Қафасдан бўшалган ҳар қуш
Қайтиб ўзини солурму?
(Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий.)
Бу афоризмнинг кўчма маъноси — эркинликка эришган меҳ-
наткашлар эксплуататорларга қайта таслим бўлишни истамай-
дилар, демакдир.
Афоризмлар ҳам маҳоллар каби шакл жиҳатдан
икки тур-
лидир:
й) прозаик шаклдаги афоризмлар:
М уш укка риоят кабутарга офатдир ва шағал жонибин1 тут-
моҳ товуқ тухмин қурутмоқдир. (А . Навоий.) Бу афоризм душ-
ман томонини олма, уни ҳимоя қилма,
душманга омон берма,
деган кўчма маъноларни ифодаламоқда.
Ифлос қўл билан отилган балчиқ тоза кишига асло юқмайди.
(Ш . Рашидов.)
Бу афоризм туҳматчи, ғийбатчиларнинг бўҳтони, душман-
ларнинг иғвоси виждонли кишиларни, дўстларни чўчита олмайди,
деган кўчма маънони билдирмоқда.
б) поэтик шаклдаги афоризмлар:
Эрурман васлинга доим талабгор,
Нечаким тун узун бўлса, тонги бор.
(Хоразмий.)
Бу афоризм ҳар қандай меҳнат, ҳар қандай қийинчилик-
ларнинг охирида роҳат, албатта, бўлади, деган маънони ифода-
ламоқда,
Ут иши —
қовурмоқ,
Ел иши —
совурмоқ.
(А. Навоий.)
Бу афоризм дўст ҳамиша яхшилик, душман эса доимо ёмон-
лик қилади, деган маънони билдириб келмоқда.
«
Сарву гулу лола харидори бор,
Л ек сомоннинг дағи бозори бор.
(А. Навоий.)
Бу ҳикматли ибора орқали ҳар нарсанинг ўз талабгори, ҳар
бир ошиқнинг ўз маъшуқаси бор, деган маъно ифодаланмоқда.
Марксизм классиклари томонидан айтилган қимматли ибо-
ра ва
шиорлар, шунингдек, машҳур шахслар, давлат арбобла-
ри тарафидан айтилган қимматли ифодалар ўз
характери жи-
ҳатдан афоризмларга яқиндир:
Д и н — халқ учун афюндир.
1 Жониб — томон, тараф маъносидадир.
www.ziyouz.com kutubxonasi
(К. М аркс.) Меҳнат — барча бойликларнинг манбаидир. (Ф . Э н -
гельс.) Агар душман таслим бўлмаса, уни янчадир (М . Горь-
кий.) ва шу кабилар.
Булар ўзбек тилида янги ифодалар бўл.иб> рус тилидан тар-
жима қилиш натижасида майдонга келгандир. Бундай мисол-
лар рус тилининг ўзбек тили фразеологиясини бойитишда ҳам*
баракали таъсирини кўрсатади.
Мегафорик иборалар ҳам фразеологик
бирлашманинг тур-
ларидан биридир. Бундай иборалар кўпинча икки сўздан, баъ-
зан уч-тўрт сўздан таркиб топиб, бирикма ҳолича бир кўчма
маънони билдиради. Метафорик иборалар: предметларни бир-би-
рига ўхшатиш усули билан ифодалайдш
Метафорик иборалар
кўпинча адабий тилда қўлланади.
Мисоллар:
Бу —
Do'stlaringiz bilan baham: