Philological research: language, literature, education filologik tadqiqotlar


“Агар хоҳласак, уни ўша оятлар сабабли (юқори


Download 1.82 Mb.
Pdf ko'rish
bet104/118
Sana19.01.2023
Hajmi1.82 Mb.
#1102433
TuriЛитература
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   118
Bog'liq
Filologik tadqiqotlar 2022 (5 son) 05.12.22.

 
“Агар хоҳласак, уни ўша оятлар сабабли (юқори 
даражаларга) кўтарган бўлур эдик. Лекин у ерда 
(яъни молу дунёга) берилди ва ҳавойи нафсга 
эргашди. Бас, унинг мисоли худди бир итга ўх-
шайдики, уни ҳайдасанг ҳам, тилини осилтириб 
тураверади ёки (ўз ҳолига) қўйсанг ҳам, тилини 
осилтириб тураверади. Бу бизнинг оятларимиз-
ни ёлғон деган кимсаларнинг мисолидир. Улар 
тафаккур қилсинлар учун бу қиссаларни сўй-
ланг” (Аъроф-176).
1
Ҳикматнавис шоир Шоҳ Аҳ-
мад Яссавий эллик ёшидаги ўзининг ҳолини баён 
қиларкан, шунча йилдан бери нафсга қарши қилган 
риёзати, ижтиҳодидан ҳеч қандай натижага эри-
шолмаганлигини таъкидлаб, яна уни хор ва забун 
этиш учун маломат қилади. Уни ўй ва хаёл орқали 
улкан орзу ҳавасларининг изидан, бу қуруқ ел бўл-
ган нарсалар ортидан итдек кездирганлигини эъти-
роф этиб, уни ҳолдан тойдиришда эллик ёшимда 
ҳам эрман дедиму, бироқ унга қарши мухолифатда 
заифман, дейди. Керак бўлса, бағримни эзиб, кўз-
ларимдан қон тўкмадим, дейди шоир. Зеро, нафс-
нинг дунёга ва ундаги нарсаларга бўлган муносаба-
тида истакларини чеки йўқ, бугун унга эришса, эр-
тага бошқасини талаб қилиб туриб олади, инсонни 
ўша орзу-ҳаваслар изидан итдек югуртираверади:
Эллигимда эрман дедим феълим заиф,
Кўзларимдин қон тўкмадим бағрим эзиб.

Қуръони карим маънолари таржимаси. Мансур, Аловуд-
дин. – Тошкент: Чўлпон, 1991. – Б. 631. 
Нафсим учун кўб югурдим 
итдек кезиб,
Зоти улиғ Хожам, сиғниб келдим санга.
2
Шу суранинг яна бир оятида нафснинг ғафлати-
да чўкиб ётган инсонлар чорва молларига ўхшатил-
ган. Бадан мулкининг подшоси бўлмиш қалбнинг 
ичида кўнгилнинг ақли, кўзи ва эшитар қулоғи бор. 
Булар ботиний, яъни қалбий кўрув, эшитув ва ақлий 
сезиш аъзолар бўлиб, асл моҳиятни кўриш, эши-
тиш ва идрок қилиш улар орқали амалга оширили-
ши назарда тутилган асосий мотивдир. Нафснинг 
ҳам кўнглий кўзи, қулоғи, ақли бор бўлиб, улар ву-
жуд ташидан жой олган. Нафсий-ҳайвоний кўриш, 
эшитиш, ҳайвонда ҳам бор, лекин улар инсондек 
ақл юритмайди, кўрса ҳам ташқи кўз билан кўради, 
эшитса ҳам ташқи эшитиш билан эшитади-ю, аммо 
ақл юритиб тафаккур қилмайди. Чунки, нафс улар-
да “нафси ҳайвоний” (ақли ҳам шу даражада) бўлса, 
инсонларда эса “нафси инсоний” (ақли ҳам шу да-
ражада) яъни нафси нотиқа ёки тафаккур қилувчи 
нафсдир. Афтидан, кечаётган ҳаёт эврилишларига 
уларнинг ҳеч қандай дахли йўқдек, бу жараёнда ўз-
лари нима учун иштирок этаяпти ёхуд нималар қи-
лиш керак, нега бу жараёнга аралашиб қолган, ўзи 
нима учун ҳайвон – тирик? Бу каби саволлар улар 
учун бегона, ёнидаги одамнинг ёки нарсаларнинг 
қандай аҳволга тушаётганига улар мутлақо бефарқ, 
улар умуман воқеъликдан, теварак-атрофдаги ҳо-
дисалардан лоқайд. Хоҳиши уй ҳайвонлари каби 
еса, ичса, қорни тўйиб ётса бўлгани. Уларнинг ана 
шу феъли-қилиғи инсонларни чорва ҳайвонларига 
ўхшатилишида важҳи шабиҳ вазифасини бажар-
ган: 

Download 1.82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   118




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling