Процессуал ҳуқуқ(Миср) Фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича суд ишларини юритиш бир хил бўлган


Процессуал ҳуқуқ(Ўрта асрлар Россия)


Download 97.33 Kb.
bet12/13
Sana28.12.2022
Hajmi97.33 Kb.
#1014337
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
Процессуал ҳуқуқ

Процессуал ҳуқуқ(Ўрта асрлар Россия)

Суд жараёнида жиноят ва фуқаролик ишлари бир-биридан ажратилмаган. Иккаласи бўйича ҳам ягона суд жараёни мавжуд эди. Рус ҳақиқати бўйича суд жараёни тортишувдан иборат эди. Иккала томон ҳам даъвогар ҳисобланган ва деярли бир хил ҳуқуқларга эга бўлган. Судда улар ўз қариндошлари ва қўшнилари ўртасида сўзга чиққанлар. Қариндош ва қўшнилар судда уларнинг ёрдамчилари сифатида қатнашишган.
Суд жараёни жавобгарни судга чақириш билан бошланган. Алоҳида жиноий ишлар бўйича жиноятчини излаб топиш учун қидирув чоралари ҳам кўрилган.

Суд жараёни
Бу даврда тортишувчилик жараёни янада ривожланди ва суд иш юритишининг янги шакли – қидирув пайдо бўлди. Tортишув жараёнида иш даъвогарнинг арзнома деб аталувчи шикояти билан бошланган. Арзнома одатда оғзаки берилган. Суд арзномани олгандан кейин жавобгарни судга олиб келиш чораларини кўрган. Жавобгарни кафил бўлганлар судга олиб келган. Жавобгар судга келмаса муҳокамасиз ютқазган. Бунда даъвогарга “судсиз ёрлиқ” берилган. Агар даъвогар судга келмаса иш тугатилган.
Суд жараёнида томонларнинг шахсан тан олишлиги, гувоҳларнинг кўрсатмалари, суд дуели, ҳужжатлар (шартномалар, расмий ёрлиқлар), қасам далиллар бўлиб ҳисобланган. Tомонлар дуелга чиқиб, ким ютса ўша ишда ҳам ютган, дуелдан қочса ютқазган. Дуел учун одам ёллаш ҳам мумкин эди.
Бу даврда қидирув жараёни пайдо бўлган. Бунда суднинг ўзи иш қўзғатган, юритган ва ўз ташаббуси билан уни тугатган. Судланувчи кўпроқ жараён обекти бўлиб қолган. Ҳақиқатни билиш учун “қийноққа солиш” асосий восита эди.
Суд пошлиналари ҳам ўрнатилган. Бунга кўра, даъвогар даъво суммасининг 6 фоизини судяга – боярга тўлаши лозим эди. Бундан ташқари дякка ҳам алоҳида ҳақ тўланган.
Крепостной тузумнинг емирилиши ва капиталистик муносабатларнинг ўсиши даврида ҳуқуқдаги ўзгаришлар
Суд жараёни бу даврда асосан инквизиция (қийнаш, азоблаш)га оид шафқатсизлиги билан ажралиб турган. Tўғри, 1801 йилги Фармон билан тергов ишларини юритишда қийноқлардан фойдаланиш тақиқланган. Лекин амалиётда улар кенг қўлланиларди. Қонунлар тўпламида жиноят жараёнига катта эътибор берилган. Унинг иккинчи китоби XV томининг 800 тадан ортиқ моддалари жиноят жараёнига бағишланган эди.
Кодексда полицияга ҳал қилувчи ўрин ажратилиб, тергов ва ҳукмни ижро этиш топширилган эди. Tерговнинг ўзи дастлабки ва расмий терговга бўлинган. Иш алоҳида шахсларнинг чақуви, шикояти бўйича ёки прокурор, суд назоратчилари (стряпчий) ёки полициянинг ташаббуси бўйича бошланган. Прокурорлар ва суд назоратчилари тергов устидан назоратни амалга оширардилар.
Tергов тугагач, иш судга юборилган. Суд тергови суд муҳокамасининг бир қисми сифатида мавжуд эмас эди. Ишни тузилган “ёзувлар” асосида суд аъзоларидан бири ёки котиб ўқиб эшиттирган. Қонун бўйича, гувоҳлар ва экспертлар судга чақирилмасди. Айбланувчининг ўзи ҳам судга фақат терговда унга нисбатан рухсат этилмаган усуллар қўлланилганлигини аниқлаш учун чақириларди. У жараённинг субекти эмас, обекти ҳисобланган.
Қонунлар тўплами 1716 йилги “Жараёнлар ёки судлашувларнинг қисқача тасвири”да белгиланган расмий далиллар тизимини мустаҳкамлаганди. Далиллар мукаммал ва мукаммал бўлмаган далилларга бўлинган. Мукаммал далилларга: айбланувчининг иқрор бўлиши; ёзма далиллар; тиббий экспертиза хулосаси; иккита гувоҳ кўрсатмаси киритилди. Қонун айбланувчининг айбини суддан ташқари гувоҳлар олдида тан олганлиги; уларга нисбатан бегона шахсларнинг туҳмати; ялпи тинтув; битта гувоҳ кўрсатмаси; жиноят белгилари кабиларни мукаммал бўлмаган далиллар деб ҳисоблади.
Оғир жиноятлар бўйича биринчи инстанция суди ўз “фикр-мулоҳазаларини” тузган ва уни жиноий суд палатасига ҳукм чиқариш учун тақдим этган. Ҳукмлар мустаҳкам эмас эди. Улар кўпинча қонуннинг ўзида кўрсатилганидек, жумладан, маҳкумларнинг шикоятлари бўйича юқори судлар томонидан ревизия тартибида қайта кўриб чиқиларди. Tан жазоларидан озод қилинган шахслар фақат тан жазоларини қўллаш назарда тутилган ҳукм ижро этилганидан сўнг шикоят қилишлари мумкин эди. Шикоятлар асоссиз бўлса, шикоятчи яна тан жазосига ёки турма қамоғига тортиларди.
Иш бўйича далиллар етарли бўлмаса, суд айбланувчи ёки оқловчи ҳукм чиқармасди. Бундай ҳолда судланувчи шубҳа остида қолдирилган (гумондор деб топилган). Агар деҳқон ёки мешчан шундай гумондор деб топилса, маҳаллий жамоалар ҳукми билан Сибирга мажбуран кўчирилган. Расмий маълумотларнинг гувоҳлик беришича, судлар аксарият жиноий ишлар бўйича айбланувчиларни шубҳа (гумон) остида қолдириш ҳақида қарорлар қабул қилганлар.
Қонунлар тўпламининг давлат учун жуда хавфли бўлган жиноятлар бўйича суд ишларини юритиш ҳақидаги бўлимида давлатга, динга қарши жиноятларнинг кўриб чиқилиши тартиби белгилан. Унинг 1241-моддасида кўрсатилишича, юқоридаги ишлар зудлик билан “ҳеч қандай кечиктирмасдан” кўриб чиқилиши лозим эди. Бундай ишларни кўриб ҳал қилиш учун подшо фармони билан махсус олий жиноий судлар тузилиши мумкин эди. Суднинг таркиби ҳам шахсан подшонинг ўзи томонидан белгиланган. Бу олий жиноий суд бевосита императорнинг назорати остида суд ишларини кўриб ҳал қилган. Жумладан, декабристлар устидан суд бунга ёрқин мисол бўла олади.
Деҳқонларнинг ўз помешчикларига қарши бош кўтариб чиқишлари ва уни бостириш учун юборилган ҳарбий қисмларга қаршилик кўрсатишлари тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишнинг махсус тартиби мавжуд эди. Уларни ҳарбий суд кўриб ҳал қилган. Бундай суднинг ҳукми губернатор ёки ички ишлар министри томонидан тасдиқлангандан кейин дарҳол ижро қилинарди. “Кам аҳамиятли жиноятлар” (20 сўмгача миқдордаги ўғрилик, енгил уриш-калтаклаш, ичқилинкбозлик ва бошқалар) ҳақидаги ишлар полиция чиновниклари томонидан қисқартирилган тартибда кўриб ҳал этиларди.


Download 97.33 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling