Philological research: language, literature, education filologik tadqiqotlar
Download 1.82 Mb. Pdf ko'rish
|
Filologik tadqiqotlar 2022 (5 son) 05.12.22.
(Саид Аҳмад, “Қоракўз мажнун”).
Контекстдан анлашиладики, ҳид концепти ўзи- да нафақат ижобий, балки салбий баҳо муноса- батини ҳам ифодалайди. Умри давомида ислом динига эътиқод қилиб яшаган Саодат ая интиқиб 1 https://telgra.ph/file/bbbf883fsb11db6b20667.jpg кутган фарзандини кўрганида хурсандлигидан ўзини қўярга жой топа олмайди. Бироқ Бўрихон- дан келаётган ароқ ва шам ёқилган уй ҳиди она кўнглида турли шубҳаларни уйғотади. Маълумки, исломда ароқ ичиш ҳалол амаллар сирасига кир- майди. Ёзувчи ароқ ҳиди концепти орқали она ва китобхон тасаввурида ўғилга нисбатан салбий му- носабатни шакллантиради. Шам ёқилган уй ҳиди концепти эса Бўрихоннинг христианликни қабул қилганига ишора қилади. Она хаёлида христиан- лар бажарадиган амаллардан бири бўлган чер- ковдаги ибодат концепти гавдаланади. Муаллиф, қаҳрамон ва китобхон онгида ушбу концептлар ҳид феномени орқали умумийлашади. Инсон яшар экан, ҳар куни беихтиёр турли-ту- ман ҳидларга дуч келади. Ана шу ҳидлар орқали ахборотларни қабул қилади ва узатади. Одамлар билан мулоқотга киришади ва алоқа-аралашув жараёнида ҳид билан боғлиқ новербал концепт- лар лисоний бирликлар билан репрезентацияла- нади. Ҳид феномени тиббиёт соҳасида ҳам ама- лиётга татбиқ қилинган ҳодисалар сифатида тан олина бошланди. Гносеологик структурада бу воситаларнинг ўрни тегишли соҳалар ҳисобига илмий ва амалий жиҳатдан юқори қимматга эга бўлиб борди. Ольфактор парадигманинг махсус соҳа сифатида шаклланиши сезги органлари- нинг ҳид билиш қисмига тегишли бўлиб, “...бурун нарса ёки буюм ҳидларини онгга қабул қилувчи канал ҳисобланган. Афлотун ўзининг ҳидларга оид мушоҳадаларида сувнинг ҳавога ва ҳаво- нинг сувга айланиш жараёнидаги ҳидлар орқали ҳолатларни ҳис қилиш, сезги ва тушуниш имко- ниятларини яратиш ҳақида фикр билдирган” 2 . Бу масалалар А.Х.Мансурова тадқиқотлари 3 да ўз ифодасини топган. “Қадимги грек олимларидан бири Гиппократ тана ҳидлари ёрдамида бемор касалликларини аниқлаган. У ўлат билан боғлиқ касалликларни даволашда турли хил гиёҳ, эфир ва бошқа предметлардан олинган суюқлик ҳидла- ридан фойдаланган. Юнон шифокорлари Тамино ва Критолар мураккаб касалликлар: ўлат ва бош- қаларни даволашда турли ифорлардан фойда- ланишган. Кейинчалик бу анъана Шарқ табоба- тида ҳам қўлланилган. Машҳур табиб сифатида танилган Абу Али ибн Сино ўзининг беморлар билан ишлаш амалиётида пешоб ҳидининг ўзга- риши асосида ташхис қўя бошлаган. У ХI асрдаёқ турли касалликларни даволашда фойдаланиш учун гул эссенцияларини ишлаб чиққан. Тиббиёт 2 Мансурова А.Х. Ўша асар. – Б.11. 3 Мансурова А.Х. Репрезентация ольфакторного про- странство в английском и татарском языках. Дисс. ... канд. филол.наук. – Казан, 2016.– С.139. 11 Тилшунослик • Языкознание • Linguistics соҳасидаги бундай кузатув жараёнларида одам- ларнинг тиф ва бошқа шу каби касалликлардан ҳимояланиш учун ўткир ҳидли махсус лампа ва қопчаларни ўзлари билан олиб юрган” 1 ликлари таъкидланади. А.Х. Мансурованинг пешоб ҳиди ҳақидаги мисоли биз тадқиқ қилаётган мавзуга том маънода мос келади. Чунки пешоб ҳиди ўзи- да ахборот ифодаламоқда. Ахборот – бу комму- никациянинг асосий шарти ва лингвистиканинг ўрганиш объекти. Касалликнинг турли ҳолатига кўра пешоб турлича ҳид беради. Ана шу ҳид ор- қали ибн Сино беморнинг касаллик тури ва унинг қайси босқичда эканлиги ҳақида ахборот олган. Ҳид орқали даволаш бугунги кунга келиб ҳам ўз аҳамиятини йўқотган эмас. “Қирқдан зиёд учувчан бирикмалардан иборат шоколад ҳиди иммунитет- ни мустаҳкамлашга қодир, демоқда америкалик тадқиқотчилар. Айниқса, фасллар алмашадиган паллада шоколадли ароматерапиянинг фойдаси катта экан. Маълум бўлишича, шоколад ҳидлаган одам организмида иммуноглобулин А ишлаб чи- қарилиши тезлашиб, ўз навбатида вируслардан ҳимояланиш кучаяди. Шундай экан, шоколадни паққос туширишдан олдин озроқ ҳидлаб турсан- гиз, зарар қилмайди” (Сатторов Абдуқодир Нур- муҳаммад ўғли, “Турли дардларга турли шифо- лар”, 15-б.). Кўринадики, ҳидга оид тушунча ва қарашлар- нинг шаклланиши ольфактор лингвистика йўна- лишининг пайдо бўлишида асосий роль ўйнади. RESUME. In this article, issues related to smell are defined not only as a problem related to the system of non-verbal means, but also as a separate direction of the non-verbal system as semiotic signs. It is noted that the concept of the olfactory system and their expression perform the function of a sign, which is manifested in the primary and secondary nominative functions of olfactory means. Download 1.82 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling