Philological research: language, literature, education filologik tadqiqotlar


Download 1.82 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/118
Sana19.01.2023
Hajmi1.82 Mb.
#1102433
TuriЛитература
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   118
Bog'liq
Filologik tadqiqotlar 2022 (5 son) 05.12.22.

бўлаётган ҳар бир ишдан ўша Мирзагулбоғнинг 
ҳиди келиб туради мисоли билан асосланади
4

Юқорида таъкидланганидек, ҳид билан боғлиқ 
масалалар нафақат новербал воситалар тизими-
га мансуб муаммо, балки семиотик белгилар си-
фатида новербал тизимнинг алоҳида йўналиши 
дея қаралади. У тилшуносликнинг янги йўналиш-
ларидан бири бўлган коммуникация назарияси 
соҳасига дахлдорлиги билан ажралиб туради. Бу 
масалалар новербал системанинг ички йўналиши 
сифатида фарқлангунга қадар ҳам ўзаро алоқа-
аралашув жараёнининг бир қисми ҳисобланган. 
Илмий адабиётларда таъкидланишича, “...инсон-
нинг ҳид билиш қобилияти оламни англаш билан 
боғлиқ жараёнлардан биридир. Аслида ҳидга 
алоқадор тушунчалар борлиқнинг маълум қисми 
сифатида мутахассисларни доимо қизиқтириб 
государственного университета. Филология. – 2019. № 58. – 
С.71-81; Жук В.И. Репрезентация ольфакторных номинаций 
в английском языке. Весци.БДПУ. Серия1 2020. № 1. – С.97-
100; Иванян Е.П., Иванова П.С. Сравнение ольфакторного 
модуса перцепции в современной художественной литера-
туре и парфюмерном интернет-дискурсе. Филологические 
науки. Вопросы теории и практики. – 2021. Том 14. Выпуск 6. 
– С.1725-1731; Молодкина Ю.Н. Синестетическая метафо-
ра запаха (корпусное исследование). Автореф.дисс.... канд.
филол.наук. – Курск, 2010. – 21 с. 

М.Мукаррамов. Ўзбек тилида ўхшатиш. –Тошкент: Фан, 
1976. –Б.26.


8
Тилшунослик • Языкознание • Linguistics
келган асосий муаммолардан бири ҳисобланади. 
Инсон сезги органлари ичида ҳид билиш қобилия-
ти унчалик аҳамиятли деб қаралмаган бўлса-да, 
оламни гносеологик жиҳатдан ўзлаштиришда бу 
сезги органи энг муҳим вазифаларни бажариб 
келган, новербал мулоқот асосини ташкил қил-
ган. Инсоннинг ҳид билиш қобилияти турлича та-
саввурлар манбайи бўлиб хизмат қилган. Шунинг 
учун ҳам ҳидлар бурун орқали қабул қилиниб, ақл, 
онг ёрдамида идрок қилинади”
1
деган концепция 
илмий нуқтаи назардан асослидир. Бу қоида про-
фессор Н.Маҳмудов томонидан ҳам алоҳида таъ-
кидланади: “Одамзод пайдо бўлибдики, ўзининг, 
ўзи кабиларнинг ва ташқи дунёнинг синоатлари-
ни ўрганиш билан машғул. Азалдан мураккаб ва 
мунтазам бу билиш жараёнида сезги, идрок ва 
ақл деган қувватлар ҳаракатда бўлади, бу қувват-
ларнинг жони эса тилдир. Дунёни билишдай бу 
интиҳосиз жараёнларда толмас ва тирик қурол 
бўлмиш тил тинимсиз қайралиб, мукаммалла-
шиб, бойиб боради. Шундай экан, тилни одамдан, 
унинг туғма “дарди” бўлган билишдан ажратиб ўр-
ганиб бўлмаслиги табиий. Антропоцентрик ёнда-
шувнинг қонуний натижаларидан бири сифатида 
юзага келган когнитив тилшуносликнинг бош мақ-
сади ҳам айни шундан, яъни тилнинг билиш жа-
раёнидаги мислсиз ўрнини “тил – одам –билиш” 
учлигида тадқиқ этишдан иборат”
2
. Ушбу концеп-
цияга кўра, мавжуд беш сезги органи борлиқдаги 
нарса, буюм ва ҳодисалар ҳақидаги маълумот-
ларни онгга юборувчи асосий канал вазифасини 
бажаради. М.А.Епанешникова фикрига кўра “...
ҳид феномени антик даврдан бери одамларни 
қизиқтириб келган, у даврда ҳодисага умумфал-
сафий нуқтаи назардан ёндашилган, XVII асрга 
қадар ҳид ҳақидаги илмий тасаввурлар моҳияти-
да ҳар қандай буюмдан таралаётган ҳид, у билан 
боғлиқ ахборотларнинг инсон миясига узатилиши 
борасида турлича фикрлар мавжуд бўлган. Ҳид-
ларни қабул қилиш механизмлари ва уни сезиш 
қобилияти системаси XVIII-XIX асрлардагина та-
биий-илмий назария сифатида шакллана бош-
лади”
3
. Шунинг учун ҳам ольфактор муаммолар 
дастлаб табиий фанлар доирасидагина ўрганил-
ганлиги маълум. 
Ҳид билиш органи борлиқдаги нарса ва буюм-
ларнинг ҳиди билан боғлиқ маълумотларни қабул 

Мансурова А.Х. Репрезентация ольфакторного про-
странство в английском и татарском языках. Дисс. ... канд. 
филол. наук. – Казан, 2016. – С.11-12.

Маҳмудов Н. Тил ва илмий идрок.//Тил тилсими тадқиқи. 
– Тошкент: MUMTOZ SO‘Z, 2017. – Б.117.

Епанешникова М.А. Феномен запаха в культуре: 
особенности функционирования в сакральной и профанной 
сферах. Автореф. дисс. ... канд. культ. наук. – Екатеринбург, 
2011. – С.10.
қилувчи ягона канал ҳисобланади. Барча сезги 
органлари томонидан инсоннинг марказий нерв 
системасига юбориладиган маълумотлар онг ор-
қали идрок қилинади. Инсонларнинг ҳид билан 
боғлиқ тасаввур ва тушунчалари ҳам уларнинг 
ўзаро мулоқоти учун муҳим категория сифати-
да қаралиши лозим. Хабар узатишда ольфактор 
воситаларнинг улуши фоиз жиҳатидан сезги ор-
ганлари тизимида ҳажман оз бўлса-да, коммуни-
кантлар мулоқотининг самарали бўлишида му-
ҳим ўрин тутади.
Ольфактор воситалар ҳам бошқа сезгилар 
каби ахборот узатиш вазифасини бажаради. Бу 
канал орқали ҳар қандай ҳид семиотик бирлик 
сифатида онгга юборилади ва ассоциациялана-
ди, идрок қилиш натижасида белгининг моҳияти 
фарқланади, ҳидга асосланган турлича белгилар 
онгда ўзаро қиёсланади. Масалан, “Ўша даврда 

Download 1.82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   118




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling