Philological research: language, literature, education filologik tadqiqotlar


Download 1.82 Mb.
Pdf ko'rish
bet66/118
Sana19.01.2023
Hajmi1.82 Mb.
#1102433
TuriЛитература
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   118
Bog'liq
Filologik tadqiqotlar 2022 (5 son) 05.12.22.

синф калла (кишининг билимсизлиги, уқувсизли-
гига белги) соматик метафораси айни вақтда 
майна қилмоқ – ЗМ асосли ибора билан семан-
тик тўлдирилган. Шунингдек, “нуқсони, камчилиги 
туфайли масхара қилишларига йўл қўймаслик” 
маъносини фаоллаштирувчи сочим бўлмасаям 
тароғим тиллодан паремаси камбағал бўлса-да, 
орияти бутун инсонлар образини яратишда қўл 
келган. Гирдикапалак бўлмоқ (ЎТИЛнинг 1-жил-
дида “меҳрибонлик кўрсатиб, меҳр талаб бўлиб 
ёки хушомадгўйлик билан атрофида айланмоқ” 
маъносида) зооним копонентли метафора (ЗКМ) 
нутқий вазиятга кўра инсондаги ижобий ва салбий 
характер-хусусиятни ифодалайди. 
Фанда зооним лексика Ю.В.Юсуфов, А.В.За-
харова, М.И.Черемисина, Л.Д.Замскова, М.Р.Гю-
лумянц, Ф.А.Литвин, О.А.Рыжкина, Ф.Зайченко, 
Д.Х.Базаровалар томонидан ўрганилган. Мазкур 
тадқиқотлар сирасида метафорик усулда ҳосил 
бўлган ҳайвон номларига бағишланганлари мав-
жуд бўлиб, хусусан, тилшунос А.М.Хўжамқулов 
зоонимларнинг нутқий метафорани вужудга кел-
тиришдаги ўрнини алоҳида таъкидлаб ўтади
1

Базавий метафора сифатида ЗМ нутқда чексиз 
образли ифодалар, турғун бирикмаларни ҳосил 
қилиш имкониятига эга – бинобарин, ўз кўламдор-
лиги билан ҳам у базавий метафора сифатида 
таснифланади. Бироқ ўрни билан қайд этиш ло-
зимки, зооморф ва атнропоморф метафоралар 
ўзаро уйғун белгиларга эга бўлганидан, нутқда 
уларни тўғри таснифлаш бироз қийинлашади. 
Гарчи антропоморф метафоранинг инсондан 
бошқа жонли ва жонсиз предметларга инсонга 
хос белгиларни кўчириш ва, аксинча, зооморф 
метафоранинг инсонга ҳайвонларга хос белги-
ларни кўчириш эвазига ҳосил бўлиши айни ҳақи-
қат бўлса-да, отдан тушса-да, узангидан туш-
мади ибораси бир қарашда зооморф-метафора-
га ўхшаб кетади ва кишида гўё ЗМ тасаввурини 
уйғотади. Аслида эса ушбу фразеологик бирлик 
“мавқени йўқотганига қарамай, ўзини аввалгидай 
тутмоқ” (ЎТИФЛ) маъносини ифода этмоқда ва бу, 
сўзсиз, антропоморф метафора.
Бинобарин, Д.Дэвидсонга кўра, “метафора 
– бу тилнинг туши, рўёси. Тушнинг таъбири туш 
кўрувчи ва туш таъбирчисининг ҳамкорлигига 
муҳтождир. Шунинг учун метафора ўзида ҳам 
яратувчи, ҳам шарҳловчи муҳрини олиб юради”.
2
Унинг бу фикрлари нутқий метафора учун хос бў-
либ, О.Н.Лагутанинг “метафора ҳар доим шарҳни 
талаб этади. У назарда тутилган тасаввурларни 
таҳлил қилиш ва мустақил ажратиб олишга мўл-
жалланган”
3
, деган фикрларига мос келади. Унинг 
фикрича, метафора ўзида инсоннинг ижтимоий-
маданий тажрибасини акс эттиради ва ўзига хос 
семиотик белгилар тизимини тақдим этади. Мета-
форани тадқиқ этишда семантик шарҳ муҳим ўрин 
тутади. Чунки битта объект турли, бир қарашда 
кутилмаган метафорик талқинга эга бўлиши мум-
кин. Уларнинг айни нутқий жараёндаги маъноси 
матн мазмуни ва сўзловчининг муносабати билан 
изоҳланади. Шунинг учун баъзи манбаларда нут-
қий метафора индивидуал-муаллиф метафораси 
деб ҳам юритилади.
4
Шу нуқтайи назардан Т.Му-
род идиолектига хос зоонимлар иштирок этган 
нутқий метафораларни қуйидаги икки турга аж-
ратишни маъқул кўрдик: 1) индивидуал (хусусий) 

Хўжамқулов А. Ўзбек тилида зооморфик метафоранинг 
когнитив ва лингвомаданий тадқиқи. Филология фанлари 
номзоди илмий даражасини олиш учун тақдим этилган дис-
сертация. – Тошкент, 2012. – Б. 44.

Дэвидсон Д. Что означают метафоры? Теория метафо-
ры. – М., 1990. - С. 172-193.

Лагута О.Н. Лингвометафорология: основные подходы. 
Ч. 1. Метафорология : проникновение в реальность / О. Н. 
Лагута. – Новосибирск : Изд-во НГУ, 2003. – 114 с.

Алиқулов Т. Ўзбек тилида полисемантик отлар: Филол. 
фан. номз. дис... –Тошкент, 1963. – Б.80.


64
Тилшунослик • Языкознание • Linguistics
зооним копонентли нутқий метафоралар ва 2) 
умумий зооним копонентли нутқий метафоралар.
Индивидуал (хусусий) зооним копонентли ме-
тафорага салбий ёки ижобий бўёқдор, окказио-
нал маъно хос бўлиб, у матн таркибидагина ме-
тафорик маъно юзага келтириш учун хизмат қи-
лади. Шу учун ҳам индивидуал (хусусий) зооним 
копонентли нутқий метафора (ИЗКНМ) бадиий 
асарда ёзувчи ғоясини очиб беришда, шунингдек, 
унинг шахси, олами, ижодий индивидуаллиги ҳа-
қида маълум тасаввур туғдиришга имкон беради. 
Масалан, Полвонлар шивирлашди. Ўзаро масла-
ҳатлашди. Бир полвон даврага бошини камтаро-
на эгиб келиб, ҳўкиз тобоқни кўтарди. (Юлдуз-
лар мангу ёнади) Шунда кенжамизни тиззамда 
тебратиб суйдим: Келгин, болам, тиззамга, Ёл 
бўларсан ўзимга, Қулоқ солгин сўзимга, Ҳуйё, бо-

Download 1.82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   118




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling