Philological research: language, literature, education filologik tadqiqotlar
Download 1.82 Mb. Pdf ko'rish
|
Filologik tadqiqotlar 2022 (5 son) 05.12.22.
Энг аввал ишқ ила кўзимни очдим,
Ишқнинг майдонига қонимни сочдим, Ишқсиз ўлкалардан у онда қочдим, На замон боғладим зуннор ишқи... Чўлпоннинг “Рақамлик севги” , “Сезгини”, “Диёрим” мураббаълари ҳам асосан шу шаклда ёзилган бўлиб янги ўзбек адабиётида мураббаъ шаклининг имкониятларини кўрсатувчи намуна- лардир. Чўлпон мусамматлари орасида мухаммас шаклига мансуб шеърлар учрайди. Шоирнинг 1024 йилда ёзилган “Созим” шеъри янги шакл- даги мухаммаслардан. Чўлпон мухаммасга за- монавий мазмун юклади. Анъанавий шаклни ҳам ўзгартириб, бандлар сонидаги қатъий тартибга риоя қилмади. “Созим” шеъри уч бандлик, ўн уч ҳижоли бармоқ вазнида ёзилган. Шеър мусиқий, енгил оҳанги билан ўқувчи қалбига тез етиб бо- ради. Шеърда ҳақ ва ҳақиқат йўлидан далил бо- раётган, кўз ёшлардан чечаклар ундирмоқчи бўл- ган лирик қаҳрамон кечинмалари ифода этилади: Тилинган тилларга қон югургуси, Бўшалган инларга жонлар киргуси, Тиканли боғчалар чечак кўргуси Ҳақ йўл, албатта, бир ўтилғуси, Жапндалар танимга теккан кунларда!... Шеърдаги “тилинган тил”, “бўшалган ин”, “ти- канли боғчалар” сўз бирикмалари чуқур мазмун касб этиб, ҳақ ва ҳақиқат туғини баланд кўтарган лирик қаҳрамоннинг ўз муҳити манзараларига му- носабатини ифодалайди. Чўлпоннинг дўсти, шоир Абдулла Алавий ва- фоти муносабати билан онаси Ҳабибахоним ёз- ган марсия-мухаммас мавжуд бўлиб, 1931 йил- нинг бошларида ёзилган. Шоир, адабиётшунос Абдулла Алавий 1931 йилнинг 1 январида оғир хасталикдан вафот этади.Бундан Чўлпон қат- тиқ қайғуга чўмган. Шу куннинг ўзида “Абдулла Алавий абадий уйқуга кетди” деб бошланадиган марсиясини ёзган. Чўлпоннинг марсия-ғазалга мухаммаси ўн бир банддан иборат бўлиб Ҳабиба- хоним ёзган марсия-ғазалнинг оҳанги, вазни, қо- фиясини сақлаган ҳолда тазмин йўлида ёзилган: Бордир бу жафо устида ғурбатнинг қароси, Йўқлик ичида мангу ниҳон дилни сафоси, Хавф остида доим бу узун йўлни ароси, Йўқдир бу фалакнинг меҳрию ҳеч кимга вафо- си, Йўқдир бу жаҳоннинг ғаму дардига давоси. Мухаммас-ғазал охиригача маҳзун, тушкун ва ғамгин бир кайфият ила давом этади. Марҳум- нинг сурати ва сийратига хос чизгилар берилади. “...адаб аҳлининг зори” кўкка етиб, шоир, адиб- ларнинг мадори йўқлиги лирик ифодаларда тас- вирланади: Туфроғи анинг сурма-ю, қабри ватанимдир, Ўлсам-да қавушсам-менга шул биргина тад- бир, Чўлпон қошида ой эди ҳам кун эди ул бир, Шўрлик она ҳар қанча куйиб йиғласа арзир, Кетди бу жаҳондин жаҳон аҳлининг сароси. Чўлпон мусамматлари орасида мусаддас ва мусаббаъ шаклидаги намуналар ҳам учрайди. Шоирнинг “Келинчак”, “Кўклам ёмғири”, “Қор” шеърларини бунга намуна сифатида келтириш мумкин. Чўлпон поэтик меросида маснавий жанрига мансуб шеърлар салмоқли ўринни эгаллайди. “Маснавий – кўплиги – арабча сўз бўлиб, икки- лик деган маънони билдиради. Шеърий термина- 84 Адабиётшунослик • Литературоведение • Literature логияда эса ҳар икки мисраси алоҳида-алоҳида қофияланиб борадиган, ҳар банди икки мисра- дан тузиладиган шеърлар маснавий – иккилик дейилади” 1 Ҳар икки мисраси аа, бб, вв тарзида қофияланади. Шарқ адабиётида достонлар ва воқеабанд шеърлар, асосан, маснавий йўлида ёзилган. ХХ аср бошларида жадид шоирлари орасида Чўлпон маснавийлари алоҳида ўрин ту- тади. Шоирнинг йигирмадан ортиқ шеъри масна- вий жанрида ёзилган. Маснавий йўлида ёзилган шеърларнинг вазни ҳар хил. Масалан, “Табиатга”, “Халқ”, “Тарихдан”, “Лолалар кўнглини англаган лола”, “Норин дарё” шеърлари бармоқда ёзилган бўлса, “Уйқу”, “Кишан” шеърлари арузда ёзилган. Чўлпон мумтоз маснавий жанрини шакл ва маз- мун жиҳатидан янгилаб оригинал шеърий наму- налар яратди. Масалан, “Халқ” шеърининг вазни енгил, оҳангдор, халқ тилига яқинлиги билан аж- ралиб туради: Download 1.82 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling