Portal guldu uz-ярим ўтказгичли Қ
Гетеро р-n ўтишларнинг афзалликлари
Download 0.72 Mb. Pdf ko'rish
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- 4. қУЁШ ЭЛЕМЕНТИ ТУЗИЛМАЛАРИГА ОМИК КОНТАКТЛАР ОЛИШ ТЕХНОЛОГИЯСИ. 4.1. Омик контакт тушунчаси.
Гетеро р-n ўтишларнинг афзалликлари.
қЭ гетероўтишли материаллар асосида тайёрланганда қуйидаги афзалликларга эга бўлиши мумкин. 1) Агар кенг соҳали биринчи ярим ўтказгичнинг ман қилинган соҳаси E g1 ва кейинги ярим ўтказгичнинг ман қилинган соҳаси E g2 бўлса, ва E g1 >E g2, ҳолат учун қисқа тўлқинли ораликда спектрал сезгирликнинг ўсиши кузатилади. 2) Биринчи ярим ўтказгични «оптик дарча» сифатида қаралиб уни максимал равишда киришмалар киритиш (ёруғлик ўтишига тўсқинлик қилмайдиган даражада) воситаси билан қЭ нинг кетма-кетлик қаршилигини камайтириш имконияти туғилади. 3) Биринчи ярим ўтказгични қалин қилиб олиш мумкин бўлгани учун, қЭ нинг ҳар хил нурланиш радиациясига чидамлилиги ортади. Бу эса қЭ ларини коинотда ишлатилганида муҳим аҳамият касб этади. 4. қУЁШ ЭЛЕМЕНТИ ТУЗИЛМАЛАРИГА ОМИК КОНТАКТЛАР ОЛИШ ТЕХНОЛОГИЯСИ. 4.1. Омик контакт тушунчаси. Агар контактнинг вольт-ампер характеристикаси нолдан бошлаб кучланишнинг катта қийматларига тенг kT ларгача (V>>kT) чизиқли хусусиятга эга бўлиб, ток кучини қарама-қарши томонга ўзгартирилганда 67 чизиқли қонуният сақланса, металл ва ЯЎ орасидаги контакт омик деб ҳисобланади. Аммо, контактдаги кучланиш пасайиши ярим ўтказгичли материал ҳажмидаги кучланишлар пасайишидан кам бўлсаю, ток- кучланиш (I-V) характеристика шу ораликда чизиқли бўлмаса ҳам, контакт квази омик ҳисобига киради ва унинг хусусиятлари қониқарли бўлади.(Расм 19). Расм 19. Контактлар қаршилигини ўлчашнинг уч зондли усули (а), ўлчанган вольт-ампер характеристика (б) Омик контактга қўйиладиган талаблар. Омик контакт қуйидаги хусусиятларга эга бўлиши шарт: а) катта электр ўтказувчанликка, б) юқори иссиқлик ўтказувчанликка, в) механик мустаҳкамликка. Контактнинг солиштирма қаршилиги силжитиш кучланиши (напряжение смеҳения) нолга тенг бўлган ҳол учун қуйидаги тенгламани қаноатлантириши керак, ρ ко қ (dV/dI) Vқ0 (15) Одатда солиштирма қаршиликнинг кескин камайишига заряд ташувчилар концентрациясини ошириш орқали эришилади ва ҳароратнинг камайиши жараёнида ρ нинг ортиши кузатилади. 68 Бир металл ёрдамида олинган контактларда юқоридаги талабларни бажариш қийин. Шунинг учун икки ёки ундан ортиқ металлар комбинацияси орқали талаблар бажарилиши мумкин. Бундай контактларда биринчи металл ярим ўтказгичли материалда маьлум тип заряд ташувчилар мавжуд киришма ролини бажариши керак (актив контакт) ёки ярим ўтказгич билан нисбатан камроқ электр ўтказувчанликка эга бўлган ҳолда у билан кимёвий боғланиш ҳосил қилиши керак (пассив контакт). Бундан ташқари биринчи қатлам материали механик мустаҳкамлик учун масъулдир. Контактнинг иккинчи қатлами юқори ҳароратли технологик жараёнга дош бериши, ташқи муҳит таъсирига узоқ муддатда чидамли ва яхши электр ва иссиқлик ўтказувчанликка эга бўлиши шарт. Учинчи қатлам (ёки энг устки қатлам) қалайлаш имконини бериши, фотоэлектрик батареяни элементлар асосида йиғишни осонлаштириши ва қЭ кетма-кетлик қаршилигини камайтириш имконини (контакт кесимини ошириш имкониятини) бериши керак. Download 0.72 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling