Philological research: language, literature, education filologik tadqiqotlar
RESUME. This article lexically analyzes the ethnographic features of the Uzbek dialects of Karakalpakstan. РЕЗЮМЕ
Download 1.82 Mb. Pdf ko'rish
|
Filologik tadqiqotlar 2022 (5 son) 05.12.22.
- Bu sahifa navigatsiya:
- Philological research: language, literature, education 2022; 5-6(5-6); Qabul qilingan sana
RESUME. This article lexically analyzes the ethnographic features of the Uzbek dialects of Karakalpakstan.
РЕЗЮМЕ. В данной статье лексически анализируются этнографические особенности узбекских диалектов Каракалпакстана. Philological research: language, literature, education 2022; 5-6(5-6); Qabul qilingan sana: 16.11. 2022 Nashr etilgan sana: 28.11.2022 ISNN: 2181-1741 (Print); ISNN: 2181-1725 ОЛАМНИНГ ЛИСОНИЙ МАНЗАРАСИДА ЗООНИМ КОМПОНЕНТЛИ МЕТАФОРАЛАРНИНГ РОЛИ (ТОҒАЙ МУРОД ҚИССАЛАРИ МИСОЛИДА) Холназаров Умид Эркинович, Термиз давлат университети, Ўзбек тилшунослиги кафедраси таянч докторанти XX асрнинг сўнггида тилда инсон омили ма- саласига алоҳида эътибор қаратилиши антро- полингвистика таркибига кирувчи лингвокогнито- логия, лингвокультурология, социолингвистика, прагмалингвистика каби фан йўналишлари шакл- ланиши, ривожланишига олиб келди. Айниқса, ке- йинги йиллар тилшунослигида турли структурага эга бўлган тиллардаги зоонимларнинг 1 тематик майдонида экскурс актуал кўриниш олиши 2 нати- жасида зоонимлар, уларнинг семантик майдони- га тегишли ўзига хос хусусиятлар, зоонимларнинг миллий-маданий белгиларини ўрганувчи кўпгина тадқиқотлар юзага келмоқда. Маълумки, олам инсоният олами, ҳайвонот 1 Madrahimov O. Oʻzbek tilining o’gʻuz lahjasi leksikasi. – Toshkent, 1973. – C. 60. 2 Разыкова Л.Т., Латипов О.Ж., Игамова И.С. Интерпрета- ция зоонимической лексики в аспекте разносистемых язы- ков (на материале коннотативных сем русккого, узбекского и таджикского языков). Ҳозирги дунё лисоний қиёфаси ва тилшуносликнинг методологик асослари мавзусидаги ил- мий-амалий анжумани. – Самарқанд, 2007. – Б. 72. олами, наботот олами сингари ўзаро муносабат- да бўлган кичик оламлар бутунлигидан иборат. Инсоният олами ҳайвонот олами билан “жонзот- лик”, “жониворлик” белгисига кўра умумийликни ташкил қилса, “тафаккур” ва “нутқий фаолият” белгиларига кўра фарқланади, инсониятда мав- жуд бўлган бу белги ҳайвонларга хос эмас 3 . Зеро, бу оламларнинг барчаси, жумладан, ҳайвонот олами, ўз навбатида, ўзаро боғлиқлик ва алоқа- дорликда бўлган ички узвлар, яъни қушлар ва паррандалар, судралиб юрувчилар, сут эмизув- чилар, ҳашоратлар каби бир нечта кичик олам- лардан таркиб топади. Бу оламларнинг барчаси биргаликда объектив борлиқ (инсон билим ва тафаккури орқали билиш жараёнлари)ни ташкил қилади. Дарҳақиқат, лисоний бирликларнинг когнитив хусусиятларини тадқиқ қилишда ўзгача аҳамият- 3 Нишонова Н. Ўзбек тилида “ҳайвон” архисемали лек- семалар майдонининг мазмуний таҳлили: Филол. фан. номз….дис. –Тошкент, 2000. – Б. 45. 63 Тилшунослик • Языкознание • Linguistics ли, базавий метафоранинг алоҳида тури санал- ган зооним компонентли метафора (ҳайвонга хос белгиларнинг инсонга кўчирилишидан юзага кел- ган ном, ифода)лар тадқиқотимиз объекти – Т.Му- род қиссаларида миллий қадриятий қарашлар, миллий ўхшатиш эталони, асосий лингвомаданий кодларнинг бири ҳамда миллий ахлоқ мезонлари- га ишора берувчи унсур сифатида қўлланади. Тақ- қослаймиз: Бўри полвон дарғазаб бўлиб даврага кирди. Бош баковул олдига ғоз юриш қилиб бор- ди. (Юлдузлар мангу ёнади) ... Бор-йўғи бешинчи синф каллам бўлса. Кўп майна қилманг, сочим бўлмасаям тароғим тиллодан! (От кишнаган оқ- шом) Қиммат момолар ёмонлардан холис-холис юради, ёмонлардан олис-олис юради. Ёмонлар- ни кўрса... қочади! Ёмонлар билан ҳориқулодда йўлиқиб қолса... Гирдикапалак бўлади, ширинсу- хан бўлади, ширинзабон бўлади! (Ойдинда юрган одамлар) Отдан тушса-да, узангидан тушмади. Жамоатдан ўзини четга олди. Ўзига-ўзига бино қўйди. (Момо ер қўшиғи) Келтирилган матнлар талқинида, дастлаб инсоннинг ташқи қиёфаси, ҳаракати, хулқ-атво- ри ва характер хусусиятини ифодалаб бериш- да сўзловчи (ёзувчи) зооморфик метафора (ЗМ) нинг қайси маъно қиррасидан фойдаланаётган- лигини аниқлаш муҳим, зеро метафорик ифода мазмунини тўлиқ англаш учун у қўлланган нутқ шароити, контекстни текшириш зарур. Масалан: Бўрига нисбатан қўлланган ғоз юриш (ғоз каби) лапанглаб, беписандлик билан, рақибини мен- симай юришни ифодаласа; касби-кори чўпон бўлган Зиёдуллага нисбатан қўлланган бешинчи Download 1.82 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling