Процессуал ҳуқуқ(Миср) Фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича суд ишларини юритиш бир хил бўлган


Процессуал ҳуқуқ(Ўрта асрлар Англия)


Download 97.33 Kb.
bet10/13
Sana28.12.2022
Hajmi97.33 Kb.
#1014337
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
Процессуал ҳуқуқ

Процессуал ҳуқуқ(Ўрта асрлар Англия)



Суд жараёни
Инглиз-сакслар давлатининг дастлабки даврида суд жараёни жабрланувчи ёки унинг қариндошлари ташаббуси билан бошланган. Давлат ва унинг органлари кучайиши билан таъқиб қилиш функцияси уларга ўтган.
XII-XIII асрларда суд жараёни айблов характерига эга бўлган, яъни ишларнинг юритилиши ҳақида томонларнинг ўзлари жон куйдирганлар. XIII асрда ҳали “худо суди” – ордалиялар мавжуд эди. Амалий далиллардан бири қасам ҳисобланган, уни бузиш жиноий жазо келтириб чиқарган. Бундан буён тортишув-айблов суд жараёни “умумий ҳуқуқ” судларида фуқаролик ишлари бўйича ҳам, жиноий ишлар бўйича ҳам ҳукмрон бўлиб қолган. Ишнинг бевосита судялар томонидан тергов қилиниши канцлер судларида ва черков судларида амалга оширилган. Бироқ маълум ҳолатларда “умумий ҳуқуқ” судларида ҳам қийноқлар қўлланилган. Агар айбланувчи ўзини айбдор деб тан олса, у дарҳол жазога тортилган. Агар “индамай турса”, у “ғазабдан” индамаяптими ёки уни “худо урганми” – шулар аниқланган.
“Умумий ҳуқуқ” хиёнат ва мисдиминорлар ҳақидаги ишлар бўйича сукут сақлаш – айбга иқрор бўлиш деган презумпциядан79 келиб чиққан. Фелонияда айблашга индамай турган шахс қийноққа солинган. У темир плитага ётқизилган ва очликда ушлаб, қийноққа солинган. Кўпчилик қийноқ остида ўлиб кетишни афзал кўрган, негаки улар маҳкум этилмасдан ўлиш орқали ўз мол-мулкларининг мусодара қилинишини сақлаб қолиши мумкин эди. Аслини олганда, дастлабки тергов бўлмаган. Оилавий ишларни кўрувчи черков судлари (1857 йилга қадар) текширувчилар хизматидан фойдаланган. Бундай текширувчилар далилларни текширган ва фактларни аниқлаган. Уларнинг хулосалари иш бўйича суд қарорининг асоси ҳисобланаган. “Умумий ҳуқуқ” судларида далиллар томонларнинг ўзлари тарафидан йиғилган. XV асрнинг охирида айблов материалларининг ишончлилигини текшириш мақсадида айбловчи қасамхўрлар деб номланадиган махсус жюрилар чақирила бошланган. Агар улар айблаш учун далиллар етарли деб ҳисобласалар, унда айблов ҳақидаги ҳужжатни тузиб, ҳимоя важларини эшитмай, ишни “кичик жюри” судига ўтказарди. Бундай текширувни муросага келтирувчи судя ҳам ўтказиши мумкин эди. Қизиғи, ёлғон кўрсатма бериш ҳар доим ҳам инглиз судларида жиноят деб ҳисобланавермаган. Ҳатто черков судлари, ишончни бузиш ҳақидаги ишларни ўз ваколатига киради деб ҳисобласа ҳам, ёлғон гувоҳлик беришни эътибордан четда қолдирган. 1540 йилги қонун гувоҳларни сотиб олишга қарши жарима жорий этган. 1562 йилдан эса ёлғон гувоҳлик бериш фуқаролик тартибида жарима билан жазоланадиган бўлди. “Юлдуз палатаси” ёлғон гувоҳлик беришни “судда ёлғон кўрсатмалар бериш” шаклидаги жиноят сифатида тан олган.
Tомонлар ўз далилларини тўлиқ тақдим этганларидан кейин судя иш ҳолатларини умумлаштириши ва иш бўйича ҳуқуқий масалаларни кўрсатиб қасамхўрларга маслаҳат бериши, қасамхўрлар суди бир овоздан айбдорнинг айбдорлиги ёки айбдор эмаслиги ҳақида вердикт чиқариши лозим эди. Суд жараёни, “Юлдуз палатаси”даги жараённи истисно қилганда, очиқ характерга эга эди. Англияда суд жараёнининг айблов характерига эга бўлганлиги муносабати билан бу ерда махсус мансабдор шахслар томонидан тақдим қилинадиган давлат айблови институти ривожланмаган.
XIII асрдан профессионал ҳуқуқ ҳимоячилари пайдо бўлган. Улар икки тоифага: баристерлар ва солиситорларга, ёки атторейларга бўлинган. Баристерлар судда сўзга чиққанлар: яъни агар ишни шахсан ўзлари юритаётган бўлсалар, худди мижозлари сингари жараёнда иштирок этганлар. Солиситорлар – иш бўйича илтимосчилар (адвокатлар сингари) асосан ишларни судда кўришга тайёрлаш билан шуғулланганлар. Дастлаб баристерлар фақат судянинг рухсати билан судда сўзга чиқиш имкониятига эга бўлган. XV асрнинг охиридан “умумий ҳуқуқ” судлари ўз реестрларига томонларнинг вакиллари деб тан олган шахсларнинг исми-шарифларини ёзиб қўя бошлаганлар. Шу тариқа, уларга судда иштирок этувчи ўзига хос мансабдор шахс мақоми берилган эди.


Download 97.33 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling