Процессуал ҳуқуқ(Миср) Фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича суд ишларини юритиш бир хил бўлган
Download 97.33 Kb.
|
Процессуал ҳуқуқ
Процессуал ҳуқуқ(Франклар)
Суд жараёни Франкларда суд жараёни айблов-тортишув характерига эга бўлган. Жиноят ва фуқаролик суд ишларини юритиш бир хил шаклларда амалга оширилган. Иш фақат даъвогарнинг ташаббуси билан қўзғатилган. Tомонлар суд жараёнида тенг ҳуқуқларга эга бўлган. Суд жараёни оғзаки, ошкора амалга оширилган ва ўта расмийлиги билан ажралиб турган. Ўғирланган мулкни қидириб топиш, судга жавобгарни, гувоҳларни чақириш жабрланувчининг мажбурияти ҳисобланган. Судда нафақат томонлар, балки иш бўйича гувоҳлар ҳам муҳим ўрин тутган. “Сали ҳақиқати” жавобгар ва гувоҳнинг судга узрли сабабсиз келмагани учун 15 солид жарима белгилайди (I титул, 1-модда). Жавобгар ёки гувоҳнинг қирол хизматида бўлиши, касал бўлиб қолиши, қариндошларидан бирининг ўлими, уйига ўт кетиши туфайли судга келмаслиги узрли сабаб саналган. “Сали ҳақиқати”да кўрсатилишича, “Агар кимдир бировни судга чақирмоқчи бўлса, гувоҳлар билан биргаликда унинг уйига келиши ва бу ҳақда уни хабардор қилиши лозим эди. Агар судга чақирилувчи жавобгар ёки гувоҳ уйда бўлмаса, у ҳолда жабрланувчи унинг хотини ёки уйидагилардан бирини чақириб, уни судга чақирилаётганлигини айтиб қўйишларини тайинлаган” (I титул, 3-модда). “Сали ҳақиқати” суд жараёнида қўлланиладиган далилларнинг уч турини кўрсатади. Булар: гувоҳларнинг кўрсатмалари, қасамхўрлар кўрсатмалари ва ордалия бўлиб, уларнинг ичида гувоҳларнинг кўрсатмалари катта аҳамиятга эга эди. Судда гувоҳларнинг ёлғон кўрсатма бериши, иш бўйича билганларини айтишдан бош тортиши қаттиқ жазоланган. Бундай гувоҳлар қонундан ташқари деб эълон қилинган ва уларга жарима солинган. Гувоҳга қатор талаблар қўйилган. Чунончи, қул эркин кишига қарши гувоҳлик бера олмаган. Шунингдек, илгари ёлғон кўрсатма берганлиги учун фош қилинган шахслар ҳам гувоҳликка ўта олмаган (“Аллеман ҳақиқати”, XЛII титул, 2-модда). “Бавар ҳақиқати” бўйича гувоҳ кимга қарши гувоҳлик бераётган бўлса, у билан тенг мавқеда бўлиши лозим эди. Агар ерга оид низо кетаётган бўлса, гувоҳнинг ўша жамоадан бўлиши ва ҳеч бўлмаганда маълум бойликка (6 солидга) эга бўлиши талаб қилинган (XVII титул, 2-модда). Суд ишларининг амалга оширилишида гувоҳларнинг муҳим ўрин тутиши суд жараёнида уларга нисбатан талабчанликнинг бир мунча юқори қилиб белгиланишига сабаб бўлган. Чунончи, “Сали ҳақиқати”нинг махсус XЛIX титули “гувоҳлар тўғрисида” алоҳида меъёрлар белгилайди. “Агар гувоҳ, бирор қонуний тўсиқ уни ушлаб қолмаган бўлса-ю, судга чақирилганда келмаса, 15 солид жарима тўлаши лозим бўлган” (XЛIX титул, 2-модда). Xудди шунингдек, ёлғон гувоҳлик бериш учун ҳам 15 солид жарима назарда тутилган эди (XЛVIII титул, 1-модда). Гувоҳлар ўз кўрсатмаларининг тўғрилигини қасам ичиш йўли билан тасдиқлардилар. Бу ҳақда “Бавар ҳақиқати”нинг XVII титули 6-моддасида ҳам алоҳида кўрсатиб ўтилган. Бундан ташқари, ушбу моддада кўрсатилишича, агар бирор иш юзасидан гувоҳлар кўп бўлса, бундай ҳолда уларнинг орасидан суд мажлисида иштирок этиб, кўрсатмалар бериши лозим бўлган гувоҳлар қуръа ташлаш йўли билан танлаб олинарди. Жавобгарнинг гувоҳ кўрсатмаларидан норозилиги улар ўртасидаги яккама-якка олишув (дуэл)га сабаб бўлиши мумкин эди. Tомонлар яккама-якка олишувда ўз ўрниларига қулларини қўйишга ҳақли эдилар. (“Бавар ҳақиқати”, XVIII титул, 1-2-моддалар). Агар иш бўйича гувоҳлар, “ишончли далиллар” бўлмаса ва жиноятни “лозим даражада исботлаш” мумкин бўлмаса, судга қасамхўрлар жалб қилинган (“Сали ҳақиқати”, XVII титул, 5-модда). Қасамхўрлик институтининг илдизлари франкларнинг узоқ уруғдошлик ўтмишига бориб тақалади. Қасамхўрлар қариндошлар, қўшнилар, дўстлар бўлиб, улар судда томонлардан бирининг ҳақлигига гувоҳлик бериш йўли билан уни ҳимоя қилишлари, қўллаб-қувватлашлари лозим эди. Бунда қасамхўрлар иш ҳолатларини билганликлари учун эмас, балки гўёки жавобгар, айбланувчи ва бошқаларнинг “ҳалол-поклиги, хушфеъллиги ҳамда мўмин-қобил эканлиги учун ҳимоя қилиб чиққанлар. Қасамхўрлар, ўғрилик жинояти рад этилган ҳолларда, ўғирланган нарсанинг қийматини ҳам белгилаганлар. “Бавар ҳақиқати” бўйича, қасамхўрлар “махсус қурбонлик қилинадиган жойда, Инжилни очиб қўйган ҳолда, черков ноиби иштирокида қасам” ичганлар. “Сали ҳақиқати” жиноят қилишда айбланувчи шахсларни “худо суди”да синаш ҳисобланган ордалияни ҳам белгилайди. Бунга кўра, айбланувчи шахснинг қўли қозонда қайнаб турган сувга тиқилган ва куйиб яраланган қўл боғлаб қўйилган, маълум муддат ўтгач, яра ечиб кўрилганда яхши битмаган бўлса, унинг айбдор эканлиги тасдиқланган. Қайноқ сувда синашдан уни сотиб олиш йўли билан қутулиш мумкин эди. Бундай ҳолда тўловнинг қиймати айбдордан ундирилиши лозим бўлган жариманинг қийматига боғлиқ бўлган, лекин жариманинг ўзидан анча кам эди. Масалан, содир этилган жиноят учун 15 солид жарима назарда тутилган бўлса, шундай жиноятни содир этган ёки этмаганлигини аниқлаш мақсадидаги синов (ордалия)дан қутулиш эвазига 3 солид, 35 солидли жарима учун эса – 6 солид тўлов ҳақи белгиланган эди (“Сали ҳақиқати”, ЛIII титул, 1-3-моддалар). Албатта, синовдан қутулиб қолиш имкониятига фақат мулкдор ва бадавлат кишиларгина эга бўлишган. Франкларда синаб кўриш усулининг бошқача турлари ҳам қўлланилган. Масалан, капитулярийлар бўйича “қуръа ташлаш” йўли билан ҳам айбни исботлаш мумкинлиги ўрнатилган эди. Қулларга нисбатан кўпинча қийнаш усуллари қўлланилган. Қул айбига иқрор бўлгунича қийноққа солинган. “Адолатли қийноққа солиш” учун ўз қулини тақдим этиш хўжайиннинг мажбурияти ҳисобланган. Агар хўжайин уч марта “панд-насиҳат” йўли билан сўралгандан кейин ҳам ўз қулини “адолатли қийноққа солиш”га бермаса, ундан жарима ундирилган. Шуни айтиб ўтиш керакки, барча франкларга “синаш”, “қийнаш” усуллари тенг даражада қўлланилмаган. Масалан, готларда сув, олов билан синаш, шунингдек, яккама-якка олишув тақиқланган эди. Бироқ, Tеодорих эдиктига асосан “қасам” йўли билан синаш (74-модда) сақланиб қолганди. Tомонлар суд қарорини ихтиёрий равишда бажаришдан бош тортган ҳолларда, уни графнинг ўзи ижро этган. Агар кимдир графнинг суд қарорини бажаришига тўсқинлик қилса, қаттиқ жазоланган. Суднинг вергелд ундириш тўғрисидаги қарори кафиллар ёрдамида кечиктирилиши мумкин эди. Кафиллик алоҳида ишончли бўлиши учун суд мажлисида қаторасига тўрт марта тасдиқланарди (“Сали ҳақиқати”, VIII титул, 1-модда). Download 97.33 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling