Philological research: language, literature, education filologik tadqiqotlar


Download 1.82 Mb.
Pdf ko'rish
bet67/118
Sana19.01.2023
Hajmi1.82 Mb.
#1102433
TuriЛитература
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   118
Bog'liq
Filologik tadqiqotlar 2022 (5 son) 05.12.22.

лам, ҳуйё!.. (От кишнаган оқшом) Олам бир ҳовуч! 
Қишлоқ чолдевор! Кенг юзли ҳовли товуқ ката-
ги!.. (Ойдинда юрган одамлар) 
Мисоллардаги ҳўкиз тобоқ (курашда соврин, 
зотга қўйилган тобоқ бўлиб, бунда “ҳўкиз” семе-
масида “кучлилик, бақувватлик” семаси фаол-
лашган, бу орқали кучли полвонларгина (ҳамма 
полвонлар ҳам эмас) бу тобоқни кўтаришга журъ-
ат эта олиши англашилади) этнографизмида мил-
лий қадрият, урф-одат, анъана ҳамда ижтимоий 
муносабат белгиларини; Ёл бўларсан ўзимга зоо-
морфик метафораси орқали эса “алла”нинг ареал 
хосланган вариантини кузатишимиз мумкин. Шу 
билан бирга, инсон ҳатто фарзандини ҳам яхши 
ўғил бўлиши учун отдан ибрат олиш, отдек садо-
қатли бўлишга чақиради. Олам бир ҳовуч! Қишлоқ 
чолдевор! Кенг юзли ҳовли товуқ катаги! – бутун 
бошли матн мазмунини шакллантиришга хизмат 
қилувчи олам бир ҳовуч соматик метафораси
қишлоқ чолдевор, яъни “вайрона” маъносидаги 
муаллифлик метафораси, кенг юзли ҳовли товуқ 
катаги соматик характердаги ЗКМдан кўринади-
ки, қаҳрамоннинг изтироби, руҳий эзилганлиги 
боис олам унинг кўзига тор, қишлоқ – вайрона, 
кенг ҳовли эса товуқ катагидек бўлиб кўринади. 
Бунда ёзувчи тасаввури ва фантазияси матндан 
англашилган макропропозиция натижаси ўлароқ, 
реципиент онгида ҳам образ ҳосил бўлишига са-
баб кўрсатган.
Мана бу матнда юзага чиққан метафорик ифо-
да ҳам реал воқеликка эмас, балки матн тузувчи 
мақсади ва референциясига хизмат қилганини 
кўрсатади: Бўри полвонга алам қилди... Итдан 
бўлган, қурбонликка ярамас! (Юлдузлар мангу 
ёнади) Матал кўринишидаги ушбу ЗКМ Насимга 
нисбатан қўлланилган образли тасвирдир. На-
симнинг хиёнати, пасткашлигига жавоб тариқаси-
да қўлланган ушбу пареманинг ўхшатиш нишони-
да эларо гўшти ҳаром саналган ит зооними туриб-
ди ва у, аслида, ўзига тубанликни эп кўрганлар 
билан муносабатда бўлишликнинг ўзини ҳурмат 
қилганларга ножойиз эканини англатади.
Т.Мурод лексиконидаги УЗКНМ (умумий зоо-
ним копонентли нутқий метафора)га ўзбек тилида-
ги қўй, пода, ит, тўти каби лексемалар иштиро-
кидаги ифодаларни киритиш мумкин: – Сиз ҳали, 
халққа ишониб юрибсизми? Халқ деганингиз пода-
ку!.. Халқ, отинг нима, демади! Уҳ, қўйлар! – дея 
ижирғанди Даҳо. – Ўтлаб юрган қўйлар! (Момо ер 
қўшиғи) Ўчоққа ўт ёқиш ит азоб бўлади. (Момо ер 
қўшиғи) – Танқидчи – ит! – деди Даҳо. – Бир ни-
мани билса-билмаса акиллай беради! Акиллама, 
деса, баттар акиллайди! (Момо ер қўшиғи) Қим-
мат момо онамизни маззаммат қилди. – Мен сенга 
бирон ёмон гап гапирдимми, ит!!.– дея шанғил-
лади. – Ичим куйганидан, ичим ачиганидан гапи-
раман-да, ит!.. (Ойдинда юрган одамлар) Сизлар 
тўтиқушсизлар! Биров нима деса, тўтиқушларча 
қайтарасизлар! (Момо ер қўшиғи)
Юқоридагилардан аён бўладики, борлиқнинг 
лисоний мазарасини яратишда метафоранинг 
алоҳида ўрни бор. Чунки метафора борлиқдаги 
нарса ва ҳодисаларни номлаш билан биргаликда, 
уларни сифатлаш ва тавсифлаш вазифасини ҳам 
бажаради. Борлиқнинг лисоний манзарасини яра-
тиш жараёнида ҳар бир тилдаги зооморфик мета-
фора ҳам ўзига хос ўрин эгаллайди
1
. Юқоридаги 
контекстда қўлланган пода, қўй (“маданиятсиз”,-
“онгсиз”), ўтлаб юрган қўйлар (“ижодни тушун-
майдиган, ижодий фикрлашдан йироқ инсонлар”) 
метафоралари кесатиқ, ҳақорат маъноларини 
англатган; ит азоб (халқимизда, шу каби, итнинг 
яшаш тарзига монанд ит юриш, ит туриш, ит 
азоб каби идиомалар мавжуд) от+сифат кўрини-
шидаги бирикма-метафора; ит (бунда: одамни 
суймаслик итдаги қопағонликка тенглаштирил-
ган) ҳамда акилламоқ ( “бўлар-бўлмас гаплар 
гапирмоқ” маъносида: ЎТИЛ, 1-жилд) феъл тур-
кумидаги метафорик ифода, шунингдек, мустақил 
фикрга эга бўлмаганларга нисбатан қўлланувчи 
тўтиқуш метафораси зоонимларнинг инсонга 
хос белгиларни тасвирлашда энг мос ўхшатиш 
асоси бўла олишини исботлайди.
Хулоса қилиб айтганда, Т.Мурод киссалари 
ЗКМларга бой. Ўз навбатида, зооморфик метафо-
ралар инсоннинг борлиққа муносабатини “инсон” 
ва “ҳайвон” семантик кўлами орқали ифодалаб, 
мавжуд инсон ва ҳайвонга хос ташқи ва ички бел-
гиларни таққослаш эвазига юзага келади. 

Хўжамқулов А. Ўзбек тилида зооморфик метафоранинг 
когнитив ва лингвомаданий тадқиқи. Филология фанлари 
номзоди илмий даражасини олиш учун тақдим этилган дис-
сертация. – Тошкент, 2012. – Б. 55.



Download 1.82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   118




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling