Poyabzal sanoati korxonalari jihozlarining ishonchligigi
ЖИҲОЗЛАРНИ ТАЪМИРЛАШ ВА УЛАРГА ТЕХНИК ХИЗМАТ КЎРСАТИШ
Download 1.09 Mb.
|
TEX NAZ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ишдан мақсад
- Машиналарини ўрта таъмирлаш
- Машиналарни капитал таъмирлаш
- Машиналарга техник хизмат кўрсатиш .
ЖИҲОЗЛАРНИ ТАЪМИРЛАШ ВА УЛАРГА ТЕХНИК ХИЗМАТ КЎРСАТИШ.
Режа: 1. Жиҳозларнинг режали-огоҳлантириш таъмир тизими. 2. Машиналарни ўрта таъмирлаш. 3. Машиналарни капитал таъмирлаш. 4. Машиналарга техник хизмат кўрсатиш. Ишдан мақсад: Таъмирлаш турларини ўрганиш, машина деталлари ва машиналарга техник хизмат кўрсатишни ўрганиш. Жиҳозларнинг режали-огоҳлантириш таъмир тизими. Технологик жиҳозларни режали-огоҳлантириш таъмир (РООТ) тизими деб, жиҳозларни ва уларга хизмат қилувчи ташиш, механизациялаштириш ва автоматлаштириш қурилмаларини инкорсиз ишлашини таъминлаш учун, олдиндан ишлаб чиқилган режа асосида барча таъмир турлари ёрдамида жиҳозларга хизмат кўрсатиш ва назорат қилиш бўйича ташкилий ва техник тадбирлар йиғиндисига айтилади. Режали-огоҳлантириш таъмир тизими – технологик жиҳозларни ишчи ҳолатини сақлаш, максимал иш унумдорликни ва юқори маҳсулот сифатини таъминлаш билан биргаликда таъмирлаш нархини ва жиҳозларни таъмирда туриб қолиш вақтини камайтириши керак. Таъмирлаш-ишлаш қобилиятини тиклаш мақсадида машинанинг ёки айрим қисмларининг нуқсонларини бартараф этиш ишлари мажмуидир. Режали-олдини олиш таъмири (РООТТ) тизими қуйидагиларни ўз ичига олади: техник хизмат кўрсатиш, жорий, ўрта ва капитал таъмирлаш. Таъмирлаш турлари бир-биридан бажараладиган ишлар ҳажми ва таъмирлараро муддатлари билан фарқ қилади. Машиналарини ўрта таъмирлаш. Ўрта таъмирлашда машина қисман бўлакларга ажратилади; навбатдаги капитал ёки ўрта таъмиргача меъёрида ишлашини давом эттира олмайдиган узел ва алоҳида деталлар алмаштирилади; шу билан бирга бутун машина иши ва деталларнинг тўғри жойлашганлиги текширилади ва созланади. Ўрта таъмирлашда асосан агрегат усулидан фойдаланилади. Бу усулда машина айрим қисмларининг нуқсонлари уларни янгилари ёки таъмирлаб қўйилганлари билан алмаштириш орқали бартараф этилади. Масалан ўрта таъмир тикув машиналарининг аҳволидан қатъий назар шунингдек жорий таъмир қандай ўтказилганлигидан қатъий назар бажарилаверади. Машиналарни капитал таъмирлаш. Машиналарни капитал таъмирлаш қуйидагиларни ўз ичига олади: машинани тўлиқ бўлакларга ажратиш; деталларни ювиш ва тозалаш; нуқсонли деталларни алмаштириш ёки таъмирлаш; машинани йиғиш, ростлаш, аста-секин ишга солиш, бўяш, синаш; Капитал таъмирлаш деганда машинанинг исталган қисмларини, шу жумладан, баъзи қисмларини алмаштириш ёки тиклаш йўли билан буюмнинг ресурсини тўлиқ ёки шунга яқин даражада тиклаш ҳамда созлигини тиклаш учун бутун машинани,механизмни ёки узелни таъмирлаш тушунилади. Капитал таъмир-техник кўздан кечириш даврида тузиладиган намунавий нуқсонлар қайдномасига ва капитал таъмир графигига мувофиқ таъмирлаш механика цехларида ёки таъмирлаш механика устахоналарида ўтказилади. Капитал таъмирдан чиққан тикув машиналарини цех мастери (уста) иштирокида цех бошлиғи қабул қилиб олади. Машиналарга техник хизмат кўрсатиш. Машиналарга техник хизмат кўрсатиш, уларни таъмирлаш, жиҳозлардан фойдаланиш ва уларни сақлаш чоғида уларни ишга яроқли ҳолатда тутиб туриш учун бажариладиган ишлар мажмуидир. Унда қуйидагилар кўзда тутилади: жиҳозларни артиш уларни ювиш, даврий мойлаш; мойлаш қурилмалари ишлашини ўз вақтида текшириш; мойлаш асбобларини тозалаш; ишқаланиб ейиладиган деталларнинг юзаларини назорат-ўлчов ва автоматик асбоблар иши ва ҳолатини кузатиш; тасмали, занжирли ва бошқа узатмалар ҳолати ва таранглигини кузатиш; болтли, шпонкали ва бошқа қўзғалмас бирикмалар ҳолатини кузатиш; тўхтатиш қурилмалари ва аварияли тўхтатиш мосламалари ишини кузатиш; жиҳоздаги кичик носозликларни кузатиш учун оддий таъмирлаш ишларини ўтказиш; ейилиш энг юқори максимал чегарага келган деталларни алмаштириш ва ҳоказо. Download 1.09 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling