ Алишер Навоийнинг “Фавой-
ид ул-кибар” девонидан олиниб, Сиз азиз ўқувчи 
учун қуйида шарҳланажак 37-ғазал ҳам, аввало 
– тасаввуфий, ахлоқий, ишқий каби мазмунла-
ридан ташқари – теран ҳаётий тафсилотлари би-
лан; шоир тафаккурининг миқёси, тасаввурининг 
тиниқлиги билан; тасвирнинг ёрқин ва изчиллиги 
билан диққатимизни тортди. Бу санаб ўтилганлар 
адабиётни нуқул тарбия воситаси, адаб-ахлоқ 
тарғиботи сифатида тушунмасдан, балки образли 
тафаккур намунаси сифатида идрок этиш имкони-
ни беради.
Сориғ оғриғ бўлдим, эй соқий, хазони ҳажр аро,
Қони асфар майки, бор ҳар қатраси бир
каҳрабо.
Юзу жисмимдур сариғ барге қуруған шох уза,
Шоху баргеким қуруб сарғарса, ким кўрмиш 
даво.
Не мараздур буки, бир гулрух шарори ишқидин
Бўлди сориғ лола кўзум оқию доғи қаро.
Суд эмиш кўз тушса асфар жинси сори, ваҳ, 
қани
Сарвинозимким, сариғ гул баргидин киймиш 
қабо.
Сарғариб қолмиш ҳаводис комиға ҳижрон куни,
Бир сариғ қушдекки, кундуз қолгай ул қушлар 
аро.
Шом ила субҳ ар сариғ оғриғ эмаслар, бас,
недур – 
Тун сочин ёйиб, қуёш йиртиб юзин тутмақ 
азо.
Дарди туфроққа ниҳон этти Навоий жисми-
ни,
Топибон бир шуша олтин, дафн қилғандек 
гадо. 
Албатта, мутафаккир шоир билан бугунги ки-
тобхон ўртасидаги 600 йилга қараб кетган Вақт 
масофаси айрим сўзларга изоҳ беришни талаб 
этади. Булар қуйидагилар: асфар – сариқ; каҳра-
бо – сариқ рангли шаффоф, ялтироқ, тош қот-
ган елим. Сомонни тортиш хусусияти бўлган-
лиги учун шундай аталган; мараз – фасод олган 
яра; гулрух – гул юзли; шарор – учқун, аланга; суд 
– фойда; қабо – уст кийим; ком – оғиз (кўпинча 
дев, аждар каби афсонавий махлуқлар ҳақида); 
сариғ қуш – зарғалдоқ; субҳ – тонг; ниҳон – яши-
рин; шуша олтин – сих олтин.

Download 4.11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   133




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling