Philological research: language, literature, education filologik tadqiqotlar


Адабиётшунослик • Литературоведение • Literature RESUME


Download 1.82 Mb.
Pdf ko'rish
bet96/118
Sana19.01.2023
Hajmi1.82 Mb.
#1102433
TuriЛитература
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   118
Bog'liq
Filologik tadqiqotlar 2022 (5 son) 05.12.22.

91
Адабиётшунослик • Литературоведение • Literature
RESUME. This article describes the creative activity of Shodmon Bakhshi Khodjamberdiev, a member of 
the People’s Bakhsh of Uzbekistan, the Union of Writers of Uzbekistan, and scientific and theoretical views 
on the genre of folk art - terma.
РЕЗЮМЕ. В данной статье описывается творческая деятельность Шодмона Бахши Ходжамбер-
диева, члена Народного бахша Узбекистана, Союза писателей Узбекистана, и научно-теоретические 
взгляды на жанр народного творчества – терма.
Philological research: language, literature, education
2022; 5-6(5-6);
Qabul qilingan sana: 18.11. 2022
Nashr etilgan sana: 28.11.2022
ISNN: 2181-1741 (Print); ISNN: 2181-1725
ИЖОДКОР ШАХСИЯТИ ВА ВОҚЕЛИК ИНЪИКОСИ
(ҚЎЧҚОР НОРҚОБИЛ ИЖОДИ ВА АЙРИМ АСАРЛАРИ МИСОЛИДА)
Гузал Амиркуловна Химматова, 
Термиз давлат университети Ўзбек адабиётшунослиги кафедраси катта ўқитувчиси, 
филология фанлари бўйича фалсафа доктори
Ўтган асарнинг 80-йиллари охири ва 90-йил-
ларнинг бошларида адабиётимизга бирин-кетин 
ёш носирлар кириб келди. Назар Эшонқул, Аб-
дуқаюм Йўлдошев, Наби Жалолиддин, Улуғбек 
Ҳамдам, Зулфия Қуролбой қизи, Қўчқор Норқо-
бил сингари ўша даврнинг кенжа авлодига ман-
суб дея аталган ижодкорлар адабиётимизга ян-
гича оҳанг, руҳ олиб кирди. Улар орасида Қўчқор 
Норқобил ижодининг ҳам алоҳида ўрни бор. 
Қўчқор Норқобилнинг “Кафтимдаги қизғалдоқ”, 
“Хосиятли дунё”, “Дераза рахидаги гул” шеърий 
китоблари, “Дарё ортидаги йиғи”, “Кулиб тур, 
азизим”, “Қуёшни ким уйғотади?..”, “Кўзларингни 
кўргани келдим”, “Афғон: 2 рота”, “Осмон остида-
ги сир”, “Биз жангдан қайтмадик...”, “Бу ерларда 
ҳаёт бошқача” номли насрий китоблари чоп этил-
ган. “Тақдир синовлари”, “Қуёшни сен уйғотасан”, 
“Нур сояда қолмайди”, “Омад биз томонда”, “Сув 
кўрмай этик ечма”, “Заминдан олис кетма”, “Дил-
даги доғ”, “Ўз уйингдан бахт изла”, “Атиргуллар 
қисмати”, “Гул олмаган гўзаллар” каби драмала-
ри Республикамиз ва вилоят театрларида саҳна-
лаштирилган.
Эътиборли жиҳати, Қ.Норқобил ҳам Сурхон 
заминидан етишиб, адабиётимиз майдонида дов-
руғ қозонган Шукур Холмирзаев, Тоғай Мурод, Эр-
кин Аъзам, Усмон Азимов, Нодир Норматов каби 
ижодкорларнинг муносиб издоши бўлиб, шу масъ-
улиятни ҳис қилиб қалам тебратиб келмоқда. 
Ижодкорнинг шаклланишида у яшаган давр 
ва муҳит муҳим роль ўйнайди. Ўрта мактабни би-
тириб, Афғонистонга ҳарбий хизматга, аниқроғи, 
жанггоҳга юборилган бўлажак адибнинг ижоди-
да уруш асосий мавзуга айланди. Унинг ёзувчи-
лик қисматига шу битилди. Ўз кўзи билан кўрган 
уруш даҳшатлари, фожеликлар, яқин сафдош-
лари, дўстларидан айрилиш адибнинг изтиробга 
солади. Руҳий изтироблар унга тинчлик бермай-
ди. Назаримизда, Қ.Норқобил бошқа мавзуда 
ёза олмасди. Чунки уруш фожиалари, минглаб 
ўғлонларнинг фарёдлари, гуноҳсиз одамлар-
нинг бевақт ўлими. Буларнинг барчаси ёзувчини 
қалам олишга ундаган бўлиши, шак-шубҳасиз. 
Афғон заминида бўлган уруш аслида мавжуд ту-
зумнинг босқинчилик юриши, унда иштирок этган 
инсонлар эса қаҳрамонлар эмас, балки босқинчи 
бўлиб, гуноҳсиз одамларнинг қотилига айланган 
сиёсат қурбонлари эканлигини адиб ўз асарлари-
да акс эттиради. 
Одатда ижодкорнинг таржимаи ҳоли унинг 
асарлари қаърига сингиб кетади. Қ.Норқобилнинг 
аксарият асарларида унинг ўзи қаҳрамон сифа-
тида кўринади. Адиб уруш ҳақида ёзар экан, унга 
ёлғон аралаштирмайди. Уни борича тасвирлайди. 
Қ.Норқобил ўзининг суҳбатлар ва интервьюла-
рида Афғон уруши ҳақида қуйидагиларни хотир-
лайди: 
“Афғонистонга боришимиз ҳақида билмаган-
ман...кўпчилик билмаган, аввал Туркманистонга 
олиб боришди, бир ойлар ўтганидан кейин зо-


92
Адабиётшунослик • Литературоведение • Literature 
битлар айтишни бошлади Афғонистон ҳақида... 
Қочиб бўлмаса, бормайман деб айта олмасанг. 
Минг қаҳрамонлик руҳи билан тарбияламасин, 
барибир ўйлайсан, қайтиб келармиканман деб... 
Менимча, ҳамма болаларнинг хаёлида шу бор 
эди. Хуллас, бизни аввалига юк учоғида Кобулга 
олиб боришди. Тушганимдан бошқача бир ҳолат 
эди... У ердаги аскар болаларнинг юзлари сарға-
йиб кетгандай эди. Нурсиз юзлар эди. Ўзбек, турк-
ман, қозоқ, қирғиз ва тожиклар кўп эди сафдошла-
рим орасида... Биласизми, 12 май, 1987 йилда...
биз қуршовда қолдик. Бу менинг иккинчи туғилган 
куним эди. Атрофда ўликлар... Нима бўлганини 
билмаганман очиғи. Бир машинада уч киши ти-
рик қолдик. Қуршов ёмон нарса. Шунда ўлимни 
кўрдим. Биласизми, дунёда тинчликдан азизроқ 
неъмат йўқ... майда-чуйда дардлар, ташвишлар... 
Нолиётган одамни кўрсам раҳмим келади..”
1
Юқоридаги фикрлардан ҳам кўриниб турибди-
ки, бу эндигина етуклик остонасига қадам таш-
лаётган, ҳали дунёқараши ҳам, характери ҳам 
шаклланиб улгурмаган ўспириннинг изтироблари. 
У ҳали воқелик дарёсининг гирдоблари уни қаёқ-
ларга оқизиб кетиши мумкинлигини англаб етма-
ган.
Маълумки, Қ.Норқобил ижодини шеърлар 
ёзиш билан бошлаган. Афғон урушига оид даф-
тари нашр этилмасдан олдин ёт умидли шоир 
сифатида эътироф этилган эди. Умуман, шеъ-
рият ва наср фалсафадаги билиш назариясининг 
ҳиссий ва ақлий билиш босқичларига ўхшаб ке-
тади. Чунки ҳиссиёт билан сезги, ҳиссиёт, тасав-
вур шакллари муҳим ўрин тутса, ақлий билишда 
далилларга асосланиб, нарса ва ҳодисалар ўрта-
сидаги алоқадорликни англаб умумлаштириш ва 
объектив оламни ранг- баранглиги билан кўришга 
эришилади.
Қ.Норқобил насрида билиш назариясининг 
ҳар иккала босқичи иштирок этади. Буни таниқли 
адиб Шукур Холмирзаев ҳам ўз фикрларида эъ-
тироф этган эди: “Қўчқор Норқобил шоир, шунинг 
учун унинг насри камтарона. Ушбу жумлага бир 
назар ташлайлик: “Шоир сигарет тутатди. Нам ҳа-
вода сигарет тутуни буралиб ҳавога ўралади. Бу 
ҳолат шоир учун мароқли эди. Ёмғир. Ғира- шира-
лик. Салқин ҳаво... У кейинги бекатгача пиёда юр-
гиси келди.” Бу ерда гап асар қаҳрамонларининг 
шоирлиги ҳақида эмас, умуман тасвир ҳақида – 
аниқроғи, борлиқни қабул қилиш сонияси ҳақида 
кетаяпти...”
2
Ҳиссий билимдан ақлий билимга ўтиш сифат 

https://ziyouz.uz/ilm-va-fan/adabiyot/abdurahim-erkaev-
estetik-ong-va-badiiy-bilish/

Қўчқор Норқобил. Қуёшни ким уйғотади. Сўз боши муал-
лифдан. Шукур Холмирзаев . – Тошкент: Шарқ, 2007. – Б. 3.
ўзгариши ҳисобланади. Ақлий билишнинг шакл-
лари тушунча, ҳукм ва хулосадир. Қ.Норқобил 
насрида шу икки тушунча бир- бирига шундай 
уйғунлашиб кетдики, ягона бир бутунликни ҳосил 
қилади – ҳиссиётлар, сезгилар ифодаси ҳукмга, 
хулосага йўл очади. “Дарё ортидаги йиғи” аса-
рида шундай эпизод бор: “Учинчи куни Баграмга 
кираётиб қандай вайронагарчилик қилган бўлсак, 
ун-дан ҳам беш баттар ўйинлар кўрсатиб қайтдик. 
Экинзорларни тағин яксон этдик, қишлоқларни 
ўққа тутдик, бузилган уй ва қўпорилган деворлар-
гина oмон қолди.
Аҳолиси қўрққанидан ташлаб кетган қишлоқ-
лар харобага айланган эди. Биз инсоний ҳис-туй-
ғуларни унутган, ҳар қандай ёвузликдан тап- торт-
майдиган, лекин дунё ёвузликдан иборатлигини 
англаб улгура олмаётган махлуқларга айланган 
эдик... Эй, худо! Бундан ортиқ шармандалик бор-
микин?!. Дунёга шунчалик гуноҳ иш қилиш учун 
келганмидим?”
3
Кўриниб турибдики, экинзорларни пайҳон қи-
лиш манзараси ҳиссиёт ва сезгиларни жунбушга 
келтириб, кучли умумлашма – гражданлик эъти-
қоди мустаҳкам шахснинг қалб нидоси бўлиб янг-
рамоқда.
Қ.Норқобил уруш акс этган қисса, ҳикоя, кун-
даликларида хотира жароҳатлари ҳақида бот - 
бот гапириб ўтади. Ана шу хотира оғриқлари ҳам 
ёзувчининг поэтик услубига ўз таъсирини ўтказ-
ган. Бу асарлар сюжетидаги воқеалар кўпинча 
хотира, туш, алаҳсираш, галюцинация шаклида 
реаллашади. Шу тариқа ёзувчи реалликдан но-
реалликка, нореалликдан реалликка ўтаверади. 
“Дарё ортидаги йиғи”, “Кулиб туриб, азизам”, “Ўн 
саккизга кирмаган мен бор” қиссаларининг барча-
сида ана шундай индивидуал услуб белгиларини 
кўрамиз.
Қ.Норқобил насрида муаллиф номидан сўзла-
ниши ҳамиша ҳам бу қаҳрамоннинг Қўчқор Нор-
қобил эканлигини англатмайди. Ундаги қаҳрамон 
муаллиф, лекин айни пайтда муаллифлар эмас. 
Бу гўёки шеърий асардаги лирик қаҳрамонни эс-
латади – лирик қаҳрамон ҳам бир пайтнинг ўзи-
да индивидуал шахс “мен”, шу билан бир умум-
лашма “мен”. Адабиётнинг умумий қоидаларидан 
келиб чиқадиган бўлсак, муаллиф образи умум-
лашма характерга эга. Индивидуал хусусиятлари 
билан бирга муаллиф характери тушунтирилган. 
Қўчқор Норқобил асарларидаги қаҳрамонни аф-
ғон уруши қатнашчиларининг умумлашма образи 
дейиш мумкин. Адибнинг ўзи ҳам публицистик 
чиқишларида афғон уруши ҳақида гап кетганда 
3
Қўчқор Норқобил. Дарё ортидаги йиғи / Қуёшни ким уйғо-
тади. – Тошкент, Шарқ, 2007. – Б.72.


93
Адабиётшунослик • Литературоведение • Literature
сафдошлари, полкдошлари ва ўзи ҳақида гапи-
радиган бу образлар унинг насрида бирлашиб, 
полифоник тафаккур тарзини юзага келтиришини 
таъкидлаган эди.
Маълумки, Қўчқор Норқобил ҳарбий хизматдан 
қайтгач, афғон уруши мавзусидаги насрий асар-
ларини ёзишни бошлайди. Унинг кундаликлари-
дан таркиб топган “Қуёшни ким уйғотади” асарини 
кузатганда, бевосита афғон уруши пайтида ёзил-
ган кўплаб хотира ва қайдларини учратамизки, 
бу қайдлар бадиий асарлари учун “хамиртуруш” 
вазифасини ўтаган. Ижодкор шахсиятининг шакл-
ланиш босқичларини кўрсатиб ўтишда биографик 
маълумотларидан ташқари кундаликлари ҳам 
муҳим манба бўлиб хизмат қилади. 1987 йил 25 
сентябрь санасидаги кундаликда қуйидаги гап 
келтирилган: “Файзиободга киролмадик Ерлик 
аҳоли бизга ҳеч қачон эл бўлолмасди”.
1
Шу факт-
га диққат қиладиган бўлсак, “Биз афғон тупроғида 
ортиқчалик қилаётганлигимизни англаб етаяп-
миз” жумласидан маълум бўладики, ижодкорнинг 
дунёқараши ўзгариб бораяпти., англаб етаяпти. 
Ҳали бу факт ва қайдларнинг бадиият намунасига 
айланиши учун маълум вақт керак. Чунки моҳияти 
англаб бўлинмаган, тафаккурда пишиб етилмаган 
воқеликнинг узуқ-юлуқ пароканда чизгилари би-
лан насрий асар ёзиш мумкин эмас. Бундан таш-
қари бўлиб ўтаётган бу воқеалар даврнинг “чиғи-
риғи”дан ўтиб, маълум бир якунга етиши керак. 
Ёзувчининг илк ҳикояларига 1988, 1989 йиллар 
санаси қўйилган. Булардан йирикроқ асар “Дарё 
ортидаги йиғи” қиссаси 1990 йил ёзилганлигини 
эътиборга оладиган бўлсак, Қўчқор Норқобилнинг 
насрий ижодга жуда тез ва шиддат билан кириб 
келганлигига гувоҳ бўламиз.
Ўтган асрда дунё тарихида собиқ шўро тузу-
мининг мудҳиш хатоси дея таърифланган Афғон 
уруши глобал муаммога айланди. Адабиётимиз-
да бу уруш даври акс эттирилган талай асарлар 
яратилди. Қ.Норқобил ана шу уруш иштирокчи-
си сифатида урушни асарларида тасвирлади. 
Урушнинг бутун фожиасини лирикада сиғдириш 
душвор. Бунда прозанинг имкониятлари кенгроқ. 
Адиб прозада бу мавзуда талай асарлар яратди. 
Қўчқор Норқобил моҳият эътибори билан уруш 
изтироби, азобли оғриқларини тасвирлар экан, 
умр баҳорининг қаҳратонга айланиш жараёнини 
ифодалайди. Инсоннинг 18 ёшдаги беғубор, маъ-
сум ҳолати, ҳаёт завқи нашидасидан масрур бў-
либ, оламга меҳру-муҳаббатга тўла нигоҳ билан 
боққан ёшларга зид тарзда бу даврда кўпгина 
азобу қийноқларни, уқубатларни бошдан кечир-
ган ўсмирлар ҳаёти ёритиб берилади...
...Инсонийликни бой бериш, юрт ва миллат 
тақдири, ҳаёт-мамот масаласи ҳар бир жумла 
қатидаги чексиз дард, фиғон, инсониятни – муд-
роқ қалбларни огоҳликка даъват этади. Қаҳрамон 
туш ва хуш орасида онгини кемираётган зулмат 
пучмоқлари, уруш хотираларини енгишга интила-
ди. Бироқ унинг иродаси, куч-қуввати емирилиб, 
қабоҳат асирига айланади. Афғон уруши оила, 
жамият, миллатни яксон қилади. Ҳар бир халқа 
ич-ичидан узилади, вайронкор кучлар мақсадига 
эришади. Энг ёмони, у инсониятнинг барча қатла-
мига ўлим шаробини улашади. 
Қўчқор Норқобилнинг “Дарё ортидаги йиғи”, 
“Қоронғу уй” қиссаларида ҳам масаланинг бошқа 
жиҳати қамраб олинади. Бунинг боиси шуки, уруш 
фожиалари муаллиф – аёвсиз жанглар иштирок-
чисининг қалбидан ўтади, дил азобига айланади. 
Қисса қаҳрамони ҳикоячи ҳар бир аскар вафоти-
да руҳан азобланади, қаҳрамон ҳолатига дард-
кашлик ҳисси устун келади”.
2
Умуман олганда, Қ.Норқобил Ш.Холмирзаев 
айтганидек: “адабиётшунослигимиздаги жўн, сод-
да ишланган йўллардан” бирига тушиб қолмади, 
балки ўзининг янги, оригинал йўлини топиб олди. 
Бу ижод йўлини тадқиқ этганда замонавий фал-
сафа, психология ютуқлари асосида кузатувлар 
олиб бориши кутилган натижаларга олиб келади.
RESUME
1
This
2
article discusses the factors that prompted Kochkor Norkabil to become a writer. The 
negative complications of the Afghan war, its impact on the soul and life of a person, the role of landscape in 
the writer’s work are presented through the stories “Daryo ortidagi yigi”, “Korongu uy”.
РЕЗЮМЕ. 
В этой статье рассмотрены факторы, побудившие Кочкора Норкабила стать писателем. 
Негативные осложнения афганской войны, ее влияние на душу и жизнь человека, роль пейзажа в 
творчестве писателя представлены через рассказы 
“Дарё ортидаги йиғи”, “Қоронғу уй”
.

Ўша манба. – Б.50.

Расулова У. ХХ аср ўзбек қиссачилиги (поэтик изланишлар ва тараққиёт омиллари). – Тошкент: Qamar media, 2020. – Б. 
88-90.



Download 1.82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   118




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling