Philological research: language, literature, education filologik tadqiqotlar
Адабиётшунослик • Литературоведение • Literature Philological research: language, literature, education
Download 1.82 Mb. Pdf ko'rish
|
Filologik tadqiqotlar 2022 (5 son) 05.12.22.
94
Адабиётшунослик • Литературоведение • Literature Philological research: language, literature, education 2022; 5-6(5-6); Qabul qilingan sana: 12.11.2022 Nashr etilgan sana: 28.11.2022 ISNN: 2181-1741 (Print); ISNN: 2181-1725 НАВОИЙ ЛИРИКАСИНИНГ ЎРГАНИЛИШИ ТАРИХИГА ДОИР Норқулова Шаҳноза Тўлқиновна, Термиз давлат университети Ўзбек адабиётшунослиги кафедраси катта ўқитувчиси Алишер Навоий ғазалиёти ва унинг айни ға- заллари таҳлили билан боғлиқ кузатувлар ада- биётшунослигимизда алоҳида ҳодиса ҳисобла- нади. Собиқ шўро даври ва истиқлол йиллари бу соҳада эътиборга молик маълум ишлар амалга оширилганини биламиз. Бу борада айниқса, етук шоиримиз марҳум Эркин Воҳидов 1 , олимлари- миздан Суюма Ғаниева, Нажмиддин Комилов, Абдурашид Абдуғафуров, Иброҳим Ҳаққул 2 ва бошқаларнинг изланиш самаралари диққатга са- зовордир. Шунингдек, Алишер Навоий шеърия- ти таҳлилига бағишланган ишлардан Ботирхон Акрам 3 ва Нусратулла Жумахўжалар 4 амалга оширган тадқиқотлар салмоғи жиҳатидан баланд поғонада туради. Шоир Эркин Воҳидовнинг куза- тувлари ўзининг салмоғи ила ажралиб туради, Навоийнинг қатор ғазаллари таҳлил назаридан ўтказилиб муҳим хулосалар ўртага ташланади. Алишер Навоийнинг: Қаро кўзум келу мардумлуғ эмди фан қилғил, Кўзум қаросида мардум киби ватан қилғил ғазалининг Эркин Воҳидов амалга оширган таҳ- лилига диққат қилайлик: “Бу сўзларда қанчалик вафодорлик, фидойилик бор, баркамол муҳаббат бор, шеърий ифода эса нақадар теран, жозибали, сержило. “Мардум” сўзининг икки маъноси бор. Мардум – одам, мардум – кўз гавҳари. “Қаро кў- зум” дея мурожаат этади шоир севикли ёрга, “келу мардумлиғ”, яъни одамлик (одамийлик) –одам- гарчилик одатини кўрсат, “кўзум қаросида мардум 1 Воҳидов Э. Шоиру,шеъру, шуур: Адабий эсселар. – Тош- кент: Ёш гвардия, 1987. –Б. 9–224; Воҳидов Э. Ёзувчи ва давр. Сўз латофати. 2-нашр. – Тошкент: Ўзбекистон,2018. – 219 б. 2 Алишер Навоий. Ғазаллар, шарҳлар. Тўплаб нашрга тайёрловчилар: А.Шаропов, Б.Эшпўлатов. – Тошкент: Камалак, 1991. –176 б. 3 Акрам, Ботирхон. Фасоҳат мулкининг соҳибқирони. – Тошкент: Ўзбекистон, 1991. –244 б. 4 Нусратулло Жумахўжа. Сатрлар силсиласидаги сеҳр. Алишер Навоий ғазаллари таҳлили асосида. – Тошкент: Ўқитувчи, 1996. – 224 б. киби”, яъни кўз гавҳари каби “ватан қилғил”, ма- кон (маскан) қилғил. Биргина байтда неча маъно товланишлари – ҳам мардумнинг икки маъноси, ҳам “қаро кўзум”га муқобил “кўзим қораси” ифо- даси – нақадар теранлик, нафосат, мукаммаллик ифодаси бор” 5 . Алишер Навоийнинг: Ҳусни ортар юзда зулфин анбарафшон айла- гач, Шамъ равшанроқ бўлур торин паришон айла- гач.– ғазалининг: Ошкор айлаб юзин кўзумни ҳайрон айлади, Ёшурин олди кўнгул кўзумни ҳайрон айлагач.– бешинчи байти таг мазмунини Эркин Воҳидов ушбу хилда ифодалайди: “Париваш юзини ошкор қилди-ю, кўзни ҳайрат- га солди. Кўзни ошкор ҳайратга солдиву кўнгулни яширин забт қилди” 6 . Биз мавзуимиз талабидан келиб чиқиб, ада- биётшунос олимларимизнинг Навоий ғазаллари таҳлилига доир кузатувларининг кўз тимсолига дахлдор қисмларига эътибор қаратдик. Даври- мизнинг йирик олими, марҳум Нажмиддин Коми- ловнинг кўз тимсолига доир шарҳлари ўзининг мароқлилиги ила кишини мафтун айлайди. Олим- нинг кўзга тааллуқли бир шарҳини қараб чиқай- лик: “Эрур кўнгулда сафо ишқ тоза доғи ила, Нечукки кўзда ёруғлиқ эрур қароғи ила. Ишқнинг доғи – дарду алами, асорати, яраси тозаришдан кўнгилда шодлик, ғурур ва равшан- лик пайдо бўлди. Зотан, бунга ажабланмаслик керак, чунки кўзнинг қорачиғи равшанлиги унинг қорачиғидан. Байтнинг мазмуни шу. Ажойиб таш- беҳ: кўз гавҳари қора, аммо кўришнинг қуввати, ёруғлик ўшандан, демак, ишқ кўнгилга дарду доғ солса-да, лекин кўнгил кўзини равшанлаштира- ди, оламни мусаффо нигоҳ билан идрок этишга 5 Воҳидов Э. Сўз латофати. Шу манба. – Б.127–128. 6 Ўша манба. – Б.139. 95 Адабиётшунослик • Литературоведение • Literature чироғи ҳидоят бўлади ” 1 . Олим қаламига мансуб таҳлиллардан яна бирида ўқиймиз: Download 1.82 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling