Philological research: language, literature, education filologik tadqiqotlar


RESUME. This article lexically analyzes the ethnographic features of the Uzbek dialects of Karakalpakstan. РЕЗЮМЕ


Download 1.82 Mb.
Pdf ko'rish
bet65/118
Sana19.01.2023
Hajmi1.82 Mb.
#1102433
TuriЛитература
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   118
Bog'liq
Filologik tadqiqotlar 2022 (5 son) 05.12.22.

RESUME. This article lexically analyzes the ethnographic features of the Uzbek dialects of Karakalpakstan.
РЕЗЮМЕ. В данной статье лексически анализируются этнографические особенности узбекских 
диалектов Каракалпакстана.
Philological research: language, literature, education
2022; 5-6(5-6);
Qabul qilingan sana: 16.11. 2022
Nashr etilgan sana: 28.11.2022
ISNN: 2181-1741 (Print); ISNN: 2181-1725
ОЛАМНИНГ ЛИСОНИЙ МАНЗАРАСИДА ЗООНИМ КОМПОНЕНТЛИ 
МЕТАФОРАЛАРНИНГ РОЛИ (ТОҒАЙ МУРОД ҚИССАЛАРИ МИСОЛИДА)
Холназаров Умид Эркинович
Термиз давлат университети, Ўзбек тилшунослиги кафедраси таянч докторанти
XX асрнинг сўнггида тилда инсон омили ма-
саласига алоҳида эътибор қаратилиши антро-
полингвистика таркибига кирувчи лингвокогнито-
логия, лингвокультурология, социолингвистика, 
прагмалингвистика каби фан йўналишлари шакл-
ланиши, ривожланишига олиб келди. Айниқса, ке-
йинги йиллар тилшунослигида турли структурага 
эга бўлган тиллардаги зоонимларнинг
1
тематик 
майдонида экскурс актуал кўриниш олиши
2
нати-
жасида зоонимлар, уларнинг семантик майдони-
га тегишли ўзига хос хусусиятлар, зоонимларнинг 
миллий-маданий белгиларини ўрганувчи кўпгина 
тадқиқотлар юзага келмоқда. 
Маълумки, олам инсоният олами, ҳайвонот 

Madrahimov O. Oʻzbek tilining o’gʻuz lahjasi leksikasi. – 
Toshkent, 1973. – C. 60.

Разыкова Л.Т., Латипов О.Ж., Игамова И.С. Интерпрета-
ция зоонимической лексики в аспекте разносистемых язы-
ков (на материале коннотативных сем русккого, узбекского 
и таджикского языков). Ҳозирги дунё лисоний қиёфаси ва 
тилшуносликнинг методологик асослари мавзусидаги ил-
мий-амалий анжумани. – Самарқанд, 2007. – Б. 72. 
олами, наботот олами сингари ўзаро муносабат-
да бўлган кичик оламлар бутунлигидан иборат. 
Инсоният олами ҳайвонот олами билан “жонзот-
лик”, “жониворлик” белгисига кўра умумийликни 
ташкил қилса, “тафаккур” ва “нутқий фаолият” 
белгиларига кўра фарқланади, инсониятда мав-
жуд бўлган бу белги ҳайвонларга хос эмас
3
. Зеро, 
бу оламларнинг барчаси, жумладан, ҳайвонот 
олами, ўз навбатида, ўзаро боғлиқлик ва алоқа-
дорликда бўлган ички узвлар, яъни қушлар ва 
паррандалар, судралиб юрувчилар, сут эмизув-
чилар, ҳашоратлар каби бир нечта кичик олам-
лардан таркиб топади. Бу оламларнинг барчаси 
биргаликда объектив борлиқ (инсон билим ва 
тафаккури орқали билиш жараёнлари)ни ташкил 
қилади. 
Дарҳақиқат, лисоний бирликларнинг когнитив 
хусусиятларини тадқиқ қилишда ўзгача аҳамият-

Нишонова Н. Ўзбек тилида “ҳайвон” архисемали лек-
семалар майдонининг мазмуний таҳлили: Филол. фан. 
номз….дис. –Тошкент, 2000. – Б. 45.


63
Тилшунослик • Языкознание • Linguistics
ли, базавий метафоранинг алоҳида тури санал-
ган зооним компонентли метафора (ҳайвонга хос 
белгиларнинг инсонга кўчирилишидан юзага кел-
ган ном, ифода)лар тадқиқотимиз объекти – Т.Му-
род қиссаларида миллий қадриятий қарашлар, 
миллий ўхшатиш эталони, асосий лингвомаданий 
кодларнинг бири ҳамда миллий ахлоқ мезонлари-
га ишора берувчи унсур сифатида қўлланади. Тақ-
қослаймиз: Бўри полвон дарғазаб бўлиб даврага 
кирди. Бош баковул олдига ғоз юриш қилиб бор-
ди. (Юлдузлар мангу ёнади) ... Бор-йўғи бешинчи 
синф каллам бўлса. Кўп майна қилманг, сочим 
бўлмасаям тароғим тиллодан! (От кишнаган оқ-
шом) Қиммат момолар ёмонлардан холис-холис 
юради, ёмонлардан олис-олис юради. Ёмонлар-
ни кўрса... қочади! Ёмонлар билан ҳориқулодда 
йўлиқиб қолса... Гирдикапалак бўлади, ширинсу-
хан бўлади, ширинзабон бўлади! (Ойдинда юрган 
одамлар) Отдан тушса-да, узангидан тушмади
Жамоатдан ўзини четга олди. Ўзига-ўзига бино 
қўйди. (Момо ер қўшиғи) 
Келтирилган матнлар талқинида, дастлаб 
инсоннинг ташқи қиёфаси, ҳаракати, хулқ-атво-
ри ва характер хусусиятини ифодалаб бериш-
да сўзловчи (ёзувчи) зооморфик метафора (ЗМ)
нинг қайси маъно қиррасидан фойдаланаётган-
лигини аниқлаш муҳим, зеро метафорик ифода 
мазмунини тўлиқ англаш учун у қўлланган нутқ 
шароити, контекстни текшириш зарур. Масалан: 
Бўрига нисбатан қўлланган ғоз юриш (ғоз каби) 
лапанглаб, беписандлик билан, рақибини мен-
симай юришни ифодаласа; касби-кори чўпон 
бўлган Зиёдуллага нисбатан қўлланган бешинчи 

Download 1.82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   118




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling