Процессуал ҳуқуқ(Миср) Фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича суд ишларини юритиш бир хил бўлган
Процессуал ҳуқуқ(Ўрта асрлар Византия )
Download 97.33 Kb.
|
Процессуал ҳуқуқ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Деҳқончилик қонуни
Процессуал ҳуқуқ(Ўрта асрлар Византия )
Эклоганинг далилларга бағишланган XIV титули ҳам ижтимоий тенгсизликни очиқдан-очиқ мустаҳкамлайди. Бу ерда “унвонга, ёки мансабга, ёҳуд машғулотга (ёки бойликка) эга бўлган гувоҳлар кўрсатмалари олдиндан қабул қилса бўладиган” деб ҳисобланган. “Номаълум гувоҳлар”нинг, яъни паст ижтимоий мавқедаги шахсларнинг кўрсатмалари, агар судда баҳс-мунозараларга сабаб бўлса, улар қамчи билан саваланган. Эклоганинг ниҳоятда қисқалиги, унда мулк ҳуқуқига эга бўлиш ва уни йўқотиш усуллари, муддат ва бошқа шу каби муҳим масалалар ҳақида меъёрлар белгиланмаганлиги учун судларнинг, қатор ҳолатларда бевосита Юстиниан Кодексига мурожаат қилишларига тўғри келарди. Эклога тез орада Деҳқончилик, Денгиз ва Ҳарбий Қонунлар билан тўлдирилади. Уларнинг ичида Деҳқончилик қонуни муҳим аҳамиятга эга эди. У ўз мазмун-моҳияти билан Ғарбий Европа давлатларининг “варварлар ҳақиқати”ни эслатади. Бу қонун Эклоганинг муҳим камчиликларини тўлдиришга қаратилганди. Унда VIII аср Византия жамияти ҳаётида жуда муҳим рол ўйнай бошлаган қишлоқ жамоаларида юзага келган янги ижтимоий муносабатлар тартибга солинади. Фанда Деҳқончилик қонунининг иккита: илк ва кечки матнлари бир-биридан ажратиб кўрсатилади. Илк матн одат ҳуқуқининг дастлабки манбаи сифатида анча қимматли ҳисобланади. Унинг қачон ва қаерда нашр қилинганлиги ҳақидаги масала хусусида ягона фикр йўқ. Баъзи тадқиқотчилар уни VII асрнинг охирига (Юстиниан II нинг номига) боғлайдилар, бошқалар Жанубий Италияда тузилган деб кўрсатадилар. Лекин кўпчилик олимлар Деҳқончилик қонунини Константинополда Исаврлар сулоласи императорлари даврида VIII асрнинг 20-йилларида тахминан Эклога билан бир вақтда унга илова сифатида тузилган, деб кўрсатишади. Деҳқончилик қонуни асосан хусусий қурама асар (бошқаларнинг ишларидан улаб-қураб ёзилган асар) ҳисобланади, лекин кейинчалик, эҳтимол Эклога билан бирга, расман тан олинади. Деҳқончилик қонунининг илк матни 85 та моддадан иборат бўлиб, одат ҳуқуқи ёдгорликларига ўхшаб антик ифодаланган ички таркибий қисмларга бўлинмаган эди. Деҳқончилик қонуни Византия империясининг бутун тарихи давомида ҳаракатда бўлди. Лекин унинг кечки, хусусан XIV асрга тааллуқли матни бироз тизимга солинган ҳолда нашр қилиниб, 10 та титул ва 103 та моддадан иборат эди. Download 97.33 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling