Philological research: language, literature, education filologik tadqiqotlar


Download 1.82 Mb.
Pdf ko'rish
bet103/118
Sana19.01.2023
Hajmi1.82 Mb.
#1102433
TuriЛитература
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   118
Bog'liq
Filologik tadqiqotlar 2022 (5 son) 05.12.22.

RESUME. The article describes the role of Erkin Azam in Uzbek cinematography, the theme and artistic 
features of the author’s filmstories.
РЕЗЮМЕ. В статье раскрывается роль Эркина Азама в узбекском кинодраматургии, тематика и 
художественные особенности авторских киноповесть.
Philological research: language, literature, education
2022; 5-6(5-6);
Qabul qilingan sana: 12.11.2022
Nashr etilgan sana: 28.11.2022
ISNN: 2181-1741 (Print); ISNN: 2181-1725
НАФС – БАДИИЙ РАКУРСЛАРДА
Зойир Яллақаев
Термиз давлат университети Ўзбек адабиётшунослиги кафедраси ўқитувчиси
“Ўзини (нафсини) таниган Роббисини танийди”.
Ҳадис
Мумтоз бадиий санъатлар образларнинг тур-
ли жиҳатларини тасаввурда ёрқин акс эттиришда 
ўзига хос поэтик функцияни бажариши аҳли сано-
йиъга сир эмас, албатта. Айниқса, ташбеҳ, метафо-
ра, жонлантириш, тазод ва бошқа шеърий-насрий 
санъатлар образларнинг сувратини яхлит гавда-
лантиришда, уларнинг ўзига хос сифатларини на-
моён қилишда муҳим ролни ўйнаши кўркам бадиий-
эстетик ҳодисалардан бири ҳисобланади. Ташбеҳ 
ва истиоралар объектларнинг (маънолар) суврати-
ни инсон тасаввурида яхлит ва бутун ҳолда ёрқин 
акс эттириш ҳамда улар ўртасидаги боғлиқликни 
ўзаро муқояса қилиш имкониятини рўёбга чиқар-
са, ўша нарсаларнинг сифатини очиб бериш вази-
фасини эса тазод бажариб беради. Жонлантириш 
эса бу образларга ўзига хос шахс ва руҳ қиёфасини 
беришни таъминлайди. Шу боис ҳам шеърий санъ-
атлар тадқиқи доим адабиётшунослик соҳасининг 
диққат марказида бўлиб келган. Биз ушбу мақола-
мизда тасаввуфий образлардан бири бўлмиш нафс 
мисолида унинг интим қирраларини турли нуқта-
лардан туриб, бадиий ракурслар орқали ёритиб бе-
ришда ташбеҳлар ва истиораларнинг ўрни бораси-
да сўз юритамиз. 
Нафс образини бадиий тафаккур саҳнасида 
маълум ва машҳур айлаган ҳодиса ислом дини ва 
унинг муқаддас китоби қуръони карим ҳамда шу 
илм синчида қурилган тасаввуф таълимотидир. 
Ислом динидан илгариги динларда ҳам бу образ 
қадимдан мавжуд бўлган, бироқ шарқ халқларида 
қуръон нозил бўлиши билан нафсшуносликда янги 
бир эра пайдо бўлди, десак янглишмаган бўламиз. 
Бу образга эътибор аввалига диний қарашлар кў-
ламида кенгая борган бўлса, кейинчалик эса бу 
жараён жўн воқеъликдан даставвал тафааккурий 
ғояга, сўнг ушбу ғоядан бадиий адабиётда ўзига хос 
бадиий образга айланди ҳамда ўзининг поэтик та-
комили йўлида кенг ривож топди.
Бадиий санъатларнинг эволюцияси ва ривожла-
ниш босқичларига эътибор қаратадиган бўлсак, бу 
жараёнда қуръон ва ундан олдинги Аллоҳ таоло-
нинг сўзи билан нозил бўлган муқаддас каломларда 
ишлатилган улкан маънодаги санъатлар кейинча-
лик бадиий санъатлар маблағига асос вазифасини 
бажарганлигини алоҳида таъкидлаш лозим. Зеро, 
ўхшатиш, жонлантириш ва тазод ва бошқа санъ-
атларнинг юксак балоғатли бадиий намуналари бу 
оятларда ўз тажассумини топган. Кўниликки, буюк 
Аллоҳнинг сўзи ва тасвиридаги маънолар кўлами, 
ифодалар мақсади ва кўзланган ниятлар инсоннинг 
фикрлаш тарзидан олий ва юксаклиги табиий ҳол, 
албатта. Буюк Яратгувчининг сўзларига назар сол-


103
Адабиётшунослик • Литературоведение • Literature
сак, қуръоннинг кўплаб оятларида нафснинг турли 
нарсаларга ташбеҳ ва истиора қилинганига гувоҳ 
бўлишимиз мумкин. Чунончи, Аъроф сурасининг 
бир оятида ҳавойи нафсига эргашган кимса итга 
ўхшатилади. Ит излаган нарсасини изидан тинмай 
югураверганидан сўнг чарчаб тили осилиб қолади, 
унинг бу ҳолга тушиши очкўзлик, ебтўймаслик ва 
ҳарислик билан тарбияланганлиги оқибатидандир. 
Кўпинча бундай кучуклар эгасиз ташлаб қўйилган, 
умуман, эътибор берилмай қўйилган ва ҳар доим 
ўғирлик билан кун кечирган итларда кўзга ташлана-
ди. Унинг қорнини қанча тўйдирсанг, барибир бориб 
оғзини ҳаром-ҳаришга ураверади. Ҳирс ва тамаъси-
нинг кучлилиги боис тилини осилтириб, безбетлар-
ча суқланиб тураверади. Ҳирсининг кучлилигидан 
унда юз, яъни зарра ҳаё қолмаган. Нафс ҳам инсон 
табиатида ана шундай хусусиятларга эга. Шунинг 
учун ҳам унинг безбетлиги, юзсизлиги, ҳаёсизлиги, 
бировнинг ҳаққига кўз олайтириши, қолаверса, дунё 
нарсаси учун тўйим билмас очофатлиги, майлининг 
дунёга ўта ҳарислиги ва тамаъгирлиги уни итга ўх-
шатилишига асос бўлган. Зеро, дейилдики: “Дунё 
– Аллоҳ таолодан бошқа барча нарса. Аллоҳдан 
ўзгаси учун деб ирода қилинган нарса дунёдан-
дир. Дунёнинг иши – ҳирс ва катта орзулар”дир.

Download 1.82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   118




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling