Платон мил
Download 38.5 Kb.
|
ПЛАТОН
ПЛАТОН (мил.ав. 427—347, Афина) — файласуф, санъаткор, шоир ва драматург. Аттика қироли сулоласи вакили Кодра оиласида туғилган. Онаси Периктиона ҳам ўз даврининг таниқли одамлари—машҳур қонуншунос Салон ва ҳукмдор Критийлар сулоласидан. Маълумотларга кўра, Критий П.нинг Суқротдан таълим олишига сабабчи бўлган. Устози Суқротнинг фожиали ўлимидан (399) сўнг П. Афинани тарк этади. Авваламбор у Мисрнинг Гелиопол шахрида математика, жамиятшунослик, иқтисодиёт ва б. фанларда эришилган ютуқлар б-н яқиндан танишади, сўнгра Жанубий Италияга ва Сицилия оролига боради. 12 йиллик ушбу саёҳат давомида илмий ва ҳаётий жиҳатдан фойдали маълумотлар тўплайди. Жан. Италияда пифагорчилар таълимоти б-н яқиндан танишади, айниқса, машҳур Архит фаолияти тажрибасида давлат арбоби учун фаннинг (айниқса математика) қандай катта аҳамиятга эга эканлигини кузатади. Сицилияда эса, П. Италия ва Юнонда энг машхур бўлган маданий марказ—Сиракуза шаҳрининг ҳукмдори Дионисийнинг кўп қиррали сиёсий бошқарув фаолиятини ўрганади ва унинг меросхўри Дион б-н яқиндан танишади. 367 й.да Дионисий I нинг ўрнига Дионисий II тахтга ўтиргандан сўнг ҳукмдор маслаҳатчиси Дион таклифига биноан П. яна Сицилияга келади. Чунки П. учун бўлажак подшо Дионни идеал давлат қуришга тайёрлаш асосий мақсад эди. Лекин П.нинг ушбу мақсади маълум сабабларга кўра рўёбга чиқмади, аммо энг муҳими — ғоя яратилган эди. П. суҳбат шаклида бадиий-фал-ий асарлар ёзиб қолдирган. Унинг фал-ий қарашлари “Тимей”, “Катта Гиппий”, “Федон”, “Базм”, “Филеб”, “Федр”, мантиқий таълимоти – “Софист”, “Театет”, “Менон” сиёсий қарашлари эса—“Сиёсат”, “Қонунлар”, “Критий”, “Давлат” ва б., асарларида баён этилган. П. фал.сида “Ғоялар дунёси ва соялар дунёси” асосий ўринни эгаллайди. Унинг таълимотига кўра, “Ғоялар дунёси” бирламчи, “соялар дунёси” эса, иккиламчидир. Унингча, ғоя ҳақиқий борлиқни ифодалайди, соялар – яъни оламда мавжуд нарса, ҳодисалар – ўзгарувчан бўлгани боис ҳақиқий бўла олмайдилар. Чунки ҳақиқий тараққиёт ғоялар дунёсига хос. Ҳақиқий ўзгариш ва тараққиётни ҳамма ҳам билмайди, чунки уларни билиш учун инсон катта ақл, соф тафаккур эгаси бўлиши керак, ўзгарувчан соялар дунёсини билиш учун инсонга ҳиссиёт ва идрок етарлидир. “Ғоялар дунёси” замон ва маконга боғлиқ бўлмай, мангу, абадий ва ўзгармасдир, ва шунинг учун ҳам у ҳақиқий дунёдир. Гўзаллик тушунчаси П. учун “ғоя”ни ифодалашда муҳим рол ўйнайди, чунки ушбу тушунча фақат маънан универсал характерга эга. Гўзаллик аниқ предмет, нарса ва воқеликка нисбатан таққосланган нисбийликдан келиб чиқади. Шунинг учун ҳам гўзалликни инсон ақл б-н англайди, агарда ушбу тушунча бирон нарса ёки воқеликкга нисбатан ишлатилса, унда бошқа инсон учун оддий нарса ёки воқеликкина келиб чиқиши мумкин. Гўзаллик, эзгулик (“умумий манфаат”) каби категорияларнинг мантиқий – фал-ий таҳлили “ғоя”нинг инсон ҳиссиётига боғлиқ бўлмаган сабабларни исботлашга қаратилган эди. Чунки мутлақ, универсал гўзаллик ва эзгулик фақат Худога тааллуқли категориялардир. Демак, Худони инсон фақат ақл ёрдами б-н англаб олиши мумкин. П. таълимотида ижтимоий фал., жамият ва давлат масалалари муҳим аҳамиятга эга. Унинг сиёсий, педагогик ва ахлоқий қарашлари ҳам “ғоя” таълимоти б-н узвий боғлиқ. Унингча, давлат аристократия қўлида бўлиши ва халқни итоат этишга мажбур қилиши лозим. П. ўзининг “идеал давлат” наз-ясида жамиятни уч табақага: давлат арбоблари - фай.лар; соқчилар (ҳарбийлар); деҳқонлар ва ҳунармандларга бўлади; Бундай давлатда донолик, жасорат, бардошли меъёр ва адолат каби тўрт тамойил устувордир. Давлатни бошқарувчи шахслар авваламбор ана шундай сифатларга эга бўлишлари керак. Унинг ахлоқий қарашлари ҳам ушбу принципларни атрофлича исботлашга қаратилган. П.нинг ахлоқий қарашларига кўра, маънавийликнинг манбаи инсондан ва жамиятдан ташқарида туради. Маънавий сифатлар (эзгуликлар) аввалдан индивидга, аниқроғи, унинг жонига азалдан берилган, эзгуликнинг туғмалиги П. учун зарурийдир. Шундагина жамият аъзоларини гуруҳларга, табақаларга бўлиниши ҳаққоний ва муқаррар тус олади. Олий фазилат оқиллик, жоннинг оқил қисмининг намоён бўлишидир. Бу донишманд файласуфларга хос фазилатдир. Мардлик (қаҳрамонлик ёки руҳнинг кучи) соқчи-ҳарбийлар учун туғма бўлиб, давлатни ҳимоя қилишга қаратилган. П. таълимотича, оқиллик ва мардлик ижобий ва фаол фазилатлардир. Жоннинг ҳирсий қисмининг мўътадиллик билан боғлиқлиги ҳунармандларга, деҳқонларга, яъни халққа хос бўлиб, улар давлатдаги икки юқори табақага бўйсунишлари лозим. Фазилатлар пиллапоясининг қуйи қисмида қуллар туради. Улар умуман ахлоқдан ташқарида турадилар ва бирон-бир фазилатга эга эмаслар, чунки уларда жоннинг мавжудлиги мавҳумдир, дейди файласуф. П.нинг фикрича, одиллик шахсий фазилат бўлмасдан, балки давлат фазилатидир. Идеал давлат мажбурий идорадир. Барча ижтимоий ҳаёт олий тамойилга, яъни давлат ердаги ҳаётнинг олий шакли сифатида тарбиявий аҳамиятга эга бўлиб, кишиларни янги фазилатларга, фазовий ҳаётга тайёрлайди. У ўз вазифасини адо этгач, худонинг ердаги маконига айланади. Файласуф ўзининг сўнгги асари «Қонунлар»да давлат тўғрисида фикр юритиб, маънавий тарбияга катта эътибор қаратади ва қонунчиликни ахлоқий жиҳатдан мустаҳкамлаш тўғрисида гапиради. Файласуф бу асарида маънавий сифатларни (фази-латларни) туғма деб таъкидлайди. Тарбия фақат азалдан инсонга берилган фазилатларни шакллантиради, юзага чиқаради, холос. Бордию, тарбия нотўғри берилса, у ҳолда инсондаги азалий фазилатлар ўзгариши ёки ўчиши мумкин. Унингча ахлоқнинг асосини, маънавийликнинг намунасини илоҳият ташкил этади. «Бизда барча нарсаларнинг мезонини асосан худо ташкил этади», — деб ёзади П. Унга кўра маънавий тарбиянинг асосий масаласи бу қонунларга ихтиёрий равишда бўйсунишга эришишдир. Шунингдек, худо яхшилик манбаидир. Ҳаётнинг мақсади жонни ҳар қандай жисмий боғлиқликдан «тозалаш»дир. Моддий ҳаётни ич-ичидан енгган, соф ва илоҳий ҳаёт кечирган киши ўлгач, мутлақо озодликка эришади ва унинг жони олдинги ғоялар дунёсига қайтиб бориб, қайта туғилишдан ҳоли бўлади. Ҳақиқат худоларга хос. Авом халқ эса жоҳил софистларнинг сохта оқиллиги билан қаноатланадилар. П. фал. тарихида биринчилар қаторида эмпирик усулга асосланган Демокрит ва унинг сафдошлари яратган кузатувчан фал.га қарши курашади ва фал. фанининг предмети сифатида ақл, тафаккур фаолиятини олға суради. Бу борада инсоннинг билиш жараёнидаги мавжуд зиддиятларни таҳлил қилиб, билишнинг диалектик ривожланиши тўғрисида теран фал.ий таълимот яратди. Шу боис, унинг таълимоти ўзининг аҳамиятини йўқотмаган. XX а.нинг машҳур фай.и К.Поппер ибораси б-н айтганда, буюк немис фай.и Гегель П. фал.сининг янгича таърифини берган, холос. П. Шарқ, Марказий Осиёда ҳам Афлотун номи билан машҳур бўлган. Download 38.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling