Poyabzal sanoati korxonalari jihozlarining ishonchligigi


Машина деталларини мувозанатлаш


Download 1.09 Mb.
bet9/12
Sana25.01.2023
Hajmi1.09 Mb.
#1120792
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
TEX NAZ

Машина деталларини мувозанатлаш.


Ишдан мақсад: мувозанатлаш турлари, машина деталларини мувозанатлашни ўрганиш.
Таъмирланган машина ва агрегатларнининг пухталиги ва хизмат муддатини камайтирувчи асосий сабаблардан бири бўлиб илгарилама ҳаракат қилувчи ва тез айланувчи деталларининг номувозанатлашганлиги ҳисобланади. Булар баъзан инкорларнинг келиб чиқишига ҳам сабаб бўлади.
Номувозанатлик машиналарда ортиқча титрашларни ва таянчларда зўриқишларни келтириб чиқаради, ишлаш аниқлигини бузади. Масалан, станокнинг мувозанатлашмаган шпиндели ишлаши пайтида келтириб чиқаради ва бу станокнинг бошқа деталларига, шу жумладан станинасига узатилади; натижада станокда ишлов берилаётган сиртларнинг сифати ёмонлашади ва кесувчи асбобнинг чидамлилиги пасаяди. Бундан ташқари, титрашлар подшипникларда қўшимча зўриқишларни пайдо қилади, бирикмаларни силкитади, деталлар материалининг толиқиб емирилишини келтириб чиқаради, ишчиларнинг иш шароитларини ёмонлаштиради. Шунинг учун деталлар номувозанатлигини бартараф этиш таъмирланган жиҳозларнинг ресурсини оширишнинг пухта ва ишончли йўлларидан бири бўлиб ҳисобланади.
Бундан ташқари, деталларнинг бир томонлама ейилиши ва деформацияси, таъмирлаш пайтида детал сиртига юритилган металлнинг нотекис тақсимланиши, ички ғовакларнинг мавжудлиги ва ҳоказолар натижасида ҳам деталларда номувозанатлик пайдо бўлади.
Номувозанатликнинг статик ва динамик турлари мавжуд. Статик номувозанатликда деталнинг оғирлик маркази айланиш ўқи билан мос тушмайди. Динамик номувозанатликда мувозанатлашмаган массалар таъсирида бир жуфт куч пайдо бўлади ва марказдан қочма инерция моментлари нолга тенг бўлмайди. Деталлардаги номувозанатлик икки хил мувозанатлаш усулларида бартараф этилади:
1. Статик мувозанатлаш; 2. Динамик мувозанатлаш.


Статик мувозанатлаш.
Баъзи ҳолларда айланувчи деталларнинг сокин ишлаши учун оғирлик марказининг айланиш ўқи билан мос келишини таъминлаш кифоя қилади. Бу усул асосан узунлигининг диаметрига нисбати кичик бўлган деталларни мувозанатлаш учун қўлланилади. Масалан, тикув ва бичиш машиналарининг дисклари, маховиклари ва шкивларини, центрифугаларни ва ҳоказоларни мувозанатлаш. Бунда детал симметриясининг текислиги айланиш ўқига перпендикуляр бўлиши керак. Оғирлик марказининг айланиш ўқидан ҳар қандай силжиши марказдан қочма кучни келтириб чиқаради.
Динамик мувозанатлаш.
Мувозанатлашнинг динамик усули статик усулдан кўра кўпроқ қўлланилади. Динамик мувозанатланган жисм бир вақтнинг ўзида статик мувозанатланган бўлиб ҳисобланади. Одатда, динамик мувозанатлашда статикка нисбатан юқори аниқликка эришиш мумкин.
Динамик мувозанатлаш учун оддий қурилманинг схемаси 14-расм,б да кўрсатилган. Подшипник 1 детал 2 нинг горизонтал ўқида жойлаштирилган ва унинг маълум бурчакка бурилишига имкон яратади. Подшипник 3 пружина 4 га осилган бўлиб, бу деталга номувозанат марказдан қочма куч Iн таъсирида О ўқ атрофида мажбурий тебраниши имконини беради. Айтайлик, ҳосил қиладиган марказдан қочма кучи Iу миқдори бўйича номувозанат куч Iн га тенг ва йўналиши бўйича қарама-қарши йўналган mу массали юк танлаймиз. Бу кучлар тенг бўлганда деталнинг мажбурий тебраниши содир бўлмайди. Деталнинг бир томони мувозанатга келтирилгач, худди шу операция иккинчи томонига нисбатан ҳам ўтказилади.






Download 1.09 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling