Пинхасов ҳозирги ўзбек адабий тили лексиколосия ва фразеология
Download 3.63 Mb. Pdf ko'rish
|
Yakub Pinxasov Hozirgi o\'zbek adabiy tili Leksikologiya va frazeologiya
Аччиц чойдан бўл-
син. Бундай аччиц гаплардан биз ҳам бснасиб қолмадик. (С. Анорбоев.) Биринчи мисолдаги аччиқ чой ибораси синтактик боғланма бўлиб, ҳар бир сўз лексик мач^посида қўлланмоқда. Иккинчи миоолдаги аччиц гап ибораси фразеологик қўшилма ҳисобланади, чунки бунда гап сўзи ўз маъиосида, аччиц сўзи эса кўчма маънода (койитувчи, ранжитувчи маъноларида) ишла- тилган. Яна тубандаги мисоллар чоғиштирилсин: Биз ишнинг кўзини билувчи кадрларни тарбиялаишмиз керак. Бу чолнинг кўзи ҳали яхши кўради. Ғалабанинг калити бизнинг цўлимизда! (Яшин.) Ш кафнинг калити кимда экан? ва бошқа шу кабилар. Фразеологик қўшилмаларпи компонентларининг ўзаро ало- қага кириши, уларнинг қайси сўз туркумлари орқали ифодала- ниши жиҳатдан уч турга ажратиш мумкин: а) қаратқичли фра- зеологик қўшилма, б) сифатловчили фразеологик қўшилма, в) предикативли фразеологик қўшилма. Қаратқичли фразеологик қўшилмаларда биринчи сўз ўз лек- сик маъносида келган компонент қаратқич келишигида (ё бел- гили, ё белгисиз шаклда), иккинчи сўз — кўчма маънода келган компонент қаралмиш ҳолида бўлади:— Уртоцлар,— деди Қулму- род,— бу далилларнинг ҳаммасидан маълум бўлишича, жино- ятнинг ипи бориб «Нўъмон ўғли» деган йигитга тацалади , www.ziyouz.com kutubxonasi (С . Айний.) И ш н и н г К ўзи н и топдим, деб ўйладинг-да. (А . М ух- тор.) Бу мисоллардаги жиноятнинг ипи (жиноятнинг бошла- ниши, сабаби маъносида), ишнинг кўзи (ишнинг йўли, усули, методи маъносида) иборалари қ а р а т қ и ч л и ф р а з е о л о - г и к қ ў ш и л м а л а р д а н д и р . Жамиятнинг гули, тинчлик кабутари, пахтанинг тили, меҳнат- нинг меваси, жиноятнинг изи каби иборалар ҳам фразеологик қўршлма жумласига киради. Сифатловчили фразеологик қўшилмаларда биринчи сўз — кўчма маънода келган компонент сифатловчи, иккинчи сўз — ўз маъносида келган компонент сифатланмиш вазифасида келади: Тўхтамурод умрида дадасидан бунчалик ц а т т и қ гапэшитма- ган эди... Дадасининг а ч ч и қ с ў з л а р и миясига қадалди-қолди. (С . Анорбоев.) Мисоллардаги қаттиҳ гап (койитувчи, ранжитув- чи маъносида), аччиқ сўзлар (койитувчи, ранжитувчи; таъсирли маъносида) иборалари с и ф а т л о в ч и ф р а з е о л о г и к ҳў- ш и л м а л а р д а н д и р. Сифатловчили (|)разеологик қўшилмага оғир йигит, қалтис ҳазил, нозик масала, нордон сўзлар, қўли гул киши каби ибора- лар ҳам мисол бўла оладн. Предикативли фразеологик қўшилмаларда биринчи компо- нент — ўз маъносида келган аналигик типдаги қўшма феълнинг етакчи қисми, иккинчи компонент— кўчма маънода келган ана- литик типдаги қўшма феълнинг кўмакчи қисми алоқага кирган бўлади: Б у касалнинг эндигина иштпақаси о ч и л д и . Қомсомол яна кўрсин, о в о зга қ ў й с и н . Мисоллардаги иштаҳаси очилди (иштаҳага кирди, энди овқатланишга киришди маъносида), овозга қўйсин (овоз натижасини билсин, сайлаб кўрсин маъ- ноларида) иборалари п р е д и к а т и в л и ф р а з е о л о г и к қў- шилмалардан саналади. Уққа тутди, тўпга тутди, қўл кўтарди, ҳақинг кетмайди, ваъ- да берди каби иборалар ҳам предикативли фразеологик қўшил- малар жумласига киради. Н< $ * 34- Download 3.63 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling