Philological research: language, literature, education filologik tadqiqotlar


Download 1.82 Mb.
Pdf ko'rish
bet88/118
Sana19.01.2023
Hajmi1.82 Mb.
#1102433
TuriЛитература
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   118
Bog'liq
Filologik tadqiqotlar 2022 (5 son) 05.12.22.

 V - - - / V - - -
Шеър арузнинг ҳазажи мусаммани солим ваз-
нида ёзилган. Айни ҳолат янги ўзбек шеъриятида 
аруз вазнидан бармоқ вазнига ўтиш жараёнлари 
Чўлпон ижодидан бошланганлигини кўрсатади.
Чўлпон шеъриятида анъанавий мусамматлар-
нинг мусаллас, мураббаъ, мухаммас, мусаддас
мусамман шаклларидан маҳорат билан фойда-
ланиб оригинал поэтик образлар яратди. 
Мусаллас-арабча-учлик. Ҳар бир банди уч 
мисрадан ташкил топган шеър шакли бўлиб, мум-
тоз адабиётимизда нисбатан кам учрайди. Жадид 
шоирларидан Ҳамза, Чўлпон ижодида айрим на-
муналар мавжуд. Чўлпоннинг “Кўклам ёмғири”, 
“Келинчак”, “Бу нима нарса” каби шеърлари му-
саллас шаклида ёзилган. “Келинчак” шеъри ўн 
тўрт банддан иборат бўлиб, а-а-б, б-б-б, в-в-б, 
г-г-б тарзида қофияланган. Шеърнинг ритми ен-
гил, қофиялари ўзаро оҳангдош. Шеърда эрксиз 
келинчакнинг аламли, изтиробли кечинмалари 
ифодаланган. Чўлпон мусалласни бармоқ вазни-
да ёзиб унга замонавий руҳ бағишлади.
Чўлпон мураббаъ шаклида ҳам бир қатор 
шеърлар яратди. Мураббаъ-арабча тўртлик. “Му-
раббаъ андин иборатдурким, тўрт мисра айтилур, 
ёзилганда уни ҳам бўйига, ҳам энига ўқиса бўлур”, 
- деб ёзади А. Ҳусайний
3
. Бу шаклнинг имконият-
ларини мумтоз шеъриятда А.Яссавий, Машраб, 
Муқимий каби шоирлар анча кенгайтирди. Му-
раббачилик ХХ аср бошлаари ўзбек шеъриятида 
ҳам анча кенг истифода этилди. Ҳамза, Чўлпон 
мураббаъ жанрининг бармовқ вазнида бошловчи-
ларидан бўлди. “Жадид шеъриятида анъанавий 
мураббалардаги қофияланиш шакли сақланса 
ҳам уларда имкон қадар мазмунни янгилашга 
интилиш сезилади”
4
. Хусусан, Чўлпон мурабба 
жанрининг бармоқ вазнида бошловчиларидан 
бўлиб, ўз даврининг ижтимоий-сиёсий муаммола-
рини қаламга олди. Шоирнинг “Юпанмоқ истаги”, 

Ҳусайний А. Бадойиус-санойиъ. – Тошкент: Ғ.Ғулом но-
мидаги нашриёт, 1981. – Б. 107-108.

Тожибоева М. Жадид адабиёти ва мумтоз анъаналар. – 
Тошкент: Мумтоз сўз, 2011. – Б. 102.


83
Адабиётшунослик • Литературоведение • Literature
“Ишқ”, “Сезгини”, “Рақамлик севги”, “Диёрим” каби 
шеърлари мурабба шаклида ёзилган. “Юпанмоқ 
истаги” – мураббаъ шаклининг гўзал намунаси. 
Шеър тўққиз банддан иборат бўлиб, ўн бир ҳижо-
ли бармоқда ёзилган. Мураббанинг ёзилиш шак-
ли А. Яссавий ҳикматлари каби аааа; ббба; ввва 
тарзида қофияланган: 
Билмадим кўнглимни юпатгай кимлар;
Тоғларми, тошларми ё оқар сувлар
Ёки кишанлардан бўшалган қуллар,
Ёки севилмасдан ташланган туллар?
Шеър 1922 йилда ёзилганлигига эътибор қа-
ратсак, шоирнинг истиқлол ҳақидаги орзу умид-
лари сарабга айланиб, тушкунлик ҳолатида экан-
лигини сезиш қийин эмас. Шеър тезис-антитезис 
шаклида ёзилган. Лирик “мен” кўнглини кимлар 
юпатгай – савол; жавоб ҳам айни ҳар банднинг 
охирги мисрасида берилган: вафосиз нурлар, кўк-
даги ҳурлар, яланғоч чўллар, “ёрЁ деган кўзлар, 
у аччиқ сўзлар, ҳўлланган кўзлар, ўйноқи қизлар. 
Хулоса якуний бандда берилади:
Ўйланган ўйларла кўнгил юпанмас, 
Кўнгилнинг истаги ўй билан қонмас
Айтарлар бу тунда ёруғ шам ёнмас,
Чақмаса гугуртни асл ўғуллар...
Юртнинг асл ўғлонлари гугуртни чақмаса эрк 
ва озодлик йўлини ёритиб бўлмайди. Мурабба-
дан келиб чиқувчи асосий хулоса шу.
Чўлпоннинг усмонлича йўлда ёзилган “Ишқ” 
шеъри ҳам мураббаъ шаклида. Чўлпон усмон-
ли турк адабиётидан ортиқ даражада мутаассир 
бўлган. Тавфиқ Фикрат, Ризо Тавфиқбек, Номиқ 
Камол шеърларидан таржималар қилиб ўзи ҳам 
усмонлича шеърлар битди. Шоирнинг “Ишқ” шеъ-
ри бармоқ вазнининг ўн бир ҳижосида ёзилган 
бўлиб олти банддан иборат. Мураббаънинг қо-
фияланиш тизими аааб, вввб, гггб тарзида. Шоир 
ишқни илоҳий даражага кўтаради. Ишқ инсонни 
диндан, иймондан чиқарадиган илоҳий мўъжиза 
сифатида талқин этилади: 

Download 1.82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   118




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling