Philological research: language, literature, education filologik tadqiqotlar


Download 1.82 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/118
Sana19.01.2023
Hajmi1.82 Mb.
#1102433
TuriЛитература
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   118
Bog'liq
Filologik tadqiqotlar 2022 (5 son) 05.12.22.

шаҳарда, биз – ҳозирги одамлар учун тасаввур 
қилиб бўлмас даражада қўланса бўй бор эди. Кў-
чалардан қўланса бўй келарди, ҳовлилардан сий-
дик, зиналардан чириган ёғоч ва каламуш иси, 
ошхоналардан эса беҳузур қилувчи кўмир ва қўй 
ёғи иси бурқсиб ётарди; ҳаво кирмаган меҳмон-
хоналардан ўрнаб кетган моғорлар, ётоқхоналар-
дан кир чойшаблар, нам партўшаклар ва тунги 
туваклардан кўтарилган ўткир ҳидлар анқирди. 
Мўрилардан олтингугурт ҳиди, тери ошланадиган 
жойлардан ўткир ишқор, кушхоналардан қон иси 
келарди. Одамлардан тер ва ювилмаган кир кўй-
лак иси келарди; оғизлардан чириган тишларнинг 
ҳиди келарди, қоринларидан пиёз иси, терилари-
дан бўлса, қариган чоғларида эскирган пишлоқ 
ва ачиган қатиқ ҳамда касаллик аломати бўлган 
шишлар ҳиди кела бошларди”(П.Зюскинд,“Ифор”, 
10-11-б.). Юқоридаги турли-туман ҳидлар ола-
мининг тасаввурдаги қиёсида уларнинг умумий 
ҳамда хусусий белгилари фарқланади, натижада 
улар концептга айланади.
Умуман, ольфактор системага оид тушунча ва 
уларнинг ифодаси белги вазифасини бажаради. 
Шу маънода тутун ҳиди ёнғин, гул ҳиди баҳор, 
кабоб пишириладиган кўрадан кўтарилаётган 
тутуннинг оқариши гўштнинг пишганлиги ҳақида 
хабар беради. Бу ўринда ольфактор воситалар-
нинг бирламчи ва иккиламчи номинатив функция 
бажариши кўзга ташланади. Ольфактор парадиг-
ма бошқа ифода воситалари парадигмасига қиёс-
ланса, яна ҳам аниқ тасаввурга эга бўлиш мумкин. 
Масалан, инсон товуш сезгиси канали ёрдамида 
сўзларни қабул қилади ва онгга ассоциация учун 
юборади. “Ўзбек тилининг изоҳли луғати”да етим-
есир сўзи берилган бўлиб, жуфт сўзнинг биринчи 
компоненти “отаси ёки онаси йўқ бола” маъносини 
ифодалаган. Иккинчи компонентининг онгдаги ас-


9
Тилшунослик • Языкознание • Linguistics
социацияси “эри йўқ аёл, эри ўлган, эрсиз қолган 
хотин”
1
маъноси билан изоҳланади. Инсон товуш 
сезгиси орқали қабул қилган маълумотларини он-
гида тасаввур қилади. Тафаккурда шаклланган 
ғоя ёки фикрлар жамланиб концептга айланади. 
Бу концепт есир, бева, тул, ёлғиз, бошида эри 
йўқ, турмуши йўқ каби луғавий бирликлар қатори 
билан мукаммаллашиб боради. Ҳид билан боғ-
лиқ концептлар ҳам шу тарзда шаклланади. Бу 
жараён барча сезги органларида кузатилади. Ҳид 
сезгиси орқали ҳам концептуал структура шакл-
ланади. Натижада инсон тафаккурида ольфактор 
системага оид концептуал структура, концептлар 
пайдо бўлади. Шунинг учун ҳам ольфакторлик 
феномени олам концептуал структурасининг бир 
қисми сифатида коммуникациянинг новербал ти-
зимига алоқадордир. Борлиқдаги ҳидлар инсон 
онгида тасаввур қилингач, турларга ажратилади, 
айни пайтда онгдаги бу омиллар лисоний восита-
лар ёрдамида репрезентацияланади. Уларнинг 
ҳар бирига ном берилади, ёқимли ва ёқимсиз ҳид 
номлари онгда яна қайта концептга айланади. 
Ҳид феномени новербал воситалар тизимига оид 
категория саналади. Ҳид билан боғлиқ тушунча-
лар ифодаси ольфактор воситалар деб юритила-
ди. Ольфактор системага оид тушунчалар йиғин-
диси ҳидга доир концептлар ҳисобланади. Демак, 
ольфактор воситалар системасига оид тушунча-
лар дастлаб концептуал структура, кейин лисо-
ний ифода шаклига эга бўлади. Лисоний ифода 
шакли лексик, синтактик ёки контекстуал бирлик-
лардан ташкил топади. 
Ольфактор системага оид тушунчалар соҳа, 
фан сифатида шакллангунга қадар ҳам мавжуд 
бўлган ҳодисалар сифатида баҳоланиши керак. 
Реалликдаги объектни у ҳақидаги тушунча ва би-
лимлардан ажратиб олиш зарур. Жумладан, қа-
димги мисрликлар “...тананинг ҳар бир қисми ҳид 
манбаси саналишини аниқ ҳисоб-китоб қилган-
лар”
2
. Кишининг ҳид билиш сезгиси тана аъзоси-
нинг хоссаси, имкониятидир. Шу билан бирга, та-
нанинг яхлит ва айрим қисмлари ҳид тарқатувчи 
манба ҳисобланади. Инсон онгли мавжудот си-
фатида ўзи ва атрофидаги нарса-буюм, ҳайвон 
ва жониворларга тегишли ҳидларни идрок қила-
ди, фарқлайди ва уларга ўз муносабатини бил-
диради. Ҳид билан боғлиқ ассоциациялар одам 
турмуш тарзининг бир қисми бўлиб, “...кишилар 
ёқимли ҳидлардан турли ижтимоий мақсадлар-
да фойдаланганлар: хонадонлар, байрам ва 

Ўзбек тилининг изоҳли луғати. II жилдлик. I жилд. – Мо-
сква: Рус тили, 1981. – Б.249. 

Мансурова А.Х. Репрезентация ольфакторного про-
странство в английском и татарском языках. Дисс. ... канд.
филол.наук. – Казан, 2016. – С.11.
намойишлар учун махсус атирлар тайёрлашган. 
Қадимги Римда аёллар бир хил хушбўй ўсим-
ликлардан олинадиган кучли ҳид – нардлардан 
анъанавий тарзда шахсий эҳтиёжларини қонди-
риб келган”
3
лар. Шу асосда ольфактор система-
га оид тушунчалар кишилар ўртасидаги кунда-
лик мулоқотнинг бир қисми сифатида эътироф 
этиб келинган. Инсоният қадимги даврларда ҳам 
турли-туман ҳидларни мазкур сезги ёрдамида 
жиддий фарқлаган. Одамлар борлиқни сезги 
органлари орқали қабул қилганлар, бу жараён-
да уларнинг ҳид, ис билиш қобилиятлари муҳим 
ўрин тутган. Улар атрофдаги ёқимли ҳидлардан 
лаззатланганлар, ёқимсиз ҳидлар эса аксинча, 
салбий таассуротларни уйғотган. Улар озиқ-ов-
қат, мева-чева, нарса-буюм билан боғлиқ хушбўй 
ҳидларни фарқлаганлар. Ҳид билан боғлиқ та-
саввурларини кенгайтирганлар. Таомларга хос 
мазани ҳид сезгиси орқали ҳам илғай олганлар. 
Таомлар истеъмолида таъм сезгисига нисбатан 
ҳид сезгиси устуворлик қилган. Бу фикрларни та-
тар тилшуноси А.Мансурова изланишларида ҳам 
кузатиш мумкин. Унинг тадқиқотида “...ҳид сезиш 
органлари таъм билиш органларига нисбатан 
сезгирроқ эканлиги ҳақида фикрлар билдирила-
ди. Озиқ-овқат маҳсулотлари ҳидлари борасида 
ҳам ҳид сезгиларига хос параметрлар етакчилик 
қилади”
4
, деб таъкидлайди. Инсонлар мана шу 
қобилиятлари орқали теварак-атрофдаги нар-
са-буюм, ҳодиса каби борлиқ элементларига 
тааллуқли бўлган ҳид компонентлари ёрдамида 
ўз тасаввурларини шакллантирганлар. Ҳидлар 
коммуникациянинг ёрдамчи воситаси сифатида 
одамларнинг бир-бирлари билан ўзаро муноса-
батларида ҳам аҳамиятлидир. 
Жамият аъзолари орасида ҳид билан боғ-
лиқ тушунчалар, қарашлар шакллана бошлаган. 
Инсон ҳаёти билан боғлиқ турли “...диний маро-
симлар, тиббиёт, кулинария ҳамда парфюмерия 
каби жабҳаларда ҳид муҳим ўрин тутган, ундан 
фойдаланиб келинган. Бугун ҳам ҳидлар ўзининг 
социал, эстетик, илмий ва амалий қимматини 
йўқотганича йўқ. Улар кишиларнинг кайфиятини 
кўтаришга, иш қобилиятини оширишга, ҳис-туйғу-
ларига таъсир қилишга, тинчлантиришга, ҳар хил 
ҳавф-хатарлардан огоҳ қилишга, турли хотиралар 
билан боғлиқ эмоцияларни тиклашга”
5
хизмат 
қилмоқда. 

Мансурова А.Х. Ўша асар. – Б.11.

Мансурова А.Х. Репрезентация ольфакторного про-
странство в английском и татарском языках. Дисс. ... канд.
филол.наук. – Казан, 2016. – С.12.

Трофимова Н.А., Осипова В.В. Ольфакторность как 
предмет исследования// https://www.hse.ru/data/ Мурожаат 
санаси: 05.01.2022.


10
Тилшунослик • Языкознание • Linguistics
Ҳид билан боғлиқ масалаларнинг оммалашу-
ви ва амалиёти кўпроқ дин ва тиббиёт соҳалари-
да кўзга ташланади. “МУБОРАК ҲИД” деб берил-
ган қуйидаги ҳикоя ҳам фикримиз далилидир:
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васал-
ламнинг муборак равзаларини зиёрат қилаёт-
ган кишининг димоғига жуда ёқимли ҳид урилди. 
Ўша киши зиёратдан кейин атир дўконига борди 
ва аттордан Менга муборак равзада димоғимга 
урилган атирдан беринг» деди. Сотувчи ҳайрон 
бўлиб, харидорга қаради ва Сиз Пайғамбаримиз 
соллаллоҳу алайҳи васалламни яхши танимас 
экансиз. Димоғингизга урилган ҳид бирор дўкон-
да сотиладиган атир ҳиди эмас. У ҳид Расулул-
лоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қабрлари-
дан чиқади. Аллоҳ таоло мазкур ҳидни оламларга 
раҳмат қилиб юборган Пайғамбарининг муборак 
баданидан тараладиган қилиб қўйган. Ҳаётлик 
чоғларида қайси кўчадан ўтсалар, ўша кўчада 
ҳидлари қолар, кимнинг бошини силасалар, ўша 
кишининг бошидан анча вақтгача ўша ифор та-
ралиб турарди. Мана, вафотларига неча асрлар 
бўлганига қарамай, ўша ҳид қабрларидан тара-
либ турибди» деган маънода жавоб берди”
1
. Бу 
мисол асосида шуни айтиш мумкинки, ҳид диний 
тушунчалар системасида ўзига хос феномендир. 
Исломда одамларнинг ҳид билан боғлиқ тасав-
вурлари ифор тушунчаси билан асосланади. 
Ифор сўзида ёқимлилик белгиси мавжуд бўлиб, 
у табиий ҳидлар сирасига мансубдир. Бадиий 
матнда бунга зид ҳолатлар ҳам кўзга ташланади.
Шохига катта лампочка осилган тут тагидаги 
супада ёши олтмишлардан ошган бир нотаниш 
одам ўтирарди. Унинг кўзлари... бундан ўттиз 
икки йил олдинги Бўрихоннинг кўзлари эди. Кам-
пир, вой болам, деб унга талпинди. Супага югу-
риб бордими, учиб бордими, билмайди. Бағрида 
ўғлини кўрди. Ундан ароқ ва шам ёқилган уйнинг 
ҳиди келарди... Ҳовли жимиб қолди. Қумри она-
болага  супага жой солиб берди. Кампир боласига 
тикилиб мижжа қоқмади. Бўрихон тўйгунича ич-
ган эди. Оғзидан гуп-гуп ароқ ҳиди келиб туриб-
ди. Кампир рўмолининг учи билан бурнини бер-
китганча ўтирибди. Ростдан ҳам шу одам менинг 
боламми, деб ўйларди кампир. Қариб кетибди, 
сочлари тўкилиб, бошининг ярми яланғочланиб 
қопти. Кўп ичадиган одамлардагина бўладиган 
захил бир бефайзлик зоҳир эди унинг юзларида 

Download 1.82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   118




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling