Philological research: language, literature, education filologik tadqiqotlar


Download 1.82 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/118
Sana19.01.2023
Hajmi1.82 Mb.
#1102433
TuriЛитература
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   118
Bog'liq
Filologik tadqiqotlar 2022 (5 son) 05.12.22.

РЕЗЮМЕВ статье обсуждается мастерство выдающегося поэта Алишера Навои в использовании 
слова “узбек”. Хотя поэт мало использует данное слово, оно выражается в широком смысле.

Бегматов А. Ўзбек тили ва Олтин Ўрда // Ўзбек тили ва 
адабиёти. 2021, 5-сон. – Б. 26.

Аҳмедов Б. Ўзбек улуси. – Тошкент: Абдулла Қодирий 
номидаги халқ мероси нашриёти, “Нур”, 1992. – Б. 121.

Аҳмедов Б. Ўзбек улуси. – Тошкент: Абдулла Қодирий 
номидаги халқ мероси нашриёти, “Нур”, 1992. – Б. 121.

Navoiy A. “Nasoyim ul–Muhabbat” / To‘la asarlar to‘plami. 
10-jild. – Toshkent: G‘afur G‘ulom nomidagi nashriyoti-matbaa 
ijodiy uyi, 2013. – B. 436.

Ўзбекистон миллий энциклопедияси. 10-жилд. – Тошкент, 
2005. – Б. 488.


16
Тилшунослик • Языкознание • Linguistics
Philological research: language, literature, education
2022; 5-6(5-6)
Qabul qilingan sana: 08.11.2022
Nashr etilgan sana: 28.11.2022
ISNN: 2181-1741 (Print); ISNN: 2181-1725
МАЪНОНИНГ ДЕНОТАТИВ КОМПОНЕНТИ
Махмараимова Шохиста Тухташевна, 
Термиз давлат университети Ўзбек тилшунослиги кафедраси доценти, 
филология фанлари доктори
Денотатив компонент – лисоний белгида ўз 
аксини топган предметнинг асл ва бирламчи бел-
гиларини ўзида ифода этувчи унсур ҳисоблана-
ди. Бунда денотатни ҳақиқий воқеликни намоён 
этувчи компонент сифатида қабул қилиш уни 
яна бир муҳим ҳодиса – референтдан фарқлаш 
заруратини келтириб чиқаради. Белгининг ре-
ференти – аниқ бир предмет билан қиёсланувчи 
лисоний белги бўлиб, у коммуникатив вазиятда 
шу предметга тааллуқли белгиларнинг жамиси-
дан фойдаланиши мумкин. Ҳолбуки, денотат акс 
эттираётган белги қайсидир предметга қиёсан 
олинмаган аниқ бир предметни ифода этади ва 
бевосита тушунчада аксланади. Бошқача айт-
ганда, денотатни ифода этаётган белги ҳеч бир 
предметга ишора қилмасдан, сўзнинг бош, асл 
маъносини намоён қилади. Масалан, қоғоз десак, 
бевосита целлюлозадан ишлаб чиқарилувчи маҳ-
сулотни, ҳамшира десак, шифокордан кичик тиб-
биёт ходимини тушунамиз. Қолган белгилар эса 
референт белгилар ҳисобланади. Хусусан, стол 
сўзи – денотат, бироқ шу жиҳозни ташкил этувчи: 
оёқ, ясси юза, ранг, сайқал, вазифавий хосланиш 
сингари белгилар референт ҳисобланади. 
Тил тизимида сўз денотатив аҳамиятга эга 
бўлса, унинг нутқдаги қиймати референт мақом-
га эга бўлади. Маълумки, денотат остида умум 
онгида муқим шакл-шамойил топган аниқ пред-
метнинг асосий белгилари тушунилади. Лекин бу 
умум онги шу предметга тааллуқли барча белги-
ларни бирдай англайди ҳамда реал воқеликдаги 
муайян предмет билан тўқнаш келганда, унинг 
ўзига хос белгиларини бир хилда қайд этади де-
гани эмас. Мазкур вазиятда сўз орқали назарда 
тутилаётган объект экстралингвистик омил си-
фатида англаниши керак. Яъни тегишли предмет 
номи тилга олинганда, ундаги маълум белгилар-
нинг, мавжуд хоссаларнинг барчаси ҳам нутқда 
инобатга олинмаслиги, фаоллашмаслиги мумкин. 
Мисол ўрнида спортчи сўзини олайлик. Умум он-
гида спортчи остида турларидан қатъий назар ўз 
касбий-ижодий фаолиятини спортга бағишлаган 
барча одамлар тушунилади. Бу спортчи маъно-
сидаги денотатив белги. Бироқ спортчининг жин-
си, ёши, спортдаги эришган ютуқлари, кўрсатган 
натижалари, мағлубият ва ғалабаларининг сони, 
олган жисмоний жароҳатлари, тоифаси, миллат 
тараққиётига кўрсатган таъсири ва миллат тари-
хидаги ўрни сингарилар спортчи деб қаралётган 
ҳар бир шахсга алоҳида муносабатда бўлишни 
шартлайди. Зеро, спортчи деганда кимдир бокс-
чилар орасида алоҳида бир машҳур инсонни, 
кимдир машҳур шахматчини, яна кимдир теннис-
чилар орасидаги чемпионни ёхуд футболчилар 
ўртасида номи танилган тўпурарни тушуниши 
тайин. Бир сўз мисолида шу каби ўзига хос ало-
ҳидаликларни намоён этувчи белги эса референт 
ҳисобланади. Ваҳоланки, денотат онгда манти-
қий асосга эга бўлган аниқ бир лисоний бирлик 
орқали муҳрланади ва умумнинг билишга йўнал-
тирилган фаолияти дастлаб денотат негизида 
амалга ошади
1
. Демак, денотат лисоний тизимда 
ўз аксини топса, референт нутқий вазиятларда 
юзага чиқади. Айнан референтатив белги комму-
никатив вазиятда фикрий аниқликни, ахборотнинг 
аниқ бир предмет, шахс ёки ҳодисага тегишлили-
гини таъминлайди. 
Белгининг маъноси шу белги қабул қилинган 
бирор-бир аниқ вазиятга оид ахборот билан тенг-
лаштирилиши мумкин эмас. Негаки нутқий вазият 
хусусий белгиларни ифода этади ва жамоа он-
гида бу белгилар умумий характерли бўлмайди. 
Шунингдек, ахборот манбаига доир белги ва ху-
сусиятлар ҳам (хоҳ ижобий, хоҳ салбий табиатли 
бўлсин) том маънода хусусийдир. Чунончи, маш-
ҳур “Сен етим эмассан” бадиий фильмидаги она 
образидаги Фотима Маҳкамовани ва у оиласига 

Колшанский Г.В. Некоторые вопросы семантики языка
в гносеологическом аспекте.– В кн.: Принципы и методы
семантических исследований. – М., 1976.


17
Тилшунослик • Языкознание • Linguistics
қабул қилган ўн икки боланинг унга муносабатини 
эслайлик. Моддий етишмовчиликка қарамай, Фо-
тима ая бу болаларни улкан меҳр ва сабр-қаноат 
билан тарбиялашга киришади. Уруш ва очарчи-
лик, мурғак вужудлари билан руҳий азоб кўрган 
болакайларнинг, устига-устак турли миллатга 
мансублиги Фотима аяни дастлаб она ўрнида 
қабул қилмасликка сабаб уйғотади. Хусусан, бо-
лалар орасида Ринат ва Дзидра бу аёлни шунча 
болани бу хонадонда беҳуда олиб ўтирганликда 
айблайди, натижада Ринат бу оилани тарк этади. 
Шу ўринда Фотима Маҳкамова образида гавда-
ланган она тушунчаси ва у англатган маънонинг 
умум томонидан бир хилда қабул қилинмасли-
гини шу белгининг референтатив талқин қилин-
гани билан тушунтириш мумкин. Референтатив 
талқин эса миллий дунёқараш, ёш, жинс, билим, 
савия, феъл-атвор, шахсий инсоний хислатлар 
сингарилар эвазига юзага чиқади. Шу ўринда 
А.А.Потебнянинг маънони яқин (ближайшее зна-
чение) ва узоқлашувчи маъно (дальнейшее зна-
чение) турларига бўлиб, яқин маънонинг миллий 
хосланганлиги ва умумийлиги, узоқ маънонинг 
индивидуаллиги тўғрисидаги қарашларини ўрни 
билан қайд этиш мумкин
1
. Маънони турли тур-
даги тоифаларга бўлиш, ўз навбатида, формал 
ва мундарижавий маъно, қисқарган ном ва очиқ 
маъно, кундалик тушунча, кенг тушунча, илмий 
тушунча, маъно ва моҳият, маиший ва илмий ту-
шунчалар, содда тушунча сингари терминларни 
келтириб чиқарди
2
. С.Д.Кацнельсон бу борада 
лексик маънолар тақдим этаётган билимлар ли-
соний билимлар бўлиб, уларни олам тўғрисидаги 
билимлар билан қориштирмаслик лозимлигини 
таъкидлайди. Чунки олам тўғрисидаги билимлар 
кўлами ҳар бир индивиднинг дунёқараши, ман-
фаатлар ва қизиқишлар доираси, билим даража-
си билан белгиланади. Ҳар бир тил соҳибининг 
муайян предмет тўғрисидаги билимлари лексик 
маъно акс эттирган ҳамда лисоний белгилар ор-
қали қарор топган ва айнан шу предметни ифо-
далаётган бирликларнинг маъно кўламидан бир 
неча баравар улкандир. Гарчи тил соҳибининг би-
лимлари қисман лисоний белгилар орқали ифода 
топса-да, бу билимларнинг жами кўламини зин-
ҳор тилга сиғдириб, нутқда акс эттириб бўлмайди. 
Демак, семантикада ҳар бир лексик маънони шу 
билимларнинг минимум даражаси деб қараш тўғ-
ри бўлади
3


Стернин И.А. Проблемы анализа структуры значения 
слова. – Воронеж: Издательство Воронежского университе-
та, 1979.

Юқоридаги манбадан.

Кацнельсон С.Д. Типология языка и речевое мышление. 
– Л., 1972.
Маънони тушунчага зид қўйиш нотўғри. Негаки 
битта сўз бир вақтнинг ўзида иккита тушунчани 
англатиши мумкин эмас. Ҳар бир сўз англатиши 
мумкин бўлган тушунча денотатив асосга эга бў-
лади ва у шу тушунча билан боғлиқ жами белги-
ларнинг умумлашмасини намоён этади. Тушунча 
таркибининг турфалилиги ундаги белгиларнинг 
конъюнкциясига сабаб бўлади. 
Тушунчада мазмун ва асосий мазмун фарқ-
ланади. Асосий мазмун – тушунчада предметга 
тааллуқли ўзаро алоқадор ва бевосита алоқа-
дорликдаги барча белгиларни жамловчи мазмун. 
Ўзаро алоқадорлик ва бевосита алоқадорлик гул, 
кўйлак, мато, андоза, русум, бозор, пул, эҳтиёж 
сингари лексемаларни бир-бири билан муноса-
батга киритади. Ҳолбуки, бу алоқадорлик маъно-
вий таркибдаги муносабатдорлик ҳамда моҳиятга 
доир алоқадорлик билан белгиланади. 
Маълумки, предметда асосий белгилар ва ҳо-
сила белгилар, тасодифий белгилар ажратилади. 
Асосий белгилар тур ва жинс муносабатидаги 
белгилар ҳисобланса, ҳосила белгилар алоҳида 
олинган предметларга тегишли бўлган (сув жил-
васи) ва тегишли бўлмаган белгиларни (хуштаъм 
сув) намоён этади. Тасодифий белгиларга муа-
йян синфнинг барча аъзоларига баробар тегиш-
ли бўлган белгилар мансубдир: оқ ранг – қанд ва 
сут маҳсулотларида, қаттиқлик – тоғ жинсларида 
ва б. Асосий белгилар ҳам ҳосила белгилар ҳам 
денотатнинг мавжуд белгиларини акс эттиради ва 
одатда, изоҳли луғатларда ўз ифодасини топган 
бўлади. Бироқ бундай хусусият фақат денотатда 
эмас, коннотатда ҳам кузатилади: ўзида баҳо, 
муносабат, ҳиссий таъсирланишни намоён этув-
чи коннотатив белгиларга ушбуларни мисол қил-
са бўлади. Масалан, жўмардлик сўзи қадимдан 
мардлик, жасорат, матонат сингари маъноларни 
англатган. Бироқ айрим нутқий вазиятларда жў-
мардликнинг кесатиқ ва киноя ўрнида келишини 
кўриш мумкин: Солиҳ Маҳдумнинг жўмардлиғи 
кўпинча йигирма пайса этдан нариға ўтмас, шун-
да ҳам болалардан мўмайроқ “озодлиқ” келиб 
қолса ёки “панжшанбалик”куткандан ортиғроқ 
тушса. Шунинг учун Нигор ойим бу жўмардлиқ ҳа-
қини эрига беролмади... (А.Қодирий, Меҳробдан 
чаён). Бу каби ҳосила маънолар қурилмаларда 
зид маънони юзага келтиради. Бунга сабаб икки 
таққосланаётган объектда урғуга олинган рефе-
рент белгининг биттасида мавжуд эмаслигидир. 
Бошқача айтганда, кутилган, эҳтимолдаги нати-
жани тақдим эта олмайдиган бу белгилар + ва 
-, яъни “бор-йўқ” кесимида текширилади. Бу ва-
зиятда денотатив фарқлик аниқланиб, тегишли 
референтга мавжуд ёки мавжуд бўлмаган хосса 
сифатида бириктирилади. Ўрни билан қайд этиш 


18
Тилшунослик • Языкознание • Linguistics
лозимки, ҳосила семема (сема)ларнинг нутқдаги 
иштироки пировардида, нутқ маҳсули ҳисоблана-
ди, бироқ уларни айнан нутқда юзага келади, деб 
ҳисоблаш нотўғри. Инсон нутқ ижодкори сифати-
да тафаккурида нарса ва объектлараро муноса-
батларни мантиқ категориялари асосида таҳлил 
қилади ва ўз мулоҳазаларини хулосалайди. Сўнг-
ра лисоний сатҳдан ўз хулосаларига мувофиқ 
келувчи номларни саралаб қўллайди. Демак, ҳо-
сила маънонинг юзага чиқишида фикрий сатҳда 
содир бўлувчи жараён бевосита бирламчи босқич 
вазифасини ўтайди. Зид маъноли синтактик қу-
рилмаларнинг семантик таҳлили эса референт-
лардаги денотатив фарқликларни белгилашга 
ёрдам беради, холос. Бу таҳлил усули тилшунос 
олимлар учун зарур, ваҳоланки, зид маъноли қу-
рилмаларни текшириш индивидуал, субъектив 
семаларни ҳам ажартишга имкон яратади. Маса-
лан, Шаҳарда бўлганимда ёки кўчада келаётиб 
назар ташлайман: ҳозирги авлод илгаригисига 
ўхшамай, бўйчан ва кўркам бўлиб етишмоқда 
(Ч.Айтматов, Оқ кема). Бунда сўзловчи томонидан 
“ёшлик” семемасидаги ‘бўйчанлик’ ва ‘кўркамлик’ 
семалари махсус ажратилмоқда. Нутқий ифо-
данинг умумий маъноси эса “Дунёга келадиган 
ҳар бир авлод бўйчан ва кўркам бўлиб улғайиши 
шарт” деган тўхтам билан тенглашмоқда. Бу асар 
қаҳрамони Мўмин чолнинг мудом камситишлар 
остида ўтаётган умридан олган хулосаларидан 
бири. Аниқланадики, индивидуал ва субъектив 
семалар тил соҳибининг нафақат нутқ вазияти ва 
унинг аъзоларига нисбатан, балки бутун оламга 
нисбатан муносабатини аёнлаштиради.
Тасодифий белгилар ҳам маънонинг таркиби-
да мавжуд бўлади. Улар маънонинг эмпирик ком-
понентида жойлашади. Масалан, “қора” десак, 
онгости ҳолатида қузғунни эслаймиз. Бунда қора 
ранг қузғун учун фарқли белги экани англашила-
ди, “оқ” десак, оқлик – сут, қатиқни тушунамиз, 
қизил деганда, албатта, гулни тасаввур қила бош-
лаймиз ва ҳ. 
Шу сингари, денотат борасида яна бир муҳим 
жиҳат – маъно кўлами тўғрисидаги назарияни 
ўрни билан таъкидлаб ўтамиз. Хусусан, сўзнинг 
лисоний сатҳга муҳрланган маъноси нутқий актда 
ўзининг тўлиқ ҳажми билан эмас, балки қисман 
инъикос топади. Шунингдек, маънога бириккан 
жами белгиларнинг барчаси ҳам нутқ мобайни-
да фаоллашмайди. Аксинча, мулоқот жараёнида 
денотатив белгиларнинг маълум миқдоригина 
коммуникация иштирокчилари ва нутқий вазият 
талаб қилган шароитга боғлиқ ҳолда воқеланади. 
Бинобарин, нутқда фаоллашувчи худди шундай 
семалар гуруҳи мисолида англашиладиган ва 
алоҳида ажратиладиган маъно “актуал маъно” 
деб аталади. “Актуал маъно” – бу сўз маъноси-
даги бирор белги орқали нутқий вазият, контекст 
ёки контекст мавзуси билан ифода топган муайян 
маънонинг алоҳида моҳият, аҳамият касб этиши-
дир. Демак, сўз семантик таркибига мансуб бел-
гиларнинг ҳар бири нутқий вазиятга мос равишда 
фаоллашади ва тегишли ҳолда воқеланган маъ-
нонинг долзарблашишига сабаб туғдиради. Дол-
зарб маъно эса ҳар икки коммуникант учун му-
ҳим, ҳар иккиси учун таниш ахборотни ташувчи, 
қайсидир маънода қўлланиш кўлами юқори бўл-
ган маъно туридир. Жумладан, “Нонни ерга таш-
лама!” жумласида ноннинг қадр-қимматини бил-
дирувчи маъно қисқа ва лўнда ‘ноннинг оёқости 
бўлишига йўл қўймаслик’ даъвати орқали англа-
тилган. Зеро, инсон оёғининг ости унинг бўй-бас-
ти, нуқтайи назарига нисбатан энг қуйи нуқта деб 
олинади ва энг муҳим озиқланиш манбаини ерга 
ташлаш тубанлик белгиси тарзида баҳоланади. 
Бу ҳолатда нон лексемасининг семантик таркиби-
даги ‘қадрли’ семаси актуаллашган ҳисобланади. 
Ёки “Уялмайсизми аёл бўла туриб шундай гап-

Download 1.82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   118




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling