Philological research: language, literature, education filologik tadqiqotlar
Тилшунослик • Языкознание • Linguistics RESUME
Download 1.82 Mb. Pdf ko'rish
|
Filologik tadqiqotlar 2022 (5 son) 05.12.22.
- Bu sahifa navigatsiya:
- Philological research: language, literature, education 2022; 5-6(5-6); Qabul qilingan sana
65
Тилшунослик • Языкознание • Linguistics RESUME. In this article, the author’s imagination and fantasy caused the creation of an image in the recipient’s mind as a result of the macroproposition understood from the text. This is clearly visible in metaphors with a zoonym component formed on the basis of animal names. РЕЗЮМЕ. В данной статье воображение и фантазия автора вызвали создание образа в сознании реципиента в результате понятого из текста макропредложения. Это хорошо видно в метафорах с зоонимическим компонентом, образованным на основе названий животных. Philological research: language, literature, education 2022; 5-6(5-6); Qabul qilingan sana: 16.11.2022 Nashr etilgan sana: 28.11.2022 ISNN: 2181-1741 (Print); ISNN: 2181-1725 ИНГЛИЗ ВА ЎЗБЕК ТИЛЛАРИДА “ВАТАН” МАЗМУНЛИ АФОРИЗМЛАРНИНГ ЧОҒИШТИРМА ТАҲЛИЛИ Маматалиева Навбаҳор Хўжамбердиевна, Термиз давлат университети Ҳар бир тилда халқ донолиги дурдонаси, панд- насиҳат манбаи бўлган ва авлоддан-авлодга ўтиб келаётган ибратли ҳикматлар, нақллар бор. Фан- да улар паремиологик бирликлар (паремалар) деб аталади. Улар тадқиқот объекти сифатида азалдан мутахассисларни ўзига жалб этиб кел- моқда, чунки ушбу ҳикматли сўзлар ҳар биримиз- ни доимо меҳр-оқибатли, одоб-ахлоқли, меҳнат- севар, ҳалол, адолатли, тўғри сўз, аҳил, ватан ва ватанпарварлик каби хислатларга эга бўлишга ундайди. Паремаларни илмий ўрганиш натижаси- да инсонлар ва жамият ҳаётига тааллуқли кўплаб муҳим саволларга жавоб топиш мумкин. Паремалар жаҳоннинг барча тилларида мав- жуд ва улар ўзига хослиги билан тавсифланади. Инглиз тилшунос олимлари Жакоб Кетс ва Роберт Фарлилар томонидан тузилган “Moral Emblems with aphorisms, adages, and proverbs, of all ages and nations” номли китобида афоризм нақл мақол каби бирликлар паремиологик бирлик сифатида қаралиб, беш мингдан ортиқ парема- лар таҳлилга тортилган 1 . Виллиям Лили томонидан яратилган “Choice aphorisms from the seven segments of cardan” номли тўпламида қариндош-уруғчилик, касал- лик, жисмоний меҳнат, об-ҳаво каби тематик дои- 1 Jacob Cats and Robert Farlie Moral Emblems with aphorisms, adages, and proverbs, of all ages and nations. London: longman, green, longman, and roberts, 1860. – 262 p. раларга оид бўлган уч мингдан ортиқ ҳикматлар дурдонаси жамланган бўлиб, афоризмлар паре- миологик бирлик сифатида қаралган 2 . Т.А.Ширяева ва бошқалар мақоллар, антима- қоллар, мақолсимон иборалар, маталлар, хуро- фий белгилар (примета), афоризмлар, девизлар (слоганлар), топишмоқлар, максималар, велле- ризмлар каби бирликларни ҳам паремалар қато- рига киритишади 3 . Ўзбек олимаси З.Д.Тошпўлатовнинг “Афоризм- ларнинг жанр хусусиятлари ва бадиияти” номли номзодлик диссертациясида берилган маълу- мотга кўра, афоризм дастлаб тиббий қарашлар, турли касалликларнинг белги ва аломатлари ҳа- қидаги хулосаларини бевосита афоризм шакли- да ихчам, пурҳикмат, мазмунли хукмлар тарзида ифодалаган 4 . С.Худаярова паремиологик бирликларга ма- қол, матал, афоризм ва ибратли сўзлар кириб, улар миллатнинг кўп асрлик миллий-маданий аньаналари, ахлоқий мезонлари ва панднаси- 2 William Lilly. Choice aphorisms from the seven segments of cardan. published by Global Grey 2018. – 336 p. 3 Ширяева Т. А., Багиян А.Ю., Натхо О.И. Мудрость веков в языке бизнеса. Паремии в англоязычном научно-популяр- ном деловом дискурсе. Когнитивно-дискурсивный аспект / Т. А. Ширяева – М.: Бук, 2017. – С.22. 4 Тошпўлатов З.Д. Афоризмларнинг жанр хусусиятла- ри ва бадиияти: Филол. фанлари номзоди дисс. Тошкент, 2006. – Б.3. 66 Тилшунослик • Языкознание • Linguistics ҳатларини ихчам кўринишда ифодалашини қайд этган 1 . З.Р.Нармуратовнинг “И Download 1.82 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling