Процессуал ҳуқуқ(Миср) Фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича суд ишларини юритиш бир хил бўлган


Процессуал ҳуқуқ(Классик ва Пост классик даврларда Рим)


Download 97.33 Kb.
bet6/13
Sana28.12.2022
Hajmi97.33 Kb.
#1014337
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
Процессуал ҳуқуқ

Процессуал ҳуқуқ(Классик ва Пост классик даврларда Рим)



Фуқаролик жараёни шаклларидаги ўзгаришлар
Претор ҳуқуқининг ривожланиши билан мураккаб ва архаик легисакцион жараён ўрнига формуляр жараён келган. Бундай шаклдаги жараён милоддан аввалги II асрнинг иккинчи ярмида қабул қилинган махсус қонун (lex Aebutio) билан ўрнатилган. Формуляр жараёнда преторнинг роли анча ошган. Претор энди илгариги легисакцион жараёнда бўлганидек тарафлар томонидан бажариладиган диний маросимларнинг пассив иштирокчиси бўлмади. Биринчи босқичдаги суд ишлари юритиш (“ин юре”)нинг аҳамияти ўсди. Айнан шу ерда низонинг ҳуқуқий моҳияти ўрнатилган. У преторнинг хулоса (формула)сида ўз ифодасини топди. Бундай хулосада қасамхўр судяга муайян ишни қандай ҳал қилиш кераклиги кўрсатилган. Преторлар савдонинг ривожланиши талабларига ва хусусий мулкчиликни мустаҳкамлаш заруриятига қараб аста-секин қонунлар ва одатлардан воз кечиб, даъволарнинг янги формулаларини туза бошладилар. Претор янги формулалар ва даъволар тузиб, ўз эдикти воситасида хусусий ҳуқуқнинг мазмунан ривожланишига кўмаклашди.
Классик даврнинг охирига келиб, айниқса доминат даврида экстраординар жараён кенг тарқала бошлади. Милоднинг III асрига келиб экстраординар жараён формуляр жараённи тўла сиқиб чиқарди.
Экстраординар жараёнда суд ишлари юритишнинг анъанавий икки босқич: “ин юре” ва “ин юдицио”га бўлиниши тугатилган. Ишни кўришга қабул қилиб олган магистрат энди уни бошидан охиригача, яъни қарор чиқаришгача юритадиган бўлди. Агар охирги босқичга қасамхўр судя (ҳакам) жалб қилинса, унда бу судя ўзини тайинлаган магистрат номидан ҳаракат қилган. Жавобгарни судга олиб келиш даъвогарнинг ташвиши бўлмай қолган. Магистрат энди қаттиқ процессуал доиралар билан боғлиқ бўлмай, жараён иштирокчиларига мажбурий таъсир этиш чоралари қўллай оладиган, уларни ўз фармойишларини бажаришга мажбурлай оладиган бўлди. Жараён ошкора бўлмай, ёпиқ биноларда ўтказилган. Агар илгари суд ишларини юритиш бепул (текинга) бўлган бўлса, энди суд пошлиналарини йиғиш жорий қилинган. Бу, айниқса, доминат даврида кенг тарқалган. Гарчи фуқаролик жараёни ҳали асосан оғзақилингича қолган бўлса ҳам, аммо томонларнинг асосий баёнотлари суд қайдномаларига ёзиб қўйиладиган бўлди. Бу эса ўз навбатида ёзма суд ишлари юритишга асос солди.
Магистрат томонидан чиқарилган суд қарорига апеллация қилиш жорий этилди. Бироқ олий апеллацияга берган шахслар ишда иккинчи марта ҳам ютқазсалар, жуда катта жарима тўлаганлар.
Жиноят жараёни (айниқса доминат даврида) очиқ ифодаланган инквизацияга оид (шафқатсиз, ваҳшиёна) характер касб этган. Судя (император чиновниги) ўз қўлида ҳам айблов, ҳам суд қилиш функцияларини тўплаган. Суд ёпиқ эшикларда ўтказилган, айбланувчи ҳуқуқий ёрдам ҳуқуқидан маҳрум этилган, республика давридаги процессуал кафолатлар йўқотилган. Суд жараёни давомида қуйи табақага мансуб кишиларга илгари қулларга қилингани каби қийноқлар қўлланила бошланди. Суд ҳукми устидан юқори турувчи императорлик судига апелляцион тартибда шикоят қилиш мумкин эди (дастлаб иккита инстанцияга, Диоклетиандан сўнг учта инстанцияга йўл қўйилган). Айбланувчи учун янги ва ягона кафолат императорлик ибодатхоналарида ва императорлар ҳайкали ёнида бошпана топиш ҳуқуқи бўлган. Бу уни қамоққа олинишдан вақтинча сақлаши мумкин эди.
Классик даврнинг Рим жиноят ҳуқуқида юридик техника соҳасида баъзи прогресс ҳолат кўзга ташланган. Масалан, айб, иштирокчилик, суиқасд ва бошқа тушунчалар ишлаб чиқилган. Бироқ императорлар ўзбошимчаликларининг ўсиши натижасида бундай кўпгина умумий ва муҳим тушунчалардан императорлик судларида амалда фойдаланилмай қолди. Лекин улар кейинчалик ғарбий Европанинг ўрта асрлардаги жиноят ҳуқуқи ривожланишига маълум таъсир ўтказди.


Download 97.33 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling