Philological research: language, literature, education filologik tadqiqotlar


Download 1.82 Mb.
Pdf ko'rish
bet93/118
Sana19.01.2023
Hajmi1.82 Mb.
#1102433
TuriЛитература
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   118
Bog'liq
Filologik tadqiqotlar 2022 (5 son) 05.12.22.

Номинг сенинг Туркон дарё,
Худо чиндан берган дарё,
Элу халқни терган дарё,
Юртга ҳаёт берган дарё,
Авлодларим кўрган дарё, 
Пиёдалаб кечиб ўтдим,
Баҳри дилим очиб ўтим,
Юртга қувват берган дарё,
Сувинг келар узоқлардан,
Тўдаланиб булоқлардан,
Шовқинларинг кетмас қулоқлардан,
Менга илхом берган дарё.
1
Термадаги қофияларга қаранг? Туркон дарё, 
кўрган дарё, берган дарё, терган дарё, очиб ўтим, 
ичиб ўтим, кечиб ўтим, узоқлардан, булоқлардан, 
қулоқлардан, турган дарё, юрган дарё ва бошқа-
лар. 
Туркон дарёга бағишланган термаси 28 мис-
радан иборат бўлиб, дастлаб 5 мисра, сўнг 24 
мисра кетма-кет мисра а+а+б+а шаклида қофия-

Хўжамбердиев Ш. Куйла, Сурхон дўмбираси. – Термиз: 
Сурхон-нашр, 2019. – Б. 40.
ланган. Терма асосан, 8 бўғинли, 4+4 таркибида 
туроқлашган.Бу дарё ҳақида Ўзбекистон, Тожи-
кистон, Туркманистон, Қозоғистон Республикала-
рида ном қозонган Шодмон бахшининг етти пушти 
сулолалари ҳам ўз термаларида куйлаб ўтишган. 
Бир даврада мухлисларидан бири Шотўра 
юзбошидан «Юзбоши, сизнинг бахшичилик кас-
бингиз қайси бир фарзандингизга насиб қилади?» 
– деб сўрайди. Шунда бахши ўйланиб туради-да, 
афсус ила: «Ҳа, менинг касбим ўзим билан кета-
ди», – дейди. Бироздан кейин қўшиб қўяди: «Қан-
чадир йиллар ўтади, билмадим, авлодларимиз-
дан бир чапақай бола туғилади. Менинг касбимни 
ўша чапақай давом эттиради». Бу гап одамлар-
нинг ёдидан чиқмай, тилдан – тилга кўчиб юрди. 
Афсонавий гап вақт ўтиб ҳақиқатга айланганда, 
одамлар хайратда қолдилар. Калламозорда ча-
пақай – Шодмон бахши пайдо бўлди. У ўн ёшида 
қўлига соз олган бахши бола шундай терма айтди:
Ўн ёшимдан қўлимда созим,
Авжланади суҳбату – базим,
Элу халқимга бўлдим лозим,
Ҳақ-ҳурматига қилай таъзим,
Олқишларингди оқлай ўзим, 
Шотўра оқинга авлод ўзим,
Қодир, Чорша бахши устозим,
Устоз билан баланд парвозим.
2
Ушбу термада ҳам бахшининг бадиҳагўйлик 
маҳоратининг юксаклиги сезилиб турибди. Тер-
мадаги созим, қофияларга эътибор қаратайлик: 
базим, лозим, таъзим, ўзим, сўзим, устозим, пар-
возим ва бошқалар. Бу қофиялар бир зарб билан 
айтилган ва тўқилган терма гўё селдек қуйилиб 
келган қофиялар тизмаларидир. 
Шодмон бахши Шеробод достончилик мак-
табининг етук вакиллари Қодир бахши Раҳимов, 
Чоршанби бахши Раҳматуллаев, Хушвақт бахши 
Мардонақулов, Шоберди бахши Болтаевлардан 
бахшичилик сабоқларини олганлигини фахр би-
лан айтиб юради. 
1980 йилдаги бир учрашув Шодмон бахши 
ҳаётини тубдан ўзгартириб юборди. Ўша даврда 
эл оғзига тушган қашқадарёлик машҳур Қодир 
бахши Раҳимов Қизириқ туманидаги бир тўйга ке-
лади. Бундан хабар топган раҳматли Носир ака-
си Шодмонни олиб ўша тўйга боради ва укасини 
таништиради. “ Бу йигит Сизга шогирд бўлса...” 
дея айтади. Қодир бахши сўрови билан Шодмон 
берилиб бир куйни чалади. Шунда Қодир бахши 
“Оҳ-ҳо, бу бола мендан ҳам ўтиб кетибди-ку!” де-
ган мақтови ўсмир шогирднинг кўнглини тоғдай 
кўтаради. 

Хўжамбердиев Ш. Сурхонданман Сурхондан /Термалар 
– Қарши: Насаф, 2017. – Б. 20.


88
Адабиётшунослик • Литературоведение • Literature 
Шодмон бахши Қодир бахшининг хонадонида 
узоқ йиллар яшаб, бу даргоҳда достон куйлаш 
сир – асрорларини пухта ўрганди. Бахши ёш Шод-
монни ўз фарзандидек кўриб, унга алоҳида меҳ-
рини берди. Қобилиятли шогирд устознинг кўнг-
лидан борар, достонларни хатосиз ёд олар, бобо 
бахшилардек ижросидан ҳайратланарди. Қодир 
бахши Раҳимов кейинчалик ўз хотираларида 
“шогирдларим орасида сурхондарёлик Шодмон 
Хўжамбердиев бахшичилик санъатига жуда бар-
вақт қадам қўйди, у сўзга чечан, хотираси кучли, 
халқ услубида термалар яратиш салоҳияти би-
лан бошқалардан ажралиб туради” деб эътироф 
этади. Ҳа, ҳаёт тараққиётда, авлодлар ўсиб-ул-
ғайишида, анъаналар халқалардай авлодларни 
бирлаштиради. 
Маълумки, юртимизда кўплаб бахшичилик 
мактаблари тараққий этган бўлиб, Шеробод дос-
тончилик мактаби алоҳида ўринга эга. Афсуски, 
мактабнинг илгариги намоёндалари хақида маъ-
лумотлар бизгача етиб келмаган. Фақат ХХ аср 
бошларида яшаган Бобо шоир, ундан кейин ўт-
ган Қосим кўр бахши (1914 йилда вафот этган), 
Шерна юзбоши Бекназар ўғли хақида айрим маъ-
лумотларгина сақланган. Биргина Шерна бахши-
нинг махорат мактабидан Мардоноқул Авлиёқул 
ўғли, Умир бахши Сафаров, Нормурод бахши, Аҳ-
мад бахши, Жўра Эшмирза ўғли, Нурали Боймат 
ўғли каби 20 га яқин достончилар етишиб чиққан. 
Шодмон бахшининг ёдкаш, бир термасини яна 
ўзгаришсиз такрор айтадими йўқми деган мақсад-
да (Маҳмуд Абулфайз билан 2001 йил 12-май)“ 
Дўмбира” термасини иккинчи борганимизд айтиб 
беришини илтимос қилдик.
1
Бахши иккинчи айт-
ганда дўмбира ҳақида бутунлай бошқача терма 
айтиб берди. Шодмон бахши яна “Дўмбирам” дея
ўз термасини баланд пардаларда куйлаб берди. 

Download 1.82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   118




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling